Карло Анчелотти: “Эртами-кечми у ўзини кўрсатади"
Анчелотти "Леганес"га қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.
ФИФА президенти Жанни Инфантино «Бунёдкор» - «Олимпик» ўйинини стадионда кузатди ва икки жамоа ҳам мартабали меҳмон кўз ўнгида қувноқ футбол кўрсатди.
Тахмин қилиш мумкинки, жаҳон футболининг биринчи рақамли шахси 1:1 ҳисобида якунланган ўйинда сифатдан қониқди. Асосий учрашувлар («Насаф» - «Навбаҳор» ва «Сурхон - «Нефтчи»)да ҳам кучлар тенг келди. Натижада Яйпанда «Турон»ни ягона гол эвазига енгган «Пахтакор» якка пешқадамга айланиб олди. «Сўғдиёна» ва «Бухоро»ни ўзини анча ўнглаб олганини ҳам турнинг асосий воқеликлари сифатида келтириш мумкин.
* «Бухоро» охирги 5 йил бадалига «Металлург»ни биринчи марта доғда қолдирди. Қолаверса, жамоа бунга қадар жорий мавсум 3та уй учрашувида ғалаба қозонолмаганди.
* «Сўғдиёна» 9 йил бадалига «Андижон»ни сафар ўйинида илк марта мағлубиятга учратди. Жиззах жамоаси бу орада «бургутлар»га қарши чемпионат доирасидаги 6та сафар учрашувида 3та дуранг ва 3та мағлубият қайд этганди.
* Драган Черан (Пахтакор»)нинг чемпионатдаги голли серияси 6та ўйинга етди. Сербиялик тўпурар бу оралиқда рақиблар дарвозасини 8 марта нишонга олди.
* «Пахтакор» Суперлигада 6та ўйиндан буён ғалабадан бошқасини тан олмаяпти.
* «Насаф» Суперлигада 3 йил ёхуд 6та ўйиндан буён «Навбаҳор» дарвозасига гол уролмаяпти. Охирги 6та ўзаро учрашувнинг 4тасида 0:0 ҳисоби қайд этилди.
* «Навбаҳор» 5 йилдан буён Қаршидаги чемпионат ўйинида мағлубиятга учрамаяпти - 3та дуранг ва 2та ғалаба.
«БУХОРО» - «МЕТАЛЛУРГ» - 1:0 (1:0)
4 май. Бухоро. «Бухоро» СМ. 8200 томошабин.
Ҳакамлар: Равшан Абдувоҳидов, Маҳмуд Тур-диев, Феруз Достонов, Даулетбай Аманбаев.
VAR ҳаками: Фирдавс Норсафаров.
VAR ассистенти: Наим Қосимов.
Гол: Рўзимбой Аҳмедов (37).
«Бухоро»: 20. Сардор Қобулжонов, 5. Дилшод Жўраев, 15. Обид Жўрабоев, 17. Жамолиддин Убайдуллаев, 22. Рўзимбой Аҳмедов (9. Александр Касьян, 60), 25. Аббос Отахонов, 70. Александар Станисавлевич (77. