Сергей Лушчан: “Футболчилар қаерни хоҳлашса, ўша ерга интилишади”
Суперлиганинг 25-тури доирасида "Қизилқум" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Навбаҳор" бош мураббийи Сергей Лушчан матбуот анжуманида қатнашди.
«Пахтакор» жорий мавсум чемпионатда ҳали ғалаба кўчасига кирмаган «Металлург»га ҳам ютқазгач, клуб раҳбариятининг сабр косаси тўлди, чоғи.
Ҳар ҳолда, Бекобод жамоасига қарши учрашувдан кейин «Пахтакор» матбуот хизмати клуб раиси Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг бош мураббий Максим Шацкихга тилагини эълон қилди: «Максим Шацкихга келажакда катта клубларда ишлашини тилайман. У виждонли мураббий. Жамоа сўнгги учрашувларда қайд этган натижалардан афсусдаман. У ҳали катта клубларда ишлашига умид қилишим ҳақида кўп марта ўзига ҳам айтганман». Бундан кўриниб турибдики, «Пахтакор» Шацкихни истеъфога чиқарган. Тўғри, бу ҳақда расмий баёнот чиққани йўқ якшанба кунига қадар.
Турнинг бошқа натижаларига келсак, «Нефтчи» Яйпанда «»Қизилқум»ни 2:0 ҳисобида енга туриб, якунда 1 очко билан чекланди - 2:2. «Сўғдиёна» эса «Андижон» билан баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди (1:1). «Навбаҳор» аксинча, Тошкентда хира ўйин билан «Локомотив»ни доғда қолдирди. «Олимпик» - «Динамо» учрашуви Жоэль Кожони клуб раҳбарияти ва Вадим Абрамов билан келишиб олганини кўрсатди. «Истиқлол» (Эрон)га трансфери амалга ошмагач, бунда «Динамо» ва мураббийни айблаб, ўйнашга иштиёқи қолмаганини айтган ҳужумчи майдонга тушди, фаол ҳаракатланди, гол урди ва 3:0 ҳисобидаги ғалабага муносиб ҳисса қўшди. Айтганча, «Бунёдкор» сафарда қаторасига 2-ўйинни ўз фойдасига ҳал қилиб, Суперлигада қолиш нияти жиддий эканлигига шама қилди.
«НЕФТЧИ» - «ҚИЗИЛҚУМ» - 2:2 (2:1)
19 сентябрь. Яйпан. «Ўзбекистон» стадиони. 4056 томошабин.
Ҳакамлар: Хушнуд Суюнбоев, Александр Сидоров, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Жалолиддин Ҳусниддинов.
VAR ҳакамлари: Даврон Акмалов, Максим Нечохин.
Голлар: Билолхон Тошмирзаев (11-пен.), Жавоҳир Қаҳрамонов (21) - Самандар Шукуруллаев (27), Элгужа Лобжанидзе (70).
«Нефтчи»: 45. Акбар Тўраев (1. Ботирали Эргашев, 72), 4. Боян Цигер, 8. Сардор Абдураимов (20. Анвар Ғофуров, 72), 10. Шоҳ-руз Норхонов (55. Манучеҳр Сафаров, 58), 11. Жавоҳир Қаҳрамонов (22. Азиз Амонов, 58), 21. Муҳсин Убайдуллаев, 24. Ғуломҳайдар Ғуломов, 30. Қувондиқ Рўзиев, 70. Аббос Ғуломов, 77. Билолхон Тошмирзаев, 99. Нсунгуси Эффионг.
«Қизилқум»: 12. Роберт Озолс, 4. Илҳом Ваҳобов, 6. Асрор Ғофуров, 10. Элгужа Лобжанидзе, 13. Николай Тарасов, 17. Муҳаммадали Ғиёсов (7. Дав-рон Анваров, 90+8), 18. Бахтиёр Қосимов (8. Гиорги Кухианидзе, 46), 22. Шаҳзод Раҳматуллаев (14. Файзулла Қамбаров, 86), 23. Самандар Шукуруллаев, 25. Азиз Усмонов (2. Фаррух Жўраев, 46), 77. Файзулло Жуман-қўзиев (79. Диёр Раҳматиллоев, 46).
