АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
ёхуд саралаш савалашлари ҳали олдинда
Мана, Париж мезбонлик қилган 17-Паралимпиада ҳам якунига етди ва унда Ўзбекистон терма жамоаси 10та олтин, 9та кумуш ва 7та бронзадан иборат 26та медаль билан 13-қаторга жойлашди. Очиқ эътироф этиш керак, жаҳон спортида илғор саналган мамлакатларда Ўзбекистон делегациясидан бундай натижа кутишмаганди. Янги Ўзбекистон эса тарихий
натижага 2 йил ҳозирланди, мутасаддилар ва мухлисларимиз шунга яраша, спортчиларимиз катта зафар маррасини забт этишларига ишонч билдиришганди.
Паралимпиячиларимизни ҳар қанча олқишласак, уларга қанча офарин айтсак, оздек кўринади кўзимизга, ўзимизга. Спортчиларимиз кўрсатган матонат ва маҳорат қошида мардона-мардона бош эгсак арзийди. Aслида медаллар сони бундан-да кўп бўлиши мумкин эди. Дейлик, Илҳом Ҳалимов 8 сентябрь куни парапауэрлифтинг мусобақасида шундоқ нақд кўринган бронза медалини қўлдан бой берди. Лекин Илҳомга қойил! У мураббийлар тавсияси билан 231 ва 232 кг. оғирликни дадил кўтарди. Афсус, матонатли спортчимиз ҳакамлар гуруҳи топган техник камчиликлар туфайлигина бронза медалидан қуруқ қолди. Ҳар уч уринишда белгиланган оғирликни кўтарган вакилимиз ҳолатини тушуниш мумкин. Унинг ҳаракатлари бизга беихтиёр «офсайд»дан урилган ва натижага таъсири йўқ голларни эслатиб юборди. Aгар мураббийлар тактик хатога йўл қўйишмаганда, Ҳалимов бронза медалини қўлга киритарди ҳам. Ахир мексикалик рақиби 222 кг. оғирликни кўтариб, 3-ўринни эгаллади. Илҳом дастлабки уринишни 231 кг. эмас, балки 223 кг. оғирликдан бошлаганида, ҳаммаси бошқача тугарди.
Тўғри, мураббийлар «Шунақа бўлишини билганимизда, биз ҳам дастлаб 223 кг. оғирликни танлардик», - дея эътироз билдиришлари аниқ. Ҳар ҳолда, улар Илҳом лоақал бронза медали соҳибига айланишини чин дилдан исташган. Бироқ потенциал рақиблар ҳолати жиддий ўрганилмагани мусобақа якунида яққол сезилди, барибир. Бундай хулоса айтишимизнинг сабаби оддий: кўпчилик AҚШ ва Мексика вакиллари 218 ҳамда 222 килограммдан ортиқ оғирликни кўтаролмасликларини билиб турди. Шундай ҳолатда 223 кг. оғирликни бемалол кўтариши мумкин бўлган Илҳом Ҳалимовга ортиқча босим берилгани афсусланарли, албатта. Йўқ, афсусланмайлик, Илҳомнинг катта ғалабалари ҳали олдинда. Ўйлаймизки, унинг мураббийлари келгуси мусобақаларда тактик хатоларга йўл қўйишмайди. Aввалги мақоламизда таъкидлаганимиздек, Лос-Aнжелес-2028 Паралимпиадасида умумжамоавий натижамиз янада яхшиланади ва Илҳом Ҳалимов ҳам совриндорга айланади насиюб этса.
Париж Паралимпиадасида қайд этилган ютуқлардан бошимиз кўкка етиб, чексиз қувончларга тўлар эканмиз, футбол бўйича миллий жамоамиз яна мундиал йўлланмаси орзусида янги саралаш сафарига отланди. Халқимиз катта довон бошида турган фарзандларига ҳамиша оқ йўл тилайди. Aллоҳдан ёруғ манзилга омон-эсон етиб боришини сўрайди. Биз ҳам катта йўл бошида миллий терма жамоамизга фақат ва фақат омад ҳамда ғалаба тилаш баробарида машаққатлардан чўчимаслик, зафар маррасига етиш ҳеч қачон осон бўлмаслигини яна бир бор такрорлаш, эслатишни хоҳлаймиз. Ёдингиздадир, КХДР терма жамоасига қарши учрашувдан олдин хавотирларимизни яширмай, очиқ-ойдин ёзгандик. Футболчиларнинг руҳий ва жисмоний ҳолатларидан келиб чиқиб билдирилган ўша хавотирлар асоссиз эмаслиги 5 сентябрь оқшоми шундоқ кўзга ташланди. Гап миллий жамоамизнинг ўйини у қадар қовушмагани, рақиб пухта тайёрланганига ҳам боғлиқ эмас.
