Рўзиқул Бердиев: "Ушбу 1 очко ҳам биз учун муҳим..."

Рўзиқул Бердиев: "Ушбу 1 очко ҳам биз учун муҳим..."

ОЧЛ-2. «Насаф» турнирни Кувайтдаги дуранг билан бошлади

Олдин хабар берганимиздек, кеча ОЧЛ-2 турнири 1-тури доирасида «Насаф» клуби «Кувайт СК» клуби меҳмони бўлди. «Жобир Ал Аҳмад» халқаро стадионида ўтган баҳсда Қарши клуби Кувайт жамоаси билан дуранг қайд этди – 0:0. Ушбу ўйиндан сўнг "ажларлар" устози Рўзиқул Бердиев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Жуда оғир ўйин ўтказдик. Биз бугун нафақат рақиб билан, балки бугунги об-ҳаво билан ҳам курашдик. Рақиб бугун бизни толиқишимизни ва хато қилишимизни кутиб ҳаракат қилди. Хато қилган жойларимизда дарвозабонимиз бизни қутқарди. Бугун биз ҳимояга кўпроқ эътибор қаратдиб, ўз дарвозамиз дахлсизлигини сақлаб қолишимиз керак эди. Шунинг учун биз кўпроқ ҳимояланиб, қарши ҳужумда ҳаракат қилдик. Ўйиннинг 0:0 ҳисобида якунланишига дарвозабоннинг яхши ҳаракати ва жамоаларнинг ҳимояга яхши эътибор қаратганида бўлди.

- Бугунги ҳисоб жамоангиз учун яхши натижами?

- Бу ўйиндан келиб чиқсак, нормал натижа, лекин бу учрашувда биз бунданда яхшироқ натижа кўрсатишимиз керак эди. Ўйиндан келиб чиқиб айтаман, ушбу 1 очко ҳам биз учун муҳим.
Рўзиқул Бердиев шогирдлари 2-турда Қаршида «Шабоб Ал-Аҳли»ни қабул қилади. Учрашувоктябр куни бўлиб ўтади.

****
ОЧЛ-2. 1-тур

«Кувайт СК» – «Насаф» - 0:0

Бош ҳакам: Муҳаммад Аш-Шамраний (Саудия Арабистони)

«Кувайт СК»: 33.Суод Алҳушан, 2.Сами Алсенеа, 3.Машери Ал-Энези, 4.Редҳа Абужабара (9.Файсал Ал-Ҳарби, 82), 11.Муҳаммад Абдуллоҳ, 14.Аҳмад Исмоил (8.Аҳмад Алдҳефири, 69), 20.Юсуф Алсулаймон (27.Яссин Ҳенесси, 46), 22.Амине Абулфатҳ, 26.Муҳаммад Марҳуд (21.Алипур Дара, 82), 35.Арсене Зола Киаку, 37. Яҳё Жаброн.

«Насаф»: 35.Абдувоҳид Неъматов, 4.Дилшоджон Комилов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 7.Акмал Мозговой, 8.Зафармурод Абдураҳматов (6.Муродбек Раҳматов, 58), 10.Бобур Абдихолиқов (77.Ойбек Бозоров, 58), 14.Шароф Муҳиддинов, 19.Стефан Чолович (21.Дониёр Нарзуллаев, 87), 23.Юэл Валентино, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 88.Марко Станоевич (9.Жавоҳир Сидиқов, 73).