Сергей Лушчан: “Футболчилар қаерни хоҳлашса, ўша ерга интилишади”
Суперлиганинг 25-тури доирасида "Қизилқум" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Навбаҳор" бош мураббийи Сергей Лушчан матбуот анжуманида қатнашди.
Бундан «Сўғдиёна» ва «Пахтакор» ҳам манфаатдор
«Металлург» на ютяпти, на ютқазяпти - Бекобод жамоаси бу сафар «Нефтчи» билан очколарни бўлишиб олди - 0:0. «Олимпик» эса ҳарчанд уринмасин, «Сўғдиёна»дан очко тортиб ололмади - 0:1. 16 август кунги баҳсларни эса «Динамо» - ОКМК қарама-қаршилиги очиб берди ва мухлисларга 5та гол тортиқ этди. Вадим Абрамов жамоасининг 2 марта ҳисобда ортда бориб, 90+6-дақиқада ғалабани илиб кетгани тур воқеаси бўлди. Бу эса ўз майдонида «Қизилқум» меҳмони сифатида ўйнаган ва 10 киши бўлиб, якунда ўта мафтункор гол воситасида 3 очкога эга чиққан пешқадам «Насаф»га жуда-жуда қўл келди. Андижонда ҳам «камбэк» иси келди, лекин «Сурхон» якунда бунга йўл қўймай, ортга 3:2 ҳисобидаги ғалаба билан қайтди. Ваҳоланки, «Андижон» 0:2 ҳисобини 2:2га айлантирганди. «Пахтакор» эса «Тошкент дербиси»да «Локомотив»ни енгишда ортиқча муаммо сезмади - 3:1
«МЕТАЛЛУРГ» - «НЕФТЧИ» - 0:0
15 август. Олмалиқ. ОКМК спорт мажмуаси. 489 томошабин.
Ҳакамлар: Тўрабек Суюнов, Шоҳруҳ Мақсудов, Адҳам Рихсибоев, Сардор Миродилов.
VAR ҳакамлари: Равшан Абдувоҳидов, Шерзод Аъзамов.
«Металлург»: 35. Раҳим Давронов, 2. Одил Абдумажидов, 4. Керим Палич, 5. Александр Кучеренко, 6. Худойшукур Сатторов (88. Сирожиддин Қўзиев, 71), 7. Асадбек Собиржонов (9. Забиҳилло Ўринбоев, 90+2), 14. Аброр Тошқўзиев (99. Аббос Эргашбоев, 62), 15. Азиз Пирмуҳаммадов, 22. Шаҳ-зод Ғофурбеков, 31. Марко Миличкович (25. Шаҳзод Неъматжонов, 62), 98. Балса Секулич (10. Шаҳзод Убайдуллаев, 71).
«Нефтчи»: 1. Ботирали Эргашев, 2. Зоир Жўрабоев, 4. Боян Цигер, 8. Сардор Абдураимов, 10. Жавоҳир Қаҳрамонов (17. Санжар Қодирқулов, 59), 11. Шоҳруз Норхонов (77. Билолхон Тошмирзаев, 59), 20. Анвар Ғофуров, 22. Азиз Амонов (99. Нсунгуси Эффионг, 78), 30. Қувондиқ Рўзиев (9. Ҳусайн Норчаев, 78), 55. Манучеҳр Сафаров, 70. Аббос Ғуломов.
Огоҳлантиришлар: Балса Секулич (61), Асадбек Собиржонов (65) - Шоҳруз Норхонов (52), Нсунгуси Эффионг (86), Анвар Ғофуров (90+3).
Четлатиш: Санжар Қодирқулов (90+6, Н.).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Ботирали Эргашев («Нефтчи»).
Назоратчи: Бахтиёр Намозов.
Комиссар: Шоҳруҳ Саид.
* Забиҳилло Ўринбоев («Металлург») 293 кун (9 ой 19 кун)дан кейин майдонга қайтди. У 2023 йилнинг 27 октябрь куни Қаршида «Насаф»га қарши кечган ўйин бошида оёғидан жиддий жароҳатланган ва Туркияда операция столига ётганди.