Огоҳлантиришлар: Аббос Ғуломов (14), Билолхон Тошмирзаев (64) - Самандар Шукуруллаев (42).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Нсунгуси Эффионг («Нефтчи»).
Назоратчи: Марат Исмоилов.
Комиссар: Шерзод Ражабов.
Жамшид Саидов («Қизилқум» бош мураббийи): - Ўйиннинг дастлабки қисмида ишимиз юришмади. Муҳими, йигитлар рақибнинг тезкор 2та голидан сўнг вазиятни тўғрилай олишди - ўйинимиз жонланди ва шунинг эвазига ҳисобни қисқартирдик. Танаффусда футболчиларга тегишли кўрсатмалар бердик. Шу тариқа иккинчи бўлимда фаолликни оширдик, шунингдек, захирадан янги кучларни майдонга ташладик. Албатта, 2та гол фарқини йўққа чиқариб, дуранг қайд этиш ёқимли. Асосийси, мағлубиятдан чиқиб кетдик, характер учун футболчиларга раҳмат.
Виталий Левченко («Нефтчи» бош мураббийи): - Ўйиннинг дастлабки қисмида юзага келган вазиятлардан унумли фойдаландик. Икки жамоа ҳам кучли иштиёқ билан ўйнади. Ҳа, ғалабани қўлдан чиқариш аламли. Лекин футболда шунақаси ҳам кузатилади. Хатолар кечирилмайди, қимматга тушади. Дарвозабон Акбар Тўраев вазиятларни ҳис қилишда кичик хатоликларга йўл қўйди. Шунинг учун унинг ўрнига Ботирали Эргашевни майдонга туширдик. Азиз Амонов нега захирада қоляпти? Кўп нарса футболчиларнинг жисмоний ҳолатига ҳам боғлиқ. Бизда ҳужумчилар ўртасида кучли рақобат бор. Мана, Азиз бугун захирадан тушиб, ўйинимизни кучайтирди, вазиятлар яратди. Албатта, чемпионат якунига қадар имконият бўлади. Ҳар бир ўйинда жиддий курашсак, натижага эришамиз. Фақат ҳимояда кузатилаётган хатолар ортидан натижалар ижобий кўриниш олмаяпти. Ғалаба қозониш учун яна кучли хоҳиш керак.
«СЎҒДИЁНА» - «АНДИЖОН» - 1:1 (1:0)
20 сентябрь. Жиззах. «Сўғдиёна» стадиони. 4028 томошабин.
Ҳакамлар: Аҳрол Рисқуллаев, Акмал Ғиёсов, Аваз Абдуллаев, Жаҳонгир Норалиев.
VAR ҳакамлари: Аскер Нажафалиев, Зилола Раҳматова.
Голлар: Самандар Мавлонқулов (24) - Рустам Турдимуродов (55).
«Сўғдиёна»: 27. Ми-лан Митрович, 3. Ислом Қобилов, 4. Отабек Аҳадов, 6. Алишер Салимов, 8. Владимир Йовович, 9. Самандар Мавлонқулов, 14. Люпче Дориев, 23. Суҳроб Иззатов (68. Сардор Ҳошимов, 90+5), 28. Станислав Андреев (99. Умид Султонов, 72), 32. Нодир Сойибов, 33. Олег Зотеев.
«Андижон»: 1. Элдор Адҳамов, 5. Абдувоҳид Ғуломов, 8. Фарҳод Бекмуродов, 10. Илҳом Абдуғаниев (99. Шаҳром Самиев, 78), 13. Сардор Азимов, 15. Владимир Бубанья, 17. Фарҳод Соҳибжонов (71. Бектемир Абдуманнонов, 90+5), 21. Ильдар Маматказин, 26. Муҳаммадкарим Тоиров, 77. Рустам Турдимуродов (9. Леван Арвеладзе, 90+5).