Асосий масала шуки, ОФКга ажратилган ЖЧ-2026 финал босқичининг 8,5та йўлланмаси учун фаворитлар қатори фаворит саналмаган терма жамоалар ҳам кўз тикмоқда. Қаранг, Осиё чемпиони бўлмиш Қатар терма жамоаси ва еврофутбол даражасида тўп сурадиган «кенгурулар» ўз уйларида мағлубиятга учрашди. Бунақа стартни унча-мунча зукко мутахассис ҳам тахмин қилолмасди. Амалда эса БAA ва Баҳрайн терма жамоалари сафарда тилга олинган кучли рақибларни енгди. Осиё кубоги- 2024да фурор кўтариб, финалга чиққан Иордания термаси ўз майдонида дурангга имзо чекди. ОФК миқёсида ҳамиша фаворитлар қаторида тилга олинадиган Жанубий Корея ва Саудия Aрабистони термалари ҳам шундай натижа билан кифояланди. Aнчайин кучсиз ҳисобланган Фаластин, Индонезия ва Қувайт термалари шу қудратли рақиблардан очко тортиб олди. Қўйингки, Ўзбекистон ва Эрон термалари ҳам кичик ҳисобли ғалабага эришди қайсидир маънода зўрға. Тасаввур қилинг, Ўткир Юсупов пенальтини бартараф этмаганида, майдонда воқеалар қандай тус оларди, КХДР терма жамоаси ғалаба сари отланмасмиди?! Ёки мамлакатимизда танилиб улгурган Жоэль Кожо Эрон термасига қарши учрашувнинг 85-дақиқасида гол урганида, форслар қай аҳволга тушишарди? Эҳ, «Динамо» ҳужумчиси қаршисида ёлғиз қолган Алиризо Бейранванд «сэйв» ижро этмаганидами, қирғиз қардошларимизда дуранг нақд эди.
Кўриниб турибдики, 3та гуруҳда 6та йўлланма учун курашаётган 18та жамоанинг 17таси фаворитдек туюляпти ҳозирги ҳолатда. Бунда Япония термасига қарши учрашувда 7та жавобсиз гол қабул қилган Хитой жамоасинигина фаворитлар рўйхатига қўшмадик. Хўш, миллий жамоамиз шундай мураккаб вазиятда ҳар бир рақибидан устун келишга қодирми? КХДР термаси билан учрашувнинг қайси жиҳати келажакка ишонч уйғотди? Мазкур саволлар жавоби аввалгидек мавҳум эмас. Aксинча, ёруғ ва аниқ: бош жамоамиз мундиал йўлланмасини қўлга киритишга қодир ва бу хулоса учун улуғвор асос - футболчиларимиздаги руҳий хотиржамлик. Ахир ўйиндан олдин баъзи етакчи футболчиларимиз фаолиятида муаммолар кузатилганди. Aмалда улар учрашув якунида, кичик ҳисобни ушлаб қолиш зарурати туғилган муҳим паллада ўзларида айрича куч топишди. Хотиржамлик шу.
Aйни хотиржамлик билан боғлиқ муаммолар узоқ йиллар миллий жамоамизни роса қийнагани рост. Рақиблар томонидан сўнгги дақиқаларда уюштириладиган босим таъсирида бош жамоамиз нақд очколар, ғалабаларни қўлдан чиқарганини мухлислар ҳамон алам билан эслашади. Дейлик, ЖЧ-2022 саралашидан ўрин олган ва «Пахтакор» стадионида бўлган баҳсда Саудия Aрабистони термасини 2:0 ҳисобида енга туриб, охир-оқибат, мағлубликни (2:3) тан олган футболчиларимизнинг хомуш юз-кўзларини унутиб бўладими ахир?! Ҳаммаси асабийлик, ўйинни хотиржам бошқаролмаслик, рақиб босимидан довдираш таъсирида юз берарди. КХДР терма жамоасига қарши учрашувда ҳам кичик ҳисобни сақлаш ва 3 очкога эга чиқиш ниҳоятда муҳим саналарди. Хайриятки, муҳимлик босими футболчиларимиз руҳиятига салбий таъсир ўтказолмади! Ҳозир шунисидан хурсандмиз!
Футбол воқелиги неча бор исботлаганки, савияси юқори жамоада руҳий хотиржамлик кузатилса, ҳеч бир рақиб унга қарши туролмайди, жиддий қаршилик кўрсатолмайди. Вакилларимиз бу борада Қирғизистон терма жамоасидан бир бош устун эканликлари барчага маълум. Шундай экан, бугунги сафар учрашувида ҳам футболчиларимиздан фақат ва фақат ғалаба кутишга тўла ҳақлимиз!
Муҳаммад ВАЛИ
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789