Виталий Левченко («Нефтчи» бош мураббийи): - «Металлург» бугун яхши ўйнади ва ғалабага интилди. Жамоанинг турнир жадвалидаги ҳолатини назарда тутсак, бу тушунарли. Биз эса биринчи бўлимда жуда кам вазият яратдик. Танаффусдан кейин ўйинимиз кучайди, бироқ сўнгги зарбада аниқлик ва омад етишмади. Ўйиннинг соат 18:00да бошлангани ҳар икки жамоага қийинчилик туғдирди. Билишимча, трансляция учун шундай тўхтамга келишган. Аммо иссиқ об-ҳаво шароитида югуриш осон эмас. Бу футболчилар тезлигига акс таъсир кўрсатади. Ҳусайн Норчаев Олимпиададан қайтгач, машғулотларда тўлиқ қатнашмади, даволанди. Бундай ҳолатда ўйин амалиёти кам футболчини майдонга тушириш тўғри эмас. Жасур Жалолиддинов ҳақидаги саволларни эса раҳбариятга йўналтириш керак. Жамоа раҳбарлари менга ишонч билдиришда давом этишадими? Бу ҳақда ҳеч нима демайман...
Григорий Колосовский («Металлург» бош мураббийи): - Бугун навбатдаги 2 очкони йўқотдик. Гол уриш учун етарлича вазият яратдик, бироқ тўп дарвозага кирмади. Тўғри, натижа ёмон эмас, аммо олдимиздаги вазифани бажаришимиз учун ғалабалар керак. Ҳар бир ўйинга финалдек ёндашишимиз шарт. 3та ўйинда 3 очко - бу мени қониқтирмайди, албатта. Лекин Суперлигада ўйинлар осон кечмаяпти. Навбатдаги рақиб - «Динамо» қизиқарли жамоа. Ўйин услуби ҳам ўзгача. Ҳозир айтганимдек, ҳар қандай ҳолатда ҳам, фақат ғалабани кўзлаймиз. Бошқа йўлимиз йўқ.
«ОЛИМПИК» - «СЎҒДИЁНА» - 0:1 (0:0)
15 август. Тошкент. «Жар» стадиони. 468 томошабин.
Ҳакамлар: Никита Мустафин, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Никита Афиногенов, Зокир Сапоев.
VAR ҳакамлари: Ильгиз Танташев, Анвар Маражабов.
Гол: Владимир Йовович (64).
«Олимпик»: 99. Эдем Неманов, 8. Нодир Абдухолиқов, 10. Фаррух Мухторов (16. Риан Исломов, 80), 15. Муҳсин Бозоров (9. Акбар Ўктамов, 58), 22. Шаҳзод Тоиров, 19. Аҳмад Анваров, 21. Муҳам-мадазиз Иброҳимов, 44. Шерзод Комилов (17. Жалолиддин Содиқов, 58), 64. Самандар Қо-диров (11. Анвар Алижонов, 58), 70. Муҳаммадбобур Мўйдинов (29. Улуғбек Шарипов, 83), 77. Суннатилла Абдуллажонов.
«Сўғдиёна»: 21. Му-ҳаммадюсуф Собиров, 3. Ислом Қобилов, 4. Отабек Аҳадов, 8. Владимир Йовович (17. Самандар Синдаров, 81), 15. Хондамир Мустафоқулов, 22. Алексей Носко (6. Алишер Салимов, 63), 28. Станислав Андреев (7. Муҳаммадсафо Фозилов, 77), 32. Нодир Сойибов, 33. Олег Зотеев, 68. Сардор Ҳошимов (14. Люпче Дориев, 46), 99. Умид Султонов.
Огоҳлантиришлар: Муҳсин Бозоров (45+4), Риан Исломов (88), Денис Коростиченко (90+7, бош мураб.) - Алексей Носко (24), Умид Султонов (43), Иван Бошкович (71, бош мураб.), Отабек Аҳадов (90+7).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Муҳаммадюсуф Собиров («Сўғдиёна»).
Назоратчи: Бобур Ҳайдаров.
Комиссар: Даврон Иброҳимов.
