Аморим - 6-қимматбаҳо мураббий!
Португалиялик Рубен Аморим 11 ноябрь куни «МЮ»ни илк марта бош мураббий сифатида майдонга бошлаб тушди
Скандинавиялик футболчилар фақат мураккаб фамилиялари эмас, балки алоҳида гол уриш инстинктига эга эканликлари билан ҳам ажралиб туришади
Мана, жорий мавсум Виктор Эйнар Дьокереш ҳам яққол кўзга ташланмоқда. Португалияда «Спортинг» шарафини ҳимоя қилаётган швециялик чиндан ҳам, рақиблар дарвозабонлари учун қўрқув уйғотмоқда. Лекин мухлислар Скандинавия футболида Эрлинг Холанд ва Расмус Хойлунддан ташқари, яна бир голеадор-викинг борлигини яхши билишмайди. Ваҳоланки, у Португалия чемпионатини забт этишга улгурди аллақачон.
Айнан Виктор Эйнар ҳозирги «Спортинг»нинг асосий юлдузи ҳисобланади. Швециялик ҳужумчи Лиссабон жамоасини миллий лигада чемпионлик сари тортиш баробарида ЕЛда ҳам ўз сўзини айтмоқда. Дьокереш учун ҳаммаси зўр бошланди. Дейлик, 17 ёшида «Броммапойкарн»- (ҳа, Скандинавияда нафақат фамилиялар, балки клублар номи ҳам мураккаб бўлиши мумкин)да дебют қилган йигитча атиги 12 кун ўтиб, кубок ўйинида «дубль» қайд этди. Бироқ унинг клуби якунда «Суперэттан» лигасида охирги ўринни банд этиб, даража бўйича учинчи рақамли дивизионга тушиб кетди. Муҳими, бу омадсизлик ёш иқтидорга унча салбий таъсир кўрсатгани йўқ. Аксинча, Виктор «Броммапойкарн»да қолишни лозим топди ва кейинги мавсум 19та ўйинда 7та гол урди. Ёш футболчи шу тариқа камтарин клубнинг «Суперэттан» лигасига қайтишида муҳим роль бажарди.
Виктор Дьокереш тўлақонли иккинчи мавсумда ҳаммани янада кучли ҳайратлантирди: 29та ўйинда 13та гол. У бу статистика билан дивизион тўпурарлари рўйхатида 3-ўринга жойлашди. «Броммапойкарн» ҳам шу муваффақият билан тўхтаб қолмади ва кейинги мавсум Швеция футболи элитасига қўшилди. Алоҳида таъкидлаш керак, Дьокереш асосий жамоада ўйнаш баробарида параллель равишда U-19 ва U-21 биринчиликларида ҳам самарали тўп сурди, «пачка»лаб гол йиғди. Тушунарлики, бундай маҳсулдорлик билан Европа клублари эътиборига ҳам тушди. Хуллас, мавсум-2017/2018 арафасида иқтидорли тўпурар «Брайтон» сафига қўшилди. Бунда Англия клуби Швециянинг камтарин жамоасига трансфер учун 1 миллион евро тўлади. Эҳтимол, 1 «лимон» мегаиқтидор учун «сариқ чақа»дек туюлар, аммо Швеция клублари учун катта сумма, айниқса, лига аутсайдерлари учун.