Огоҳлантиришлар: Отабек Аҳадов (73) - Сардор Азимов (67), Абдураҳмон Комилов (82),
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Муҳаммадкарим Тоиров («Андижон»).
Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев.
Комиссар: Ойбек Юнусов.
* «Андижон» иккинчи давра ҳисобидан илк очкосини ишлади. Александр Хомяков жамоаси бунга қадар қаторасига 5та ўйинда имкониятни бой берганди.
Александр Хомяков («Андижон» бош мураббийи): - Оғир ўйин. Биринчи бўлимда гол қўйиб юборганимизга қарамай, ҳисобни тенглаштириш уддасидан чиқдик. Кетма-кет мағлубиятлардан сўнг очко олиш муҳим эди. Чунки иккинчи даврада омадсиз ўйинлар қуршовида қолгандик. Йигитлардан мамнунман, улар кўрсатмаларни тўғри бажаришди. Агар сўнгги дақиқаларда юзага келган имкониятлардан фойдаланганимизда, балки 3 очко билан қайтардик...
Иван Бошкович («Сўғдиёна» бош мураббийи): - Қизиқарли ўйин кўрдик. Афсуски, ҳисобда олдинга чиқиб олганимиздан сўнг эътиборсизликларга йўл қўйдик ва «Андижон» хатомиздан унумли фойдаланди. 1:0 ғалаба қўлга киритилганини англатмайди, албатта. Аслида танаффусдан кейин ритмга қайтиш қийин. Жисмоний жиҳатдан муаммолар кўзга ташланиши мумкин. Ғалаба учун юракдан ўйнаш керак, ёш болаларча йўл қўйилган хатолар кечирилмайди. Қисқаси, бугун мен хоҳлаган футбол кўринмади. Рақиб яхши ҳимояланди ва қарши ҳужумда хавфли ўйнади. Бизда вазиятлар етарли эди, аммо якуний зарбаларга аниқлик етишмади. Такрор айтаман, рақиб дарвозаси ишғол этилгандан сўнг фаолликни янада ошириш лозим эди.
«ЛОКОМОТИВ» - «НАВБАҲОР» - 0:1 (0:0)
20 сентябрь. Тошкент вилояти. «Дўстлик» стадиони. 328 томошабин.
Ҳакамлар: Никита Мустафин, Руслан Самандаров, Амал Султонов, Алишер Тўхтасинов.
VAR ҳакамлари: Наим Қосимов, Хайринисо Эркинова.
Гол: Комил Тожиддинов (78).
«Локомотив»: 1. Аб-думавлон Абдужалилов, 2. Абдулазиз Аб-дурашидов, 3. Валерий Кичин, 4. Иван Рогач, 7. Сардор Абдунабиев (22. Муҳаммаданас Ҳасанов, 80), 10. Шодиёр Шодибоев (11. Константин Базелюк, 73), 15. Жасур Ҳакимов, 17. Санжар Турсунов, 70. Абубакрризо Турдиалиев, 72. Рустам Халназаров (27. Собит Синдаров, 63), 97. Михаил Гашченко (26. Абдуллоҳ Йўлдошев, 73).
«Навбаҳор»: 18. Эл-дор Суюнов, 7. Азим Аҳмедов (20. Музаффар Мўминов, 90+3), 8. Сиаваш Ҳақназари, 10. Жамшид Искандеров, 12. Саидазамат Мирсаидов, 13. Филип Иванович, 14. Жамшид Болтабоев, 22. Тома Табатадзе (71. Наврўз Иминжонов, 68), 23. Йован Жокич, 24. Достон Абдулҳаев (55. Комил Тожиддинов, 46), 77. Аброр Исмоилов (17. Руслан Жиянов, 68).