Иван Бошкович («Сўғдиёна» бош мураббийи): - Бугун осон бўлмаслиги аниқ эди. Агар биринчи бўлимда 1та гол уриб олганимизда, ишимиз анча енгиллашарди. Бироқ вазиятларни якунловчи футболчи етишмади. 75 дақиқа давомида ўйинни назорат қилдик. Рақиб эса охирги 15 дақиқада ҳужумга ўта бошлади ва хавфли вазиятларга эга бўлди. Бизнинг чемпионатда ўйинни 90 дақиқа назорат қилишнинг иложи йўқ қайси жамоа рақиб бўлишидан қатъий назар. Хайриятки, дарвозабонимиз сўнгги жарима зарбасини бартараф этди. Тақвим жуда зич. Шу туфайли баъзи футболчиларга дам бердик. Владимир Йовович кейинги баҳсда майдонга тушмаса керак, бу мухлисларга маъқул келмаслиги мумкин, аммо бош мураббий сифатида шундай қарорга келдим. Мақсадимиз - ҳар бир учрашувда 3 очко олиш. Фалсафам шундай. Қисқаси, охиригача курашамиз. Чемпионлик кураши ҳақида гапириш учун эса ҳали жуда-жуда эрта.
Денис Коростиченко («Олимпик» бош мураббийи): - Бугун рақибга етарлича имконият бердик. Ҳа, ўзимиз ҳам вазиятлар яратдик, фақат улардан фойдаланолмадик. Ўйинни тўлиқ таҳлил қилиб чиқамиз, албатта. «Олимпик» ўйини ҳақида илиқ фикрлар эшитиш ёқимли. Ушбу йигитларнинг янада яхшироқ ўйнашлари учун бироз вақт керак. Лоақал дуранг учун нима етишмади? Табиийки, гол. Реализация масаласини яхшилашимиз керак. 2-3та яққол вазиятни кўкка совурдик. Яна ҳимояда бироз барқарорлик етишмаётгандек. Муҳими, ўйинимизда тезкорлик ва мобиллик бор, йигитлар иштиёқи ҳам хурсанд қилди. Лекин жамоамни мақташдан кўра, кўпроқ танқид қилган бўлардим. Ҳимояда техник «брак» кўп. Бу руҳият билан боғлиқ бўлиши ҳам мумкин.
«ДИНАМО» - ОКМК - 3:2 (1:1)
16 август. Самарқанд. «Динамо» стадиони. 7509 томошабин.
Ҳакамлар: Ғайрат Жўраев, Андрей Цапенко, Темур Гайнуллин, Турғун Жумабоев.
VAR ҳакамлари: Рустам Лутфуллин, Ислом Азимов.
Голлар: Ратиньо (35), Жоэль Кожо (68), Хислат Халилов (90+6) - Хуршид Ғиёсов (18-пен.), Рубен Санчес (49-пен.).
«Динамо»: 13. Равшан Ягудин, 3. Улуғбек Абдуллаев (6. Жа-ҳонгир Ўрозов, 70), 7. Францис Нарх, 9. Ҳумоюнмирзо Иминов (22. Санжар Шоаҳмедов, 70), 10. Жоэль Кожо, 11. Маркос Кайк (8. Хислат Халилов, 46), 17. Салим Мустафоев, 20. Франциско Феррейра, 21. Анвар Ҳожимирзаев, 44. Душан Мийич, 70. Дуглас Майкон (77. Воҳид Оқбўтаев, 80).
ОКМК: 1. Валижон Раҳимов, 3. Сардор Раҳмонов, 4. Миржамол Қосимов (19. Михаил Клепач, 67), 6. Авазбек Ўлмасалиев, 7. Дилшод Аҳмадалиев, 9. Рубен Санчес (18. Азиз Холмуродов, 67), 10. Хуршид Ғиёсов, 11. Клейди Даци (27. Али Абдураҳмонов, 82), 21. Саидафзал Аҳроров, 30. Аброр Саримсоқов (5. Гиорги Папава, 46), 99. Иракли Рухадзе (77. Нодир Абдураззоқов, 46).
Огоҳлантиришлар: Улуғбек Абдуллаев (17), Ҳумоюнмирзо Иминов (39), Хислат Халилов (90+4) - Иракли Рухадзе (21), Хайрулла Каримов (55, мураб.).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Анвар Ҳожимирзаев («Динамо»).
Назоратчи: Александр Попов.
