АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Қаршининг «Насаф» жамоаси ОЧЛ «Е» гуруҳида ўзининг ажо-йиб ўйинлари билан мухлисларга қувонч улашгани айни ҳақиқат.
Афсуски, мазкур босқичда «аждарлар»нинг асосий футболчиларидан бири Шерзод Насруллаев қатнашолмади. Махсус мухбиримиз «Насаф»нинг «Ал-Виҳдат»га қарши кечган 6-тур ўйини арафасида жароҳатидан даволанаётган маҳоратли ҳимоячидан қуйидаги интервьюни олди.
- Шерзод, соғлиғингиз қандай?
- Раҳмат, яхшиман. Жарроҳлик амалиётини муваффақиятли ўтказдим. Ҳозир уйдаман. Насиб этса, бир ойдан сўнг машғулотларни бошлайман.
- Севимли жамоамиз «Насаф»нинг ОЧЛдаги иштирокини кузатиб бораётгандирсиз?
- Албатта, ҳар бир ўйинни диққат билан томоша қиляпман. Таассуротлар зўр. Дуранг натижа қайд этилган баҳслар ҳам бизга нимадир берди. Гуруҳдаги энг яхши жамоа бизники, десам хато қилмаган бўламан.
- «Насаф» «Ал-Садд»га қарши иккинчи баҳсни аъло даражада ўтказди...
- Чунки, жамоада ўз кучига ишонч шаклланди. Рақиблар ўйинини атрофлича ўрганди. «Насаф»нинг гуруҳдаги жамоалардан бир бош устунлиги яққол кўриниб турибди. Гарчи «Ал-Садд» Осиёнинг номдор бешта топ жамоасидан бири бўлсада, бизникилар улардан ҳеч қайси жабҳада ортда эмасликларини намо-йиш этишди.
- «Ал-Садд» билан ғалабали ўйиндан сўнг сизда қандай кечинмалар пайдо бўлди?
- Жамоамиз биринчи турда ушбу рақибга қарши баҳснинг дастлабки дақиқалариданоқ яхши ҳаракат қилди. Бироқ омад етишмади. Шунингдек, «Ал-Садд»нинг машҳурлиги ҳам бироз панд берди. Албатта, бундай жамоа билан рўбару келганда ҳадик пайдо бўлиши оддий ҳол. Жамоамиз бор кучини бериб ўйнади. Қатарликлар сафида тажрибали футболчилар билан бирга ёшлар ҳам талайгина, катта футбол ҳавосини олган легионерлар бор. Бир пайтлари «Арсенал»да ўйнаган ярим ҳимоячи Санти Касорла шулар жумласидан. «Насаф» футболчиларидан Акмал Мозговой, Ҳусайн Норчаевлар рақиб таркибидаги юлдузлар хатосидан фойдаланиб, муваффақиятни таъминлашди. Ана шу дамда ўзимни ҳам улар билан бирга бўлгандек ҳис этдим, қувончим ичимга сиғмади. «Насаф»нинг ишончли ғалабаси мени ҳам орзу сари етаклади. Ахир жамоамиз гуруҳдан чиқса, мен ҳам улар сафида бўламан.
- «Ал-Виҳдат»га қарши кечадиган иккинчи баҳсда жамоамизнинг ғалабали натижаси такрорланади, деб ўйлайсизми?
- Ҳал қилувчи ўйин масъулияти ғоят катта. Рақиб ҳам бор кучини бериб ўйнайди. Маълумки, Иордания футболи ҳам ўсиш босқичида. Умид қиламизки, «Насаф» ўз анъанасига содиқ қолади. Гуруҳдан чиқиш имкониятидан унумли фойдаланади.
- «Насаф»га мавсум бошида қабул қилинган легионер ҳужумчи Семир Смайлагичнинг ҳаракати чакки эмас. Сизнинг бу борадаги фикрингиз қандай?
- Семирни дастлаб бу даражада ўйнайди, деб ўйламагандим. Олдинги учрашувларга нисбатан борини бериб тўп сурмоқда. Ишончим комил, у «Насаф»да ўз ўрнини топади. Ҳали Смайлагичнинг чиройли, бир-биридан ақл бовар қилмас ўйинларини кўрамиз, деган ниятдаман.
- Сизнинг ампулангизда ҳаракат қилаётган ўйинчиларга муносабатингиз?
- Мен ўйнаган чизиқларда Алибек Давронов, Шароф Муҳиддиновлар ҳаракат қилишяпти. Алибекнинг интилиши яхши. Бироқ унга озгина тажриба етишмаяпти. Шароф ҳам бинойидек ўйин намойиш этмоқда. Унинг бир-иккита голини кўрсак, ўзига бўлган ишончи янада ортади.
- «Насаф» бош мураббийининг топқирлиги ҳақида нималарни қўшимча қиласиз?
- Рўзиқул Бердиев бежизга мамлакатнинг беш карра энг яхши мураббийи дея эътироф этилмаган. У жамоани ўйинга тайёрлашни билади. Кимни майдонга туширишни, рақибга қарши қандай тактика қўллашни обдон англаб етади. Шунингдек, мураббийимиз ўзига хос руҳшунос ҳамдир. Унда йигитларнинг кайфиятини кўтариш фазилати мужассам. Қаттиққўл, талабчан устоз.
- Жамоадошларингиз билан алоқада бўлиб тургандирсиз?
- Ҳа, албатта. Ойбек Бозоров, Акмал Мозговой, Марко Станоевич билан мунтазам гаплашамиз. Улар менга далда беришади, мен эса уларга. (Кулади).
- Бердиев сиз ва Ғолиб Ғайбуллаевни Саудия Арабистонига олиб кетиши ҳақида айтганди. Нега жамоа билан бирга бормадингиз?
- Ўша пайт даволанаётганимга энди бир ҳафта бўлганди. Биласиз, йўл қийинчилиги, қолаверса, жароҳат яхши битмаган. Боролмаслигимни билдирганимда, улар тўғри қабул қилишди. Ҳозир аҳволим яхши. Насиб этса, бир ярим ойдан сўнг майдонга қайтаман.
- Мазмунли суҳбат, самимий тилакларингиз учун ташаккур. Бундан кейин майдонда ҳеч вақт жароҳат олганингизни кўрмайлик.
- Раҳмат. Кўпсонли «ИнтерФутбол» газетаси ўқувчилари, «Насаф»нинг Ўзбекистондаги барча мухлисларига ташаккур. Биз доим сиз билан биргамиз.
Ҳусан ТЕМИРОВ суҳбатлашди
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789