Огоҳлантиришлар: Сардор Абдунабиев (4) - Саидазамат Мирсаидов (57).
Четлатиш: Жасур Ҳакимов (67, Л.).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Йован Жокич («Навбаҳор»).
Назоратчи: Темур Абдуллаев.
Комиссар: Қудрат Мадраимов.
* «Навбаҳор»даги дебютини 2019 йилги мавсумда нишонлаган Комил Тожиддинов «лочинлар» учун дастлабки голини урди.
Сергей Лушан («Навбаҳор» бош мураббийи): - Очиғини айтсам, ҳужумда ўйинимиз умуман ўхшамади. Бунинг етарлича сабаблари бор: етакчиларга дам бердик, жумладан, Ҳамробеков ўйнамади. Ҳимояга тўхталсам, рақибда кўплаб вазиятлар бўлди. Ўйинимиз - «ноль». Ҳозир менда икки хил ҳиссиёт бор: гарчи ғалаба қозонган бўлсак-да, барчаси хавотирли. Майдонда ҳамма ўзи учун ўйнамоқда. Ротациялар орқали бу ҳолатни йўқотишдан умидвормиз. Рақибга нисбатан оғирроқ ўйнадик, тўпни ушлаб туролмадик. Балки майдон ҳам халақит бергандир, ҳар ҳолда, йигитлар тўп ғалати сакраганини айтишди. Дарвозабонимиз кўп вазиятларда қутқарди, айниқса, жарима зарбасидан кейин яхши «сейв» кўрдик. Унинг ҳаракатидан мамнунман, лекин ўйиннинг умумий манзарасидан эмас. Йигитлардан кўпроғини кутяпман. Ўтган ўйинларда реализация борасида муаммолар кўзга ташланган эди. Бугун эса ҳужумга чиқмадик ҳам. Финал олдидан асосий «козир»ларни яшириш? Бизда шундай «козирлар» борми? Барчаси майдонда. Ҳозир нималарнидир яширадиган даражада эмасмиз.
Финалдаги ғалаба учун бизга нима беришади? Самолёт (кулади). Жиддий ва мантиқан қарасак, «Андижон» ортида катта завод турибди. Бизда эса футболчилар билан шартнома бор ва унда кубокдаги ғалаба учун ҳам қандайдир бонус ёзилган. Биласизми, кубокни ютиш исталган клуб учун молиявий манфаатдан устунроқ. Ҳаётда пул қачондир тугайди, кубок соҳиби мақоми эса абадий қолади.
Александр Крестинин («Локомотив» бош мураббийи): - Ўйинни ўз томонимизга буриш учун етарлича вазиятларга эга бўлдик. Бироқ қизил карточка барчасини тубдан ўзгартириб юборди. Учрашув иккига бўлинди: четлатишгача ва ундан кейин... Рақибларга баҳо беролмайман. Бугун бизда 5та 100 фоизлик имконият юзага келди, аммо гол йўқ. Шунинг 4тасида тўпни дарвозагача ҳам етказолмадик. Голгача дарвозабонимиз кўриниш бермади. Фақат дарвоза олдидан тўпни ўйинга киритиб турди. Яъни тўп унга етиб бормаётганди. Хуллас. рақиб қизил карточкадан кейин ҳужумга ўта бошлади. Ўйиндан максимал даражада норозиман. Ахир катта устунликка қарамай, мағлубиятга учрадик. Ҳакамлар ишини муҳокама қилмайман. Қизил карточка берилдими, кўниш керак...
«МЕТАЛЛУРГ» - «ПАХТАКОР» - 3:2 (0:1)
21 сентябрь. Олмалиқ. ОКМК спорт мажмуаси. 421 томошабин.
Ҳакамлар: Аскер Нажафалиев, Артём Калинин, Фарҳод Усмонов, Мумтоз Тошмуродов.
VAR ҳакамлари: Рустам Лутфуллин, Никита Мустафин.