Айтганча, Дьокереш швециялик профессионал аёл футболчи Аманда Линден билан яқин алоқаларга эга. Аманда ҳам «Броммапой-карн»да ўйнаган. Эътиборли томони, жуфтлик «Брайтон»га бирга кўчиб ўтди. Яъни Викторнинг маҳбубаси «чайкалар» тизимидаги аёллар жамоаси билан шартнома тузди. Дьокерешнинг «Брайтон»даги фаолиятига келсак, у асосан U-23 жамоасида ўйнади ва вақти-вақти билан асосий таркибга жалб этилди кўпинча кубок баҳсларида. Виктор учун кейинчалик ижара сафарлари бошланди: «Санкт-Паули», «Суонси», «Ковентри». Бироқ скандинавиялик Англия ва Германияда бутунлай йўқолиб қолди, гўё. Ҳаттоки, қуйи дивизионларда ҳам ўз ватанидаги каби таъсирчан самарадорлик кўрсата олмади. Шунга қарамай, Чемпионшип иштирокчиси «Ковентри» таваккал иш тутиб, Виктор трансферини 1,2 миллион еврога сотиб олди. Қарангки, ижара муддатида айтарли ҳеч қандай каромат кўрсатолмаган шцециялик тўлақонли шартнома остига имзо чекиши билан Чемпионшипдаги энг яхши ҳужумчилардан бирига айланди, «Ковентри»нинг қутқарувчисига ҳам. Оддий айтганда, Англия футбол пирамидасида иккинчи ўринда турувчи дивизионда ўтган икки тўлиқ мавсум Виктор учун шунчаки, қойилмақом бўлди: жами 97та ўйинда 40та гол ва 17та ассист. Дьокереш бундай статистикаси билан Рубен Аморим бошқарувидаги «Спор-тинг» эътиборини тортди. Якунда Лиссабон клуби швециялик трансферига 21 миллион евро ажратишдан ўзини тия олмади. Дарвоқе, Португалия гранди ўз тарихида бирор футболчига бу қадар кўп сарфлаган эмасди.
Ҳа, «Бенфика» нишонни жуда тўғри олган экан. Зеро, Виктор Португалиядаги дебют мавсумидаёқ харажатни тўлиқ оқлади: барча мусобақалар ҳисобидан 33та ўйинда майдонга тушиб, 30та гол ва 11та ассист расмийлаштирди. Швециялик венгер ҳозирда Португалия Примероси тўпурарлар пойгасида ғолиб чиқишга даъвогар. Асосийси, Дьокерешнинг трансфер қиймати қисқа вақт ичида деярли 47 миллион евро (transfermarkt талқини)га кўтарилди! Эҳтимол, Португалиядаги 1та муваффақиятли мавсумдан сўнг Англияга қайтиш ёки бошқа топ-лигага юзланиш ҳужумчи учун энг тўғри қарор ҳисобланмас, аммо «Челси» қишда унинг учун 75 миллион евро (!) таклиф этишга улгурди. Аммо «Бенфика» дарҳол рад жавоби берди. Чунончи, Виктор ҳозир 25 ёшда ва ҳали янада кучайиш учун потенциали етарли. Тушунарлики, у Англия ва Португалияда катта тажриба орттирди ва ўзига ишончи ҳам мустаҳкамланди. Шундай экан, Викторни ёзда ёки яна 1 йилдан кейин топ-лиганинг қайсидир катта клуби либосида кўришимиз ҳеч гап эмас.
Швециялик голеадорда ҳаммаси мужассам: дриблинг, зарба, бош билан ўйнаш. У шунингдек, «кўрпани ўзига тортмайди», яъни аниқ узатма билан шеригини ҳал қилувчи зарба йўлига чиқаришга мойил. Кўпчилик шу жойда Александар Исакни эсласа керак. Хўш, Швеция футболининг асосий ҳужумчиси ким? Алекснинг муваффақиятини тан олиш жоиз, лекин Дьокереш серқирралиги билан мамлакатда бош ҳужумчи бўлишга муносиброқдек кўринмоқда. Ҳар ҳолда, Виктор оддий таран ҳужумчи ҳам, фақат олдинда турувчи «симёғоч» ҳам эмас. У фаолияти давомида ҳужум қанотларида ҳам ўйнади. Ҳатто «10-рақам» ролини синаб кўрди. Шу жиҳати, яъни кўпқиррали эканлиги билан ҳар қандай мураббий ёки тактик чизмага мос келади. Тўғри, Викторни Златан Ибрагимович вориси сифатида таърифлаш ноўрин, лекин унда яқин йиллар Швеция миллий жамоасининг асосий ҳужумчиси бўлиш имконияти етарли.
А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади
Португалиялик Рубен Аморим 11 ноябрь куни «МЮ»ни илк марта бош мураббий сифатида майдонга бошлаб тушди
«Эль-Гладиадор» лақаби билан танилган Саломон Рондон Венесуэла миллий жамоаси билан ЖЧ-2026 саралашидан муваффақиятни ўтиб, мамлакат футболи тарихига киришдан умидвор
АПЛ ТАРИХИ (ОХИРГИ 29 МАВСУМ)ДА ҚАЙСИ КЛУБЛАР ҚУЙИГА КЎПРОҚ ТУШГАН?
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789