АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Суперлига 4-туридан ўрин олган "Андижон" – "Насаф" (1:1) учрашувидан сўнг жамолаар бош мураббийлари ўз фикрларини билдириб ўтишди.
Рўзиқул Бердиев ("Насаф"): Бугунги баҳс менимча ҳозирги чемпионатимиздаги энг яхши ўйинлардан бири бўлди. Бунга муҳит ҳам, майдон ҳам сабаб бўлди ва қолаверса, иккала жамоани ҳам ғалаба учун курашгани туртки берди. Бу жуда ҳам қувонарли. Чунки шундай ўйинлар кўп бўлса, чемпионатимиз даражаси кўтарилгани кўриниб турибди. Ўйинга келадиган бўлсак, биз яхши бошладик, гол урдик. Аммо стандарт вазиятда эҳтиёткор ўйнашимиз талаб этилганди. Рақиб бу вазиятни голга айлантирди. "Андижон"ни ўрганганимизда кўп югурадиган, жисмонан яхши ва курашувчан жамоалигини бугун яна бир бор кўрсатди. Жамоаларда ғалаба учун етарлича голли имкониятлар бўлди. Афсуски, дуранг билан тугади. Ушбу дурангдан бошқа клублар манфаатдор бўлдилар.
Олдимизда мақсад турибди. Йўқотишлар ҳали ҳамма жамоада бўлади. Чунки чемпионатимиздаги кўп клубларнинг даражаси тенглашиб боряпти. Шу боис очко йўқотишлар юз беради. Албатта, бугун ғалаба учун ўйнагандик. Аммо "Андижон" ўз мухлислари қаршисида қанчалик яхши ўйин кўрсатишини ҳам билардик. Бугун бу ҳолатга яна бир бор амин бўлдик. Шунга қарамасдан, биз голли вазиятдан кейин оддийроқ футболга ўтиб қолдик. Иккинчи бўлимда айрим ўзгаришларни қилдик. Тўп назоратига ўтдик ва имкониятларга эга бўлдик. Бироқ голга айлантира олмадик.
Жамоамизда рақобат бор, ўйинчилар кўп ва барчасига имконият беряпмиз. Жавоҳирга келсак, "Пахтакор" билан ўйиндан олдин жиддийроқ жароҳат олганди. 10 кун биз билан машғулотларда қатнашмади. Бу анча муддат. Жисмоний ҳолати ёки ўйин амалиётига эга бўлмагач, ўз имкониятини йўқотади. Барчагаа ишонамиз.
Александр Хомяков ("Андижон"): - Бугун эҳтиросларга бой ва жанговар ўйин бўлди. Рақиб мамлакатнинг флагманларидан бири. Бизга қараганда анча савияли, тажрибали эканлигини кўрдик. Шундай бўлсада, бугун шогирдларим кўрсатган ўйин мени қувонтирди. Қаердадир рақибга жанг таклиф қилдик, қаердадир хато қилдик. Умуман айтганда, дуранг адолатли бўлди. Рақибнинг голидан сўнг ўзимизга келдик. Тезда ҳисобни тенглаштиришга эришдик. Бу яхши жиҳат. Қолаверса, дарвозабонимиз ҳам яхши ўйнади. Бир неча маротаба бизни голлардан қутқарди. Бугун охиригача интрига сақланиб турди.
Згурский рақибга яхши босим уюштирди. Унинг майдонда ўз вазифалари бор. Ундан ташқари ҳам жамоада ёшларимиз кўп. Улар ҳам бундай ўйинларда тажриба орттиришади. Кубок ўйинларида кучлироқ рақиблар билан ўйнашимиз биз учун яхши. Тажриба ва сифат ошади.
"АНДИЖОН" – "НАСАФ" 1:1
"Бобур Арена". 14860 томошабин.
Гол: 10 - Зоран Марушич (Шароф Муҳитдинов), 33 - Исломбек Маматказин (Бектемир Абдуманнонов)
Бош ҳакам: Раҳимбек Каримов
Қанот ҳакамлари: Андрей Цапенко,
Захира ҳаками: Тимур Гайнуллин
VAR: Иброҳим Исмоилов
AVAR: Шоҳруҳ Аъзамов
Назоратчи: Тимур Галеев
Комиссар: Шоҳруҳ Саид
«Андижон»: 72. Игор Литовка, 5. Абдулвоҳид Ғуломов, 7. Шерзод Эсанов (31. Демир Имери,60), 8. Фарход Бекмуродов (10. Илҳомжон Абдиғаниев, 75), 13. Сардорбек Азимов, 15. Владимир Бубаня, 17. Фарходжон Соҳибжонов (94. Армин Бошняк, 75), 26. Муҳаммадкарим Тоиров, 28. Исломбек Маматказин, 51. Лука Згурский (77. Рустам Турдимуродов, 86), 71. Бектемир Абдуманнонов ( 9. Леван Арвеладзе, 60).
Захира: 12. Моҳирбек Комилов, 4. Марлен Чобанов,14. Абдурахмон Комилов, 66. Илҳомжон Алижонов,
«Насаф»: 35. Абдувоҳид Неъматов, 2. Алибек Давронов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев ( 9. Жавоҳир Сидиқов,87), 7. Акмал Мозговой, 14. Шароф Муҳитдинов (88.Марко Станоевич,71), 20. Виктор да Силва (8. Зафармурод Абдираҳматов, 46), 22, Игор Голбан, 27. Ислом Кенжабоев (10. Бобир Абдихалиқов, 46), 32. Зоран Марушич, 34. Шерзод Насруллаев, 77. Ойбек Бозоров (70. Жамбули Жигаури, 71).
Захира: 91. Зафар Сафаев,21. Дониёр Нарзуллаев, 30. Темур Чогадзе, 44. Шаҳзод Акрамов,
Огоҳлантириш: 15 - Акмал Мозговой, 40 - Алибек Давронов
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789