Голлар: Худойшукур Сатторов (66), Забиҳилло Ўринбоев (72), Марко Миличкович (90+8) - Драган Черан (4), Абдулла Абдуллаев (90+2).
«Металлург»: 35. Раҳим Давронов, 4. Керим Палич, 5. Александр Кучеренко, 6. Худойшукур Сатторов, 7. Асадбек Собиржонов (14. Аброр Тошқўзиев, 83), 9. Забиҳилло Ўринбоев (11. Далер Шарипов, 83), 15. Азиз Пирмуҳаммадов, 22. Шаҳзод Ғофурбеков (8. Искандар Шайқулов, 46), 24. Даврон Ҳошимов, 31. Марко Миличкович, 98. Балса Секулич (25. Шаҳзод Неъматжонов, 70).
«Пахтакор»: 35. Павел Павлюченко, 4. Абдулла Абдуллаев, 5. Муҳаммадқодир Ҳамроалиев, 7. Ҳожиакбар Алижонов, 10. Драган Черан (30. Отабек Жўрақўзиев, 73), 17. Достон Ҳамдамов, 22. Умар Адҳамзода, 23. Абдурауф Бўриев, 27. Сардор Собирхўжаев (8. Диёр Холматов, 73), 44. Маҳмуд Маҳамаджонов (11. Пў-латхўжа Холдорхонов, 19), 99. Улуғбек Ҳошимов (40. Кими Мерк, 86).
Огоҳлантиришлар: Шаҳзод Ғофурбеков (41), Шаҳзод Неъматжонов (71), Забиҳилло Ўринбоев (73), Искандар Шайқулов (88), Керим Палич (90+1), Марко Миличкович (90+9, М.).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Марко Миличкович («Металлург»).
Назоратчи: Мўмин Мажидов.
Комиссар: Бекзод Арипов.
* «Металлург» чемпионатда 17та ўйинга чўзилган ғалабасиз сериясига чек қўйди. Қолаверса, Бекобод клуби «Пахтакор»ни ҳам 17та ўйиндан буён енголмаётганди. «Металлург» «шерлар»дан охирги марта 2016 йилги мавсумда очко олганди.
Максим Шацких («Пахтакор» бош мураббийи): - Ҳаммасига ўзингиз гувоҳ бўлдингиз, ўйинни бой бердик. Жароҳатлар - футболда учраб турадиган ҳолат. Шунчаки, эътиборни йўқотдик, палапартишликларга йўл қўйдик. Драган Черанни нега захирага олдим? Ҳар 3 кунда кетма-кет ўйин ўтказиш осон эмас. Футболчи ҳам инсон ва унда чарчоқ кузатилади. Биласиз, бир неча кун аввал Элит ОЧЛ ўйинида майдонга тушдик. Хуллас, турли ўзгаришларга эҳтиёж сезаётган эдик.
Григорий Колосовский («Металлург» бош мураббийи): - Албатта, «Пахтакор»га қарши ўйнаш осон эмас. Тезкор гол қўйиб юборганимиз биринчи бўлимда қатор қийинчиликлар олиб келди. Танаффусдан кейин фаолликни оширдик. Биласизми, Самвел Бабаян даволаниш курсларидан сўнг тегишлича маслаҳатлар берди. Бугун ўйинни назорат қилишга интилдик, ғалаба голимиз ҳам чиройли, ҳам муҳим бўлди. Ғалаба навбатдаги ўйинлар олдидан қўшимча иштиёқ тақдим этса, ажабмас. Иш берган услубларни амалиётга жорий этамиз, албатта. Ўйин ташкил этиш борасида Самвел Бабаяннинг маслаҳатлари фойда келтирди. Ўзи қаторасига 4та ўйинда ғалабага ҳақли ўйин намойиш этгандик. Йосович жароҳатдан кейинги амалиётни ўтаяпти. Майдонга қачон қайтиши қанчалик тез тикланишига боғлиқ.
