Суперлига 24-тур. “Бунёдкор” “Металлург” билан дуранг ўйнади
Суперлига 24-тур баҳслари доирасидан ўрин олган “Бунёдкор” – “Металлург” учрашуви якунига етди. Унда "Бунёдкор" ўз майдонида "Металлург" билан дуранг ўйнади.
Суперлиганинг 24-тури доирасида "Локомотив" сафарда "Динамо" устидан қозонилган ғалабадан кейин меҳмонлар устози Григорий Колосовский матбуот анжуманида иштирок этди.
- Ҳайрли кеч. Иккала жамоа учун қийин ўйин бўлди. Яратилган вазиятларни ҳисобга олсак, кўпроқ голлар бўлиши керак эди. Биздаги иштиёқ рақиблардагидан кўпроқ бўлди ва сўнгги дақиқаларда вабанкка боришга мажбур бўлдик. Асосийси - ғалабага эришдик. Биз айнан ушбу очколар учун келгандик. Жамоа билан гаплашамиз, биз ҳар бир ўйинда сўнгги дақиқаларгача курашамиз.
- "Локомотив"нинг лигада қолишига имкониятларни қандай баҳолайсиз?
- Имкониятлар бор. Лекин рақиблар дарвозасини очиб бермайди. Шу сабабли вазиятдан чиқиш йўлларини излаш керак. Бунинг учун олдиндаги икки ўйинда ғалабага эришиб, ўзимизни эркинроқ ҳис қилишимиз керак. Ўзининг муносиб тарихига, бир неча чемпионлигига, ўз қадриятларига эга клуб жамоасини лигада олиб қолиш учун қўлдан келганча ҳаракат қиламиз.
- Олдинроқ турли манбаларда Самвел Бабаяннинг жамоа бош мураббийлигига келгани ҳақида маълумотлар берилганди. Бугун қайдномада уни расмий шахс сифатида кўрдик. У жамоани бошқарадими ёки Сизга ёрдам берадими?
- Самвел Бабаян клуб бошқарувига келгани рост. У стратегияни тузади, тактикалар ҳам у бошчилигида қўйилади. У жамоани ҳозирги ҳолатидан олиб чиқиш йўлида ишламоқда. Шу сабабли Самвел Бабаян клуб бошқарувида борлигини айта олишим мумкин.
- Жамоанинг бугунги учрашувда жонини бериб курашгани ҳақида нималар дея оласиз?
- Ҳа, ўйлаган ҳамма нарсаларимиз ҳам амалга ошмади. Лекин йигитлар ҳар бир тўп учун курашишди. Барча жойларда ҳам устун бўла олишмаган бўлишса-да, кучли иштиёқ эвазига ғалабани илиб кетишди. Айрим нуқталарда функцияларни бажара оладиган футболчилар етишмаяпти. Йигитлар билан жиддий суҳбатлашдик, улар бугун борини бериб курашишди. Ҳаммаси истаганимиздек бўлмади, лекин кучли характер кўрсата олдик.
- Бугун қайдномада Санжар Турсунов кўринмади. Бунинг сабаби нимада?
- Бу клубнинг ички иши. Бу ҳолатни кўриб чиқяпмиз. У жамоа сардори. У бугун биз билан бўлса, хурсанд бўлган бўлардик.
- Бу ўйингача "Локомотив"Да кетма-кет 5 мағлубият бор эди. Жамоанинг ғалаба қозониши учун қандай жиҳатлар етишмаган деб ўйлайсиз?
- Келинг, олдинги мураббийни муҳокама қилмайлик. Буни нотўғри деб ҳисоблайман. Ҳа, балки ўтган ўйинларда қилинган хатоларни такрорламасликка ҳаракат қилгандирмиз.
Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.
Суперлига 24-тур баҳслари доирасидан ўрин олган “Бунёдкор” – “Металлург” учрашуви якунига етди. Унда "Бунёдкор" ўз майдонида "Металлург" билан дуранг ўйнади.
Испания терма жамоасининг ФИФА кунлари учун қайдномаси эълон қилинди
Бугун “Насаф-W” Аёллар Олий Лигаси 25-тур доирасида Тошкентнинг “Бунёдкор-W” жамоаси билан беллашди. Қаршилик қизлар йирик 11:1 ҳисобида зафар қучишди ва муддатидан аввал Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритишди. Бу жамоа тарихидаги 16 чемпионлиги бўлди. Бу улкан ютуқ билан мухлислар ва Қашқадарё халқини табриклаймиз!
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789