Комиссар: Бекзод Арипов.
Миржалол Қосимов (ОКМК бош мураббийи): - Бугунги ўйинда мухлислар ютишди. Ҳисоб 2:2га етгач, яна 1та гол урган томон ютиб кетишини ўйлаб тургандим. Охирги 20 дақиқаликда «Динамо»да ҳам, бизда ҳам ярим ҳимоя деярли ишламади. Мақсад фақат ҳужумга қаратилди. Кожонинг голида чап қанот ҳимоячимиз қўпол хатога йўл қўйди. Захирадан қўшилган йигитлар ўйинимизни кучайтиришлари керак эди. Лекин улар кўнгилдагидек ҳаракат қилолмадилар. Мен ишлаган ҳар бир жамоада маблағ бор-йўқлигидан қатъий назар, бор имкониятдан фойдаланиб, юқори натижалар учун ҳаракат қилганман. Бугун ОЧЛ мусобақаларига қуръа ташланди. Мақсадни шунга қаратиш керак. Осиё майдонларига чиқиш учун эса чемпион бўлиш ёки кубокни ютиш керак. Футболчиларимизга биздан яхшироқ шароит таклиф қилишса, кетишларига қарши эмасмиз. Ҳар доим айтганман, Ҳақназари ёки бошқаси жамоага мен учун келмайди. Ҳар бир футболчи ўзи учун ўйнайди, жамоа манфаатига хизмат қилади.
Вадим Абрамов («Динамо» бош мураббийи): - Оғир ўйин. Дастлабки дақиқалардан тўп назоратига эътибор қаратдик, чунки рақибга бўш ҳудуд қолдириб бўлмасди. Очиғи, пенальти нега бекор қилинганини тушунолмадим. Муҳими, йигитлар охиригача курашиб, жамоамизга ғалаба келтиришди. Бизни фаол қўллаб-қувватлаб келаётган мухлисларга бутун жамоамиз номидан раҳмат. «Динамо»нинг ўтган турда бир киши кам бўлиб ўйнаган «Нефтчи»га енгилгани? Ўша куни бизда кўп жиҳатлар ўхшамади. Мезбонлар 10 киши бўлиб қолишди, лекин тўлиқ ҳимояга туриб олишди. Умуман, ўша ўйинда ҳам, бугун ҳам очиқ футболга таяндик. Бразилиялик легионерлар дебют ўйиндаёқ ўзларини ёмон кўрсатишмади. Секин-секин мослашиб боришади. Ўрозовнинг тўйи бўлди, машғулотларда кўп қатнашолмади. Шунинг учун уни асосий таркибда тушириб, таваккал қилишни хоҳламадик.
«ҚИЗИЛҚУМ» - «НАСАФ» - 0:1 (0:0)
16 август. Қарши. «Марказий» стадиони. 4201 томошабин.
Ҳакамлар: Достон Раҳмонов, Дилшод Жуманиёзов, Алишер Раҳимқулов, Жаҳонгир Норалиев.
VAR ҳакамлари: Аҳрол Рисқуллаев, Амир Галеев.
Гол: Ойбек Бозоров (87).
«Қизилқум»: 12. Роберт Озолс, 4. Илҳом Ваҳобов (2. Фаррух Жўраев, 90+1), 6. Асрор Ғофуров, 7. Даврон Анваров (10. Элгужа Лобжанидзе, 60), 11. Акаки Шулая, 17. Муҳаммадали Ғиёсов, 18. Бахтиёр Қосимов (77. Файзулло Жуманқўзиев, 90+1), 22. Шаҳзод Раҳматуллаев (8. Гиорги Кухианидзе, 60), 23. Самандар Шукуруллаев, 25. Азиз Усмонов, 71. Жамолиддин Убайдуллаев (14. Файзулло Қамбаров, 76).
«Насаф»: 35. Абдувоҳид Неъматов, 5. Ғо-либ Ғайбуллаев, 7. Акмал Мозговой, 8. Зафармурод Абдураҳматов (6. Мурод Раҳматов, 46), 9. Жа-воҳир Сиддиқов (88. Марко Станоeвич, 63), 19. Стефан Колович, 22. Игорь Голбан, 32. Зоран Марушич (10. Бобур Абдухолиқов, 63), 34. Шерзод Насруллаев, 70. Жамбули Жигаури (4. Дил-шод Комилов, 46), 77. Ойбек Бозоров (3. Шоҳжаҳон Султонмуродов, 90+1).