«ОЛИМПИК» - «ДИНАМО» - 0:3 (0:0)
21 сентябрь. Тошкент. «Жар» стадиони. 322 томошабин.
Ҳакамлар: Темур Тўхтасинов, Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов, Умид Раҳимжонов.
VAR ҳакамлари: Эдита Миробидова, Амир Галеев.
Голлар: Жоэль Кожо (52), Хислат Халилов (69), Шаҳзод Тоиров (89-авт.).
Фойдаланилмаган пенальти: Фаррух Мухторов (84, О.).
«Олимпик»: 1. Шукрон Йўлдошев, 5. Мақсуд Аълохўжаев, 8. Нодир Абдухолиқов, 9. Акбар Ўктамов, 11. Анвар Алижонов (64. Самандар Қодиров, 62), 16. Риан Исломов (10. Фаррух Мухторов, 62), 18. Акбар Абдурасулов, 22. Шаҳзод Тоиров, 29. Улуғбек Шарипов (81. Абдулазиз Абдусаломов, 78), 44. Шерзод Комилов (21. Муҳаммадазиз Иброҳимов, 74), 77. Суннатилла Абдуллажонов (15. Муҳсин Бозоров, 74).
«Динамо»: 13. Равшан Ягудин, 3. Улуғбек Абдуллаев (4. Муҳаммадали Турсунов, 81), 6. Жа-ҳонгир Ўрозов, 10. Жоэль Кожо, 11. Маркос Кайк (8. Хислат Халилов, 62), 17. Салим Мустафоев, 20. Ратиньо, 21. Анвар Ҳожимирзаев (30. Абубакр Мўйдинов, 89), 22. Санжар Шоаҳмедов (9. Ҳумоюнмирзо Иминов, 74), 44. Душан Мийич, 70. Майкон Дуглас (77. Воҳид Оқбўтаев, 62).
Огоҳлантиришлар: Фаррух Мухторов (90+1) - Хислат Халилов (72), Жоэль Кожо (75), Ратиньо (83).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Жоэль Кожо («Динамо»).
Назоратчи: Жаҳонгир Саидов.
Комиссар: Шоҳруҳ Саид.
Вадим Абрамов («Динамо» бош мураббийи): - Ўйин бошида омадимиз келмаётгандек кўринганди. Ҳар ҳолда, вазиятлардан самара чиқаришда қийинчиликларга дуч келдик. Асосийси, танаффусдан кейин барчаси ўз жойига тушди - ёрқин бўлим, голлар. Натижадан қониқдим, албатта. Кожода ҳаммаси яхши, кайфияти ҳам жойида. Аввалроқ берган интервьюсида эмоциялар ўз аксини кўрсатган. У тушуниб олди ва жамоамиз учун ўйнашга тайёр. Мана, бугун ҳам гол урди, бу борада муаммо йўқ.
Денис Коростиченко («Олимпик» бош мураббийи): - Учрашувнинг икки бўлими бир-биридан кескин фарқланди. Биринчисида вазиятлар яратдик, бироқ фойдаланолмадик. Иккинчи бўлим эса меҳмонлар фаоллиги остида ўтди. Бизга тажриба етишмаяпти. Ёш футболчиларнинг бир хил темпда ўйнашлари қийин. Хатолар бор, йигитлар ҳали ёш, энг муҳими - тажриба. Жамоа услубини сақлаб қолганмиз, картина ўша-ўша. Олимпия термасига номзод футболчилар билан ишлаяпмиз. Жамоа мақсади ва амбициялари ҳам ўзгармайди.
«СУРХОН» - «БУНЁДКОР» - 0:1 (0:1)
22 сентябрь. Самарқанд. «Динамо» стадиони. 230 томошабин.
Ҳакамлар: Иброҳим Исмоилов, Зуфар Элибоев, Элнур Дониёров, Сардор Миродилов.
