АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Футбол фақат ўйинлар, рақобат ёки бизнесдан иборат эмас.
Ушбу сеҳри баланд спорт тури ажабтовур меъморий ечимлар, ностандарт қарорлар асосида бунёд этилган, ўзига хос тарихга эга стадионлар билан ҳам сеҳрлидир. Бугун айнан шундай футболча «дошқозон»лар ҳақида сўз боради.
«Тржни Центар» (Сербия)
Белград нафақат «Црвена Звезда» ёки «Партизан», балки шаҳарнинг овлоқ қисмида фаолият юритувчи «Вождовац» клуби билан ҳам донг таратган. Қизиқ, ҳанузгача совринсиз тарих билан қаноатланаётган ўртамиёна клуб нима эвазига машҳур? Савдо маркази биноси томига қурилган «Тржни Центар» стадиони клубнинг асосий белгисидир. Савдо маркази ва «Вождовац» бир киши тасарруфида эканлигини айтиш ўринли. Ким ўз маҳбубаси ортидан дўконлар бўйлаб изғишни истамаса, томга чиқиб, 5000 мухлисга мўлжалланган ихчам аренада жамоа ўйинини томоша қилиши мумкин.
«Эрнандо Силес» (Боливия)
Пойтахт Ла-Пасда қад ростлаган иншоот 1926-1930 йиллар оралиғида Боливияни бошқарган президент шарафига номланган. «Эрнандо Силес» дунё бўйича денгиз сатҳидан энг юқори (3601 метр баландлик)да жойлашган аренадир. Боливия миллий жамоаси 40000 ўринли мазкур стадионнинг табиий устунлигидан фойдаланиб, уй учрашувларида кучли рақибларни ҳам тез-тез уялтириб қўяди. Чунончи, бегона жамоалар учун «Эрнандо Силес» муҳитига мослашиш осон эмас. Меҳмонлар гипоксия ва гипокания ҳолатида ўйиндан аввал ва танаффус пайти кислород баллонларидан фойдаланадилар.
«Брага Мунисипал» (Португалия)
30000 мухлисга мўлжалланган мазкур стадион Евро-2004 учун қурилган ва 2003 йили фойдаланишга топширилган. Умуман, «Брага» клубининг уй аренаси энг ажабтовур спорт иншоотларидан биридир:
*** Стадион қоялар оралиғида қад ростлаган.
*** Стадионни қуришда қояларни кесишга тўғри келган.
*** Трибуналар томи металл қувурлар ёрдамида бирлаштирилган.
*** Стадион таблоси дарвоза ортидаги қояга ўрнатилган.
*** Трибуналарга майдон остида бунёд этилган йўлак орқали ўтиш мумкин.
«Чьерни Балог» (Словакия)
«Татран» ҳаваскорлар клуби тасарруфидаги арена. Энг ажабланарли жиҳати - майдон ва трибуналар орасидан темир йўл ўтказилган. Ҳаттоки, ўйин пайти ҳам мухлислар эътиборини майдон четида ҳаракатланадиган поезд жалб этиши мумкин. Бундай манзара бошқа ҳеч қайси стадионда учрамайди.
«Марина Бэй» (Сингапур)
Сиғими 30000га тенг ушбу ажойиб спорт кошонаси 1995 йили бунёд этилган. Бошқа стадионлардан фарқли жиҳати шуки, майдон ва трибуналарни нафақат «Формула 1» мусобақаси учун мўлжалланган трасса, балки сув ҳавзаси ҳам ажратиб туради. Қизиқ, ҳозиргача нечта тўп ҳавзада қолиб кетганкин...?
«Ммабахто» (ЖАР)
1981 йили фойдаланишга топширилган стадион сиғими кичик эмас - 60000. «Ммабахто» асосан халқаро ўйинлар учун қурилган. Аренанинг ҳайратдан ёқа ушлашга мажбур этадиган ажабтовур жиҳати - трибуналар юқори секторларининг жойлашуви. Қандайдир тушуниш қийин бўлган муҳандислик ғоясига биноан, ўриндиқлар яшил майдонга қаратилган эмас, балки қисман бурчак остида ўрнатилган. Ҳақиқатга яқин тахминларга кўра, айнан шу туфайли ЖАР футболи мутасаддилари «Ммабахто»ни ЖЧ-2010 ўйинларини қабул қиладиган ареналар рўйхатига киритишмаган. Яна бир қизиқ факт: иншоот собиқ иттифоқ қурилиш компанияси томонидан бунёд этилган.
Содиқ СОБИР тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789