Огоҳлантиришлар: Азиз Усмонов (45+2) - Рўзиқул Бердиев (тан., бош мураб.), Ойбек Бозоров (45).
Четлатиш: Стефан Колович (24, Н.).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Ойбек Бозоров («Насаф»).
Назоратчи: Темур Абдуллаев.
Комиссар: Диёр Ҳотамқулов.
* «Насаф»нинг «Қизилқум»га қарши ўйинларга боғлиқ мағлубиятсиз серияси 12тага етди. Қаршиликлар бу рақибга охирги марта 2018 йили ютқазишганди. Ўшанда «Насаф» дарвозасига жамоанинг собиқ футболчилари Эркин Бойдуллаев ва Артур Геворкян гол уришган.
Рўзиқул Бердиев («Насаф» бош мураббийи): - Бир киши кам бўлиб қолганимиз мушкулот туғдирди, албатта. Шунга қарамай, рақибга нисбатан кўпроқ ҳужумга ўтдик, вазиятлар яратдик, қисқаси, йигитлар характер кўрсатишди. Жисмоний имкониятимиз яхши эканлиги ҳам кўринди. Янгилардан Дилшод Комилов 3 нафар ҳимоячи бўлиб ўйнай бошлаганимиздан сўнг ҳужумларда фаоллик кўрсатди. Чап оёғида яхши ишлайди. Ундан ҳали кўп нарсалар кутяпмиз. 10 нафардан кўп ёш футболчини кўздан кечириб олдим, шу орқали жамоамиз эртаси борлиги, захирамиз мустаҳкамлигига ишонч ҳосил қилдим. Келгусида уларга ҳам имкон берамиз. ОЧЛ-2 қуръаси келсак, бизга оғирроқ рақиблар рўпара бўлди. Иордания чемпиони осон рақиб эмас, Қувайт вакили ҳам бизга нотаниш. Шундай бўлсада, биринчи вазифамиз - гуруҳдан чиқиш.
Фарҳод Нуруллаев («Қизилқум» мураббийи): - Ҳимоядан ўйнаб, қарши ҳужумларда натижа кўрсатишни режалаштиргандик. Афсус, «Насаф»нинг бир киши кам бўлиб қолганидан унумли фойдаланолмадик. Бу жамоанинг даражаси баланд, барибир. Гол жуда ажойиб зарба эвазига урилди, бунда жамоамиз вакилларини айблолмайман. Бош мураббийда карточкалар лимити туфайли дисквалификация юзага келди. Шунинг учун қайдномага киритилмади. У танаффус вақти иккинчи бўлимда амалга ошириладиган ишлар юзасидан ўз тавсияларини берди. Жамшид Саидовнинг захира ўриндиғига яқин келгани? Ўйин жадаллашиб кетди, эмоциялар жунбушга келди. Бош мураббий натижага асосий жавобгар ҳисобланади ва унда эмоциялар барқ уриши табиий ҳол.
«АНДИЖОН» - «СУРХОН» - 2:3 (0:1)
18 август. Андижон. «Бобур Арена» стадиони. 7852 томошабин.
Ҳакамлар: Достон Мирзараимов, Шоҳруҳ Аъзамов, Ислом Носиров, Умид Раҳимжонов.
VAR ҳакамлари: Даврон Акмалов, Максим Нехочин.
Голлар: Рустам Турдимуродов (71), Владимир Бубанья (76) - Достон Турсунов (23), Абдуғафур Ҳайдаров (60), Суннатуллоҳ Ҳамиджонов (80).
«Андижон»: 1. Эл-дор Адҳамов, 8. Фар-ҳод Бекмуродов (18. Да-мир Темиров, 63), 10. Илҳом Абдуғаниев (9. Леван Арвеладзе, 83), 14. Абдураҳмон Комилов, 15. Владимир Бубанья, 17. Фарҳод Соҳибжонов, 21. Ильдар Маматказин, 26. Му-ҳаммадкарим Тоиров, 66. Илҳом Алижонов (13. Сардор Азимов, 63), 71. Бек-темир Абдуманнонов (77. Рустам Турдимуродов, 63), 99. Шаҳром Самиев.
