АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
«Милан» билан чемпионлик гаштини сурган Сандро Тонали бугун бутун фаолиятини «қизил-қоралар»га бағишлашга рози.
«Россонерлар» бу футболчини 2020 йилнинг ёзида «Брешиа»дан ижара келишуви асосида олишганди. Ҳужумкор ярим ҳимоячи Миландаги илк мавсумда жамоага мослашишда бироз қийналди. Шунга қарамай, Стефано Пиоли унга ишонишда давом этди. Тўғри, клуб Тонали трансферини тўлиқ сотиб олиш операциясини осонлаштириш учун футболчидан маошини камайтиришни ҳам сўради. Ўзи Сандро «Милан»га муҳаббатини кўп марта изҳор қилган. «Россонерлар» охирги марта чемпион бўлишганида, у 11 ёшли болакай эди. Шуни ҳисобга олсак, «А» серия-2021/2022да ғалаба қозонган жамоанинг бир қисми бўлиш Сандро учун алоҳида воқеликдир, албатта.
Тонали «Милан»нинг чемпионлик юришида бош роллардан бирини ижро этди, шубҳасиз. Ярим ҳимоячи La Gazzetta dello Sport нашрига берган интервьюсида аввало, чемпионликдан кейинги ҳис-туйғулари ҳақида гапирди: «Ғалаба қозонганингизда, ҳаммаси ўзгаради, сиз клуб рангига янада қаттиқроқ боғланиб қоласиз. Болалигимда Милан яқинидаги Сант-Анжело-Лодижано шаҳарчасида яшаганман ва жамоа мухлислари даврасида улғайганман. «Сассуоло» билан ўйиндан сўнг Режо-Эмилиядаёқ ҳаммамиз ақлдан оздик, лекин Casa Milan базасига қайтганимиздагина қандай ишни уддалаганимизни теран англадим. Атрофимиздаги одамлар кўзларида худди ўзимдаги ҳис-туйғуларни кўрдим - бу чинакам телбаворлик... Шунда ўзимга пичирладим: «Йўқ, видео ёки суратга олиш учун телефонни олма, бу лаҳзалардан шунчаки, баҳра ол ва қалбинг тўрига абадий муҳрла». Кейинги орзум? Аллақачон ҳаётдан жуда кўп нарсалар сўраганман, лекин орзунинг чеки йўқ. Шундай экан, келажакда қизил-қора тусли либосда ЧЛда ҳам зафар қучишни хоҳлайман».
Сандро суҳбат давомида жамоадошлари, хусусан, Златан Ибрагимович ва Рафаэль Леауга алоҳида тўхталди: «Златан ёнингизда бўлса, хавфсизлик ҳисси уйғонади ўз-ўзидан. Унинг ўйинни захира ўриндиғида кузатиши мингдан ортиқ имо-ишора демакдир. Ибра гоҳида ҳам ўзи, ҳам биз учун қарор қабул қилади. Аслида у анча олдин тўхташи мумкин эди, аммо бундай қилса, ўзига ўхшамай қоларди. Хуллас, Златан аввало, бошқаларни ўйлайдиган ҳақиқий чемпион! У бизни худди болалардек қўлимиздан тутди. Умид қиламанки, Ибра жамоада қолади ва маррани янада кўтаради. Ахир майдонда ҳам, унинг ташқарисида ҳам жуда қатъиятли. Мавсумнинг энг яхши футболчиси учун топшириладиган «Оскар» совринини эса жамоа муаммоларга дуч келган пайт ўйинлар тақдирини ёлғиз ўзи ҳал қилган Леауга топширардим. Рафаэль бизга аниқлик бағишлади, очколар келтирди. У рақибдан бироз илгарилаб кетдими, тўп дарвоза тўригача етиб боришига ишонч ортади. Шахсан мен Леаунинг тезкорлигидан кўп фойдаландим. Дейлик, «Верона»га қарши ўйинда унинг ҳаракати ортидан 2та гол урдим. Тан олишим керак, ўша «дубл»да менинг ҳеч қандай хизматим йўқ, шунчаки, керакли вақт керакли жойда пайдо бўлдим, қолгани Рафаэлнинг иши».
Тонали анча камтар йигит. Дейлик, у «Милан»нинг ютуғида нечоғли роль бажаргани ҳақида берилган саволга оддий жавоб бериш баробарида ўйини ҳали идеал даражага кўтарилмаганини таъкидлади: «Чемпионлик юришига қўшган энг катта улушим? Менимча, «Лацио» дарвозасига урган голим жуда муҳим ўрин тутди. Жарима майдони ичидан урилган яна бир гол, лекин энди узоқ масофалардан ҳам дарвозани нишонга олишни ўзлаштиришим керак. Шунингдек, яккакурашлар масаласида ўз ҳаракатим сифатини яхшилашим талаб этилади. Чунки бу борада сариқ карточка олишим хавфи анча юқори. Бош мақсадим - ўз позициям бўйича ўйинимни мукаммаллашиш. Бунда мени Тьяго Алькантара услуби алоҳида руҳлантиради».
Бугун «Милан» мухлисларини битта савол ўйлантирмоқда - «Тонали амалдаги шартномаси муддатини қачон узайтиради?» Футболчининг ўзи бу борада мутлақо хотиржам: «Келишув муддатини узайтириш ҳам, «Милан»да маошимнинг қисқартириш ташаббуси ҳам мендан чиққанди. Чунки бу ерда узоқ вақт қолишни истаётганимга аминман. Агар «Милан»нинг ҳақиқий афсоналари қаторига қўшилсам, зўр бўларди. Тўғри, чалғимаслик учун бунчалик узоққа қарамаганим маъқул. Клуб рангларига шу қадар боғланганманки, келишувни янгилаш бўйича қандайдир муаммо чиқмаслигига ишончим комил. Тўғри, клуб биринчи навбатда, шартномаси муддати тугаётган жамоадошларим ҳақида ўйлайди. Менга эса кейинроқ навбат келади. Зеро, ҳали 4 йиллик келишувимиз бор. Умуман, жамоа қолиб, ўз ҳақимда ўйламаслигим керак».
МУҲАММАДХОН тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789