Афсонавий "ўрмончилар" - етакчилар қаторида!
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Футболчиларнинг трансфер суммаси билан шуғулланувчи transfermarkt портали Марказий Осиё мамлакатлари миллий жамоалари таркибидаги энг қимматбаҳо ўйинчилар рейтингини янгилади.
Шунингдек, 5та терма жамоа таркибининг янгиланган умумий баҳоси ҳам эълон қилинди. Унга кўра, анчадан буён Марказий Осиёнинг энг қимматбаҳо футболчиси мақомини ўзида сақлаб келган Элдор Шомуродов етакчиликни қўлдан чиқарди. Бинобарин, «Кальяри»да ишлари унча юришмаган ҳужумчимизнинг трансфер суммаси пасайишда давом этмоқда. Transfermarkt портали экспертлари хулосаларига кўра, Италиядаги легионеримизнинг баҳоси яна 1 миллион еврога арзонлашди. Хуллас, декабрь ҳолати бўйича Шомуродов ҳуқуқи 5 миллион еврога баҳоланмоқда.
Эндиликда Марказий Осиёнинг энг қимматбаҳо футболчиси - қозоғистонлик Бахтиёр Зайнутдинов. Россиянинг ЦСКА клубидан Туркия Суперлигаси иштирокчиси «Бешиктош»га йўл олган этник ўзбекнинг баҳоси ҳам бироз пасайди охирги ҳисоб-китобларда. Лекин Бахтиёрнинг ёрлиғи 6 миллион евродан тушгани йўқ. Аниқроғи, у трансфер суммаси бўйича 500 минг евро йўқотди, холос. Марказий Осиёдаги энг қимматбаҳо дарвозабон - тожикистонлик Рустам Ятимов. Унинг трансфер баҳоси 900 минг еврога кўтарилди. Эслатма, Рустам ОЧЛда кимсан Криштиану Роналду асабини бузганидан кейин анча танилди. «Истиқлол» кипери ортида ўзбекистонлик дарвозабонлар бор - 700 минг еврога баҳоланаётган Абдувоҳид Неъматов («Насаф») ва Ўткир Юсупов («Навбаҳор»).
Гарчи футболчиларимиз ва дарвозабонларимиз минтақада юқори мавқеини бой берган бўлсалар-да, Ўзбекистон миллий жамоаси таркибнинг умумий баҳоси бўйича Марказий Осиёда ҳамон 1-ўрин эгаси бўлиб қолмоқда. 32,55 миллион евро - бу жамоамизнинг умумий баҳоси. 2-ўриндаги Қозоғистон миллий жамоасининг умумий суммаси 21,5 «лимон»дан баландроқ.
Марказий Осиё мамлакатлари миллий жамоалари умумий суммаси ва уларнинг энг Қимматбатбаҳо 3 нафар футболчиси баҳоси
Ўзбекистон миллий жамоаси
Жами сумма: 32,55 миллион евро
ФИФА рейтинги: 68-ўрин
1. Элдор Шомуродов (ҳужумчи, 28 ёш) - 5 миллион евро
2. Аббос Файзуллаев (ярим ҳимоячи, 20 ёш) - 4 миллион евро
3. Азиз Ғаниев (ярим ҳимоячи, 25 ёш) - 3 миллион евро
Қозоғистон миллий терма жамоаси
Жами сумма: 21,63 миллион евро
ФИФА рейтинги: 100-ўрин
1. Бахтиёр Зайнутдинов (ярим ҳимоячи, 25 ёш) - 6 миллион евро
2. Нурали Алип (ҳимоячи, 24 ёш) - 3 миллион евро
3. Александр Зуев (ярим ҳимоячи, 27 ёш) - 900 минг евро
Тожикистон миллий жамоаси
Жами сумма: 7 миллион евро
ФИФА рейтинги: 106-ўрин
1. Рустам Ятимов (дарвозабон, 25 ёш) - 900 минг евро
2. Алишер Жалилов (ярим ҳимоячи, 30 ёш) - 700 минг евро
3. Зоир Жўрабоев (ҳимоячи, 25 ёш) - 600 минг евро
Қирғизистон миллий жамоаси
Жами сумма: 5,90 миллион евро
ФИФА рейтинги: 98-ўрин
1. Гулжигит Алиқулов (ярим ҳимоячи, 23 ёш) - 550 минг евро
2. Алимардон Шукуров (ярим ҳимоячи, 24 ёш) - 450 минг евро
3. Тамирлан Кузибаев (ярим ҳимоячи, 24 ёш) - 400 минг евро
Туркманистон миллий жамоаси
Жами сумма: 3,30 миллион евро
ФИФА рейтинги: 141-ўрин
1. Руслан Мингазов (ярим ҳимоячи, 32 ёш) - 550 минг евро
2. Теймур Гаруев (ярим ҳимоячи, 23 ёш) - 250 минг евро
3. Арсланмурат Аманов, ярим ҳимоячи, 33 ёш) - 200 минг евро
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789