VAR ҳакамлари: Наим Қосимов, Шоҳнур Йўлдошев.
Гол: Нажмиддин Нормуродов (34).
«Сурхон»: 85. Даврон Мерганов, 2. Бобур Асқаров, 3. Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, 5. Жамалдин Ходжа-ниязов, 7. Достон Турсунов, 9. Тамерлан Жамалутдинов (6. Беҳзод Шамсиев, 46), 10. Дмитрий Плетнёв (8. Ҳумоюн Шербўтаев, 83), 17. Жаҳонгир Абдусаломов, 23. Егор Кримец (4. Нодир Неъматхонов, 83), 68. Беҳруз Шайдулов, 80. Диёр Жалолиддинов (77. Асадбек Каримов, 38).
«Бунёдкор»: 13. Ҳамидулло Абдунабиев, 4. Нажмиддин Нормуродов (7. Шаҳбоз Жў-рабеков, 83), 5. Момчило Расо, 6. Бобур Йўлдошев, 11. Темурхўжа Абдухолиқов, 22. Усмонали Исмоналиев, 23. Асадбек Ра-ҳимжонов, 25. Ицуки Урата, 41. Андрия Фи-липович (93. Александр Зевадинов, 90+3), 57. Амирбек Тўрақулов (10. Расул Йўлдошев, 83), 77. Музаффар Олимжонов (65. Аҳмадулло Муқимжонов, 64).
Огоҳлантиришлар: Бобур Йўлдошев (52), Асадбек Раҳимжонов (55), Ҳамидулло Абдунабиев (90+1), Андрия Филипович (90+3), Шаҳбоз Жўрабеков (90+7, Б.).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Нажмиддин Нормуродов («Бунёдкор»).
Назоратчи: Темур Галеев.
Комиссар: Рустам Зупаров.
Илёс Зейтуллаев («Бунёдкор» бош мураббийи): - Ўйин оғир кечишини билардик. Айни пайт турнир жадвали босими жамоамизга руҳан таъсир кўрсатмасдан қолмаяпти. Бугун рақибга бўш ҳудудлар қолдирмасликка уриндик, йигитлар юракдан ўйнашди. Олдимизда турган энг муҳим вазифа - турнир жадвалидаги ҳолатимизни яхшилаш. Ҳар бир ўйинга охирги имкониятдек ёндашяпмиз. Кемани ҳамма бирга тортиши керак, бунда жамоавийлик муҳим. Ҳар бир рақиб ўйинига қарши тура оладиган услуб танлашимиз шарт. Мисол учун, «Сурхон» ва «Сўғдиёна» биринчи даврада энг чиройли ўйин кўрсатган жамоалардан эди. Бугун жараёндан келиб чиқиб, баъзан ҳужумга ўтдик, гоҳо ҳимояландик. Натижа қолади, ҳозир биз учун асосийси - шу.
Февзи Давлетов («Сурхон» бош мураббийи): - Биринчи бўлимда ҳужумларимизга тезлик етишмади, жуда секин ҳаракатландик. Оқибатда рақиб барча зоналарни ёпишга улгурди. Реализация ҳам яхши эмас. Зарба берадиган вазиятда узатма ёки бунинг акси. Ҳужумда муаммолар бор - Ҳайдаров ёшлар терма жамоасига кетди, Муҳаммадали қизил карточка олди. Буларнинг барчаси панд берди. Ҳа, ҳимоячини ҳафта давомида ҳужумда ўйнатиб келдик. Унинг бўйи баланд ва ҳаводаги тўплар учун курашда устунликка эга, аммо бугун режамиз иш бермади...
* Оғир жароҳатдан тикланган Забиҳилло Ўринбоев («Металлург») 364 кундан сўнг Суперлигада яна гол урди.
23 сентябрь (душанба)
19:00 «НАСАФ» - ОКМК
Қарши. «Марказий» стадиони.
