Шимолий Корея бош мураббийи: “Футболчиларим майдонда бор кучини ишлатишди”

Шимолий Корея бош мураббийи: “Футболчиларим майдонда бор кучини ишлатишди”

ЖЧ-2026 3-саралаш босқичидан ўрин олган КХДР - Ўзбекистон (0:1) баҳсидан сўнг кореяликлар бош мураббийи Син Ён Нам учрашувдан кейинги матбуот анжуманида иштирок этди.

"Бугун жуда қийин ўйин ўтказдик. Футболчиларим майдонда бор кучини ишлатишди ва мен улардан миннатдорман. Афсуски, натижа биз истагандек бўлмади" , - деди Син Ён Нам бугунги баҳс ҳақида.   

- Ўзбекистонга қарши иккита ўйинда ҳам жамоангиз матонатли ўйин намойиш этди ва мағлуб бўлишга лойиқ эмас эди. Иккита амалга оширилмаган пенальти ва рақиб томонда бўлган омад туфайли терма жамоангиз икки учрашувда ҳам мағлубиятга учради. Ўзбекистонга қарши кечган тўқнашувлар ҳақида умумий фикрингиз билан бўлишсангиз?   

- Ўзбекистон терма жамоаси жиддий рақиб эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Биз икки баҳсда ҳам яхши ўйин намойиш этдик, лекин омад биз томонда эмас эди. Кўкка совурилган жуда кўп вазиятлар ва амалга оширилмаган пенальтилар. Умид қиламанки, Ўзбекистонга қарши кечадиган бўлажак баҳсларда биз ўзимизга керакли натижани қайд эта оламиз ва барчаси биз учун яхши тугайди. Саралаш босқичининг сўнгги баҳсига қадар курашишда давом этамиз.