«Сурхон»: 16. Дилшод Йўлдошев, 3. Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, 4. Нодир Неъматхонов, 5. Жамалдин Хожаниязов, 7. Достон Турсунов (15. Диёр Рамазонов, 83), 8. Ҳумоюн Шербўтаев, 10. Дмитрий Плетнёв (88. Миржалол Абдумуталов, 90+5), 11. Абдуғафур Ҳайдаров (19. Му-ҳаммадали Абдураҳмонов, 66), 17. Жаҳонгир Абдусаломов (9. Тамирлан Жамалутдинов, 90+5), 66. Беҳруз Шайдулов, 77. Асадбек Каримов (27. Асилбек Жумаев, 66).
Огоҳлантиришлар: Бектемир Абдуманнонов (42) - Ҳумоюн Шербўтаев (3), Асадбек Каримов (45+5), Дилшод Йўлдошев (68).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Суннатуллоҳ Ҳамиджонов («Сурхон»).
Назоратчи: Файзулло Ҳасанов.
Комиссар: Владимир Назаров.
Февзи Давлетов («Сурхон» бош мураббийи): - Майдоннинг ҳолати унча яхши эмаслиги мушкулот туғдирди. Лекин трибуналардаги муҳитга гап йўқ - ҳақиқий футбол оқшоми. Дастлабки дақиқаларда майдонга мослашишда қийналдик, шунга қарамай, вазиятлар юзага келди. Баъзида мезбонлар кипери яхши ўйнади, бошқа ҳолатларда зарбаларга аниқлик етишмади. Умуман, танаффусгача гол уришни уддалаганимиз яхши бўлди. Мезбонлар ҳисобни тенглаштиришганидан кейин яна гол урганимиз - характер самараси. Абдуғафур Ҳайдаров курашларда кўп иштирок этди, ўзини йўқотиб қўймади. Уни яхши ўйин билан олқишлайман. Кубок ярим финалида яна «Андижон» билан ўйнаймиз. Худди шу ўйинни такроран кўрмаймиз, албатта. Мутлақо бошқача бўлади. Бу майдонда футболчилар бор даражаларини кўрсатиб беролмайдилар. Имконият - 50:50.
Александр Хомяков («Андижон» бош мураббийи): - Босим остидаги ўйин. Чемпионатда кетма-кет ўйинларда очколарни бой бераётганимиз нимадан далолат? Жамоада ўйин борасида инқироз бор. Ҳа, бугун 0:2ни 2:2га ўзгартира олдик, йигитлар курашишди, уларга характер учун миннатдорчилик билдиришим керак. Лекин рақиб ҳам охиригача ғалаба учун курашди, қойил! Бизда нимадир ўхшамаяпти. Бу руҳият билан боғлиқ тизимли инқироз... Ҳаракат бор, машғулотларда ишлаяпмиз. Лекин натижа йўқ. Бу вақт билан боғлиқ ҳолат. Сўнгги 3та ўйинда 8та гол қўйиб юборилганида бутун жамоанинг айби бор. Руҳшунос керакми? Мураббийнинг ўзи руҳшунос бўлиши керак. Яъни ҳар бир футболчининг имконияти, руҳиятини тўғри баҳолаши лозим. Тўғри, клубларда шундай штат ташкил қилинса, ёмон бўлмасди.
«ПАХТАКОР» - «ЛОКОМОТИВ» - 3:1 (2:0)
18 август. Тошкент. «Жар» стадиони. 1465 томошабин.
Ҳакамлар: Иброҳим Исмоилов, Шоҳнур Йўлдошев, Сардор Ҳакимов, Умид Нутфуллоев.
VAR ҳакамлари: Рустам Лутфуллин, Даниил Яценко.
Голлар: Дониёр Абдуманнопов (16, 65), Драган Черан (19) - Сардор Абдунабиев (81).
