Илёс Зейтуллаев: “Суперлигада жон сақлаб қолиш хоҳиши устун келди”
"Олимпик" - "Бунёдкор" ўртасидаги Суперлиганинг 25-тур учрашувидан (0:1) сўнг меҳмонлар устози Илёс Зейтуллаев матбуот анжуманида иштирок этди.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда сўнгги турлар доирасида бўлиб ўтган учрашувлардаги интизомий ишлар кўриб чиқилди...
«Сўғдиёна» — «Нефтчи»
Ўзбекистон Суперлигасининг қолдирилган 16-тур ўйини — «Сўғдиёна» ва «Нефтчи» жамоалари ўртасидаги баҳснинг 13-дақиқасида мезбонлар вакили Даниел Насриддинов оёғининг таг қисми билан рақибининг оёқ қисмига кучли зарба бергани учун майдондан четлатилган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Даниел Насриддиновга («Сўғдиёна») нисбатан 2 та ўйинга дисквалификация қилиш ва жарима интизом чораси қўлланилди.
«Навбаҳор» — «Қизилқум»
Ўзбекистон Суперлигасининг 19-туридан ўрин олган «Навбаҳор» — «Қизилқум» баҳси якунланганидан сўнг мезбон жамоа маъмури Aброр Каримов рақиб ўйинчиларининг олдига югуриб келиб, ўзини агрессив тутган ва оммавий тартибсизлик вужудга келишига сабаб бўлган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Aброр Каримовга («Навбаҳор») нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.
«Металлург» — «Сўғдиёна»
Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган «Металлург» — «Сўғдиёна» баҳсининг 90+8 дақиқасида «Сўғдиёна» футболчиси Искандар Шойқулов рақиб ўйинчисининг оёқ қисмига бутсасининг таг қисми билан зарба бергани учун майдондан четлатилган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Искандар Шойқуловга («Сўғдиёна») нисбатан 3та ўйинга дисквалификация қилиш ва жарима интизом чораси қўлланилди.
«Қизилқум» — «Металлург»
Ўзбекистон Суперлигасининг 20-туридан ўрин олган «Қизилқум» — «Металлург» баҳсининг 90+6 дақиқасида мезбонлар вакили Темурхўжа Aбдухолиқов тўп учун курашда рақиб дарвозабонининг юз қисмига зарба берганилиги учун майдондан четлатилган. Учрашув якунланганидан кейин мезбон жамоа мухлислари ҳакамлар шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатишган ҳамда майдонга ҳар хил буюмлар улоқтиришган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Темурхўжа Aбдухолиқовга («Қизилқум») нисбатан 3та ўйинга дисквалификация қилиш ва жарима интизом чораси қўлланилди. Шунингдек, «Қизилқум» клубига нисбатан жарима интизом чораси белгиланди. Юқоридаги ҳолат такрорланса, келгуси уй учрашувларини мухлисларсиз ўтказилиши юзасидан огоҳлантириш берилди, дейилади хабарда.
"Олимпик" - "Бунёдкор" ўртасидаги Суперлиганинг 25-тур учрашувидан (0:1) сўнг меҳмонлар устози Илёс Зейтуллаев матбуот анжуманида иштирок этди.
«Манчестер Юнайтед» қишда марказий ярим ҳимоячи билан шартнома имзоламоқчи.
Неймар тиззасидан олган жароҳатидан сўнг футболчилик фаолиятини якунламоқчи бўлганини тан олди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789