«Сити» тақдири кейинги йилга қолди

«Сити» тақдири кейинги йилга қолди

Англия Премьер-лигаси «Манчестер Сити»ни 2009-2018 йиллар давомида 115та молиявий қоидаларни бузганликда айбламоқда.

Журналист Мартин Зиглернинг сўзларига кўра, бу иш бўйича тингловлар сентябрь ойининг ўрталаридан охиригача бошланиши режалаштирилган. Мустақил комиссия 10 ҳафта ичида якуний ҳукм чиқариши кутилмоқда. Шундай қилиб, агар ҳамма нарса режа бўйича кетса, «шаҳарликлар» тақдири кейинги йил бошида ҳал қилинади. «Манчестер Сити» Англия чемпионатининг сўнгги тўрт мавсумида ғалаба қозонди. 18 август куни Пеп Гвардиола шогирдлари навбатдаги чемпионлик ҳимоясини Лондоннинг «Челси» клубига қарши сафарда бошлайди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.