Ҳакамлар: Ғайрат Жўраев, Ҳусниддин Шодмонов, Шавкат Раҳматов, Маъмур Илҳомов.
VAR ҳакамлари: Иброҳим Исмоилов, Темур Гайнуллин.
Назоратчи: Бобур Ҳайдаров.
Комиссар: Даврон Иброҳимов.
ТУР ИҚТИБОСЛАРИ
- Ғалаба учун юракдан ўйнаш керак, ёш болаларча йўл қўйилган хатолар кечирилмайди. Қисқаси, бугун мен хоҳлаган футбол кўринмади. Иван Бошкович («Сўғдиёна» бош мураббийи).
- Финал олдидан асосий «козир»ларни яшириш? Бизда шундай «козирлар» борми? Барчаси майдонда. Сергей Лушан («Навбаҳор» бош мураббийи).
- Ўйиндан максимал даражада норозиман. Ахир катта устунликка қарамай, мағлубиятга учрадик. Александр Крестинин («Локомотив» бош мураббийи).
- Жамоа услубини сақлаб қолганмиз, картина ўша-ўша. Олимпия термасига номзод футболчилар билан ишлаяпмиз. Жамоа мақсади ва амбициялари ҳам ўзгармайди. Денис Коростиченко («Олимпик» бош мураббийи).
ТУРНИР ЖАДВАЛИ
(ЯКШАНБА КУНГИ ҲОЛАТ)
1 НАСАФ 18 12 5 1 26-9 41
2 ОКМК 18 11 2 5 31-21 35
3 СЎҒДИЁНА 19 9 5 5 31-22 32
4 ПАХТАКОР 19 8 5 6 27-23 29
5 НЕФТЧИ 19 7 7 5 21-18 28
6 НАВБАҲОР 18 6 8 4 23-19 26
7 СУРХОН 19 7 4 8 20-23 25
8 ДИНАМО 18 6 5 7 25-25 23
9 ОЛИМПИК 19 5 6 8 18-23 21
10 АНДИЖОН 19 4 8 7 28-30 20
11 ҚИЗИЛҚУМ 19 4 8 7 20-25 20
12 ЛОКОМОТИВ 19 4 6 9 21-31 18
13 БУНЁДКОР 19 4 6 9 16-30 18
14 МЕТАЛЛУРГ 19 1 11 7 17-25 14
ТЎПУРАРлар:
Люпче Дориев («Сўғдиёна») - 10та (3та пен.)
Драган Черан («Пахтакор») - 9та (2та пен.)
Анвар Ҳожимирзаев («Динамо») - 8та (3та пен.)...
Тома Табатадзе («Навбаҳор») - 8та (4та пен.)
Зоран Марушич («Насаф») - 7та
Жоэль Кожо («Динамо») - 7та (1та пен.)
Шоҳруҳ Абдураҳмонов («Сўғдиёна») - 6та...
20-тур
25 сентябрь (чоршанба)
17:30 «ПАХТАКОР» - «ОЛИМПИК»
20:30 «АНДИЖОН» - «НЕФТЧИ»
26 сентябрь (пайшанба)
18:30 «ДИНАМО» - «СУРХОН»
18:30 «НАВБАҲОР» - «СЎҒДИЁНА»
27 сентябрь (жума)
17:00 «ҚИЗИЛҚУМ» - «МЕТАЛЛУРГ»
19:15 ОКМК - «ЛОКОМОТИВ»
28 сентябрь (шанба)
17:00 «БУНЁДКОР» - «НАСАФ»
Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.
Суперлиганинг 25-тури доирасида "Қизилқум" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Навбаҳор" бош мураббийи Сергей Лушчан матбуот анжуманида қатнашди.
Анчелотти "Леганес"га қарши ўйинни "Ливерпуль" билан бўладиган учрашувга тайёргарлик сифатида кўрмоқда.
Жуд Беллингем Испания футболчилар ассосацияси томонидан Ла Лигада 2023/24 йилги мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789