«Пахтакор»: 12. Вла-димир Назаров, 3. Шаҳзод Азмиддинов, 4. Абдулла Абдуллаев, 5. Муҳаммадқодир Ҳамроалиев, 7. Ҳожиакбар Алижонов (77. Дилшод Саитов, 71), 10. Драган Черан (30. Отабек Жўрақўзиев, 71), 17. Достон Ҳамдамов (99. Улуғбек Ҳошимов, 71), 22. Умар Адҳамзода, 23. Абдурауф Бўриев, 27. Сардор Собирхўжаев (8. Диёр Холматов, 74), 33. Дониёр Аб-думаннопов (11. Пўлатхўжа Холдорхонов, 70).
«Локомотив»: 32. Суҳроб Султонов, 2. Абдулазиз Абдурашидов, 3. Валерий Кичин, 11. Константин Базелюк (77. Лазиз Мирзаев, 46), 15. Жасур Ҳакимов (7. Сардор Абдунабиев, 72), 17. Санжар Турсунов (72. Рустам Холназаров, 74), 22. Муҳаммаданас Ҳасанов (9. Темур Мамасиддиқов, 88), 26. Абдуллоҳ Йўлдошев, 27. Собит Синдаров (8. Дилшод Жўраев, 72), 55. Анзур Исмоилов, 97. Михаил Гашенков.
Огоҳлантиришлар: Сардор Собирхўжаев (56), Умар Адҳамзода (87) - Валерий Кичин (39).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Дониёр Абдуманнопов («Пахтакор»).
Назоратчи: Маъмур Саидқосимов.
Комиссар: Рустам Зупаров.
Александр Крестинин («Локомотив» бош мураббийи): - Биринчи бўлимда ўйинимиз ўхшамади. Танаффусдан кейин эса вазиятни ўнгладик. «Локомотив»нинг ғалабасиз серияси? Жамоа бошқарувини қўлга олганимдан кейинги вақт учун жавоб бера оламан, холос. Ҳозирда икки бўлимни тенг даражада ўтказолмаяпмиз. Ҳужумлар жуда секин, бундай ўйин билан ғалаба қозонишнинг иложи йўқ. Барчаси руҳиятга боғлиқ. Муаммо ечимини топиш устида ишлаяпмиз. Ҳали етарлича очко тўплашимизга ишонаман. Фақат бугунги иккинчи бўлимдагидек ўйин намойиш этишимиз керак. Машғулотлар ва ўзаро суҳбатлар орқали руҳий тангликни енга оламиз.
Максим Шацких («Пахтакор» бош мураббийи): - Биринчи бўлимнинг ўзида барча масалаларни ҳал этсак бўларди. Таркибдаги ўзгаришлардан кейин эса ўйин манзараси бироз ўзгарди. Янги футболчиларимизга бироз вақт керак. Гол қўйиб юборганимиз ранжитган бўлсада, муҳими, 3 очко олдик. Олимпиадан қайтган йигитлар деярли дам олишмади - муаммо шунда. Ахир футболчилар робот эмаслар. Олимпиададек йирик турнир эса нафақат жисмоний, балки руҳий томондан босим юклайди. Ҳа, биринчи даврада «Локомотив»га 0:3 ҳисобида ютқазгандик. Мана, бугун ўша қарзни қайтардик. Яширмайман, йигитларга қарзни қайтариш зарурлиги ҳақида айтгандим. Элит ОЧЛ ва миллий турнирлар якуний палласида тенг иштирок этиш осон бўлмаслиги аниқ. Бизни Эрон ва Ироқ сафарлари кутиб турибди. Ушбу мамлакатлар ҳолати ҳаммага маълум. Йўлнинг ўзи катта куч олади. Барча футболчилар соғлом бўлишса, бас.
19 август (душанба)
19:30 «НАВБАҲОР» - «БУНЁДКОР»
Наманган. «Марказий» стадиони.
Ҳакамлар: Султонмурод Абдураҳмонов, Абдулҳамид Абдураимов, Ҳусан Худойбердиев, Алишер Тўхтасинов.
VAR ҳакамлари: Акмал Раҳимов, Зиёдулло Абдураҳмонов.
Назоратчи: Равиль Шаяхмитов.
Комиссар: Ойбек Юнусов.
ТУР ИҚТИБОСЛАРИ
- Ўйиннинг соат 18:00да бошлангани ҳар икки жамоага қийинчилик туғдирди. Билишимча, трансляция учун шундай тўхтамга келишган. Аммо иссиқ об-ҳаво шароитида югуриш осон эмас. Виталий Левченко («Нефтчи» бош мураббийи).
- Жамоамни мақташдан кўра, кўпроқ танқид қилган бўлардим. Ҳимояда техник «брак» кўп. Денис Коростиченко («Олимпик» бош мураббийи).
- Бугун ОЧЛ мусобақаларига қуръа ташланди. Мақсадни шунга қаратиш керак. Осиё майдонларига чиқиш учун эса чемпион бўлиш ёки кубокни ютиш керак. Миржалол Қосимов (ОКМК бош мураббийи).
- Гол жуда ажойиб зарба эвазига урилди, бунда жамоамиз вакилларини айблолмайман. Фарҳод Нуруллаев («Қизилқум» мураббийи).
- Бизда нимадир ўхшамаяпти. Бу руҳият билан боғлиқ тизимли инқироз... Александр Хомяков («Андижон» бош мураббийи).
ТУРНИР ЖАДВАЛИ
(ЯКШАНБА КУНГИ ҲОЛАТ)
1 НАСАФ 15 9 5 1 20-9 32
2 ОКМК 16 9 2 5 29-21 29
3 СЎҒДИЁНА 15 8 3 4 26-19 27
4 ПАХТАКОР 15 7 4 4 24-19 25
5 НЕФТЧИ 15 6 5 4 16-13 23
6 СУРХОН 15 6 4 5 19-20 22
7 ОЛИМПИК 15 5 5 5 17-14 20
8 АНДИЖОН 16 4 7 5 26-24 19
9 НАВБАҲОР 14 4 7 3 19-16 19
10 ҚИЗИЛҚУМ 16 4 6 6 15-18 18
11 ДИНАМО 15 4 5 6 19-22 17
12 ЛОКОМОТИВ 16 2 6 8 15-27 12
13 БУНЁДКОР 15 2 5 8 10-25 11
14 МЕТАЛЛУРГ 16 0 10 6 13-21 10
ТЎПУРАРлар :
Люпче Дориев («Сўғдиёна») - 10та (3та пен.)
Драган Черан («Пахтакор») - 8та (2та пен.)
Тома Табатадзе («Навбаҳор») - 8та (4та пен.)
Шоҳруҳ Абдураҳмонов («Сўғдиёна») - 6та
Жоэль Кожо («Динамо») - 6та (1та пен.)
Достон Ҳамдамов («Пахтакор») - 5та
Зоран Марушич («Насаф») - 5та...
14-ТУР ЎЙИНЛАРИ
20 август (сешанба)
19:30 «НЕФТЧИ» - «СЎҒДИЁНА»
Фарғона. «Истиқлол» стадиони.
Бош ҳакам: Равшан Абдувоҳидов.
20:00 «ОЛИМПИК» - «НАСАФ»
Тошкент. «Жар» стадиони.
Бош ҳакам: Хушнуд Суюнбоев.
22 август (пайшанба)
19:00 «ПАХТАКОР» - «СУРХОН»
Тошкент. «Жар» стадиони.
Бош ҳакам: Акмал Раҳимов.
17-тур
23 август (жума)
«МЕТАЛЛУРГ» - «ДИНАМО»
«ЛОКОМОТИВ» - «ҚИЗИЛҚУМ»
24 август (шанба)
«НЕФТЧИ» - «ОЛИМПИК»
25 август (якшанба)
«БУНЁДКОР» - ОКМК
«НАСАФ» - «АНДИЖОН»
26 август (душанба)
«СЎҒДИЁНА» - «ПАХТАКОР»
«СУРХОН» - «НАВБАҲОР»
Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.
Суперлиганинг 25-тури доирасида "Қизилқум" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Навбаҳор" бош мураббийи Сергей Лушчан матбуот анжуманида қатнашди.
Анчелотти "Леганес"га қарши ўйинни "Ливерпуль" билан бўладиган учрашувга тайёргарлик сифатида кўрмоқда.
Жуд Беллингем Испания футболчилар ассосацияси томонидан Ла Лигада 2023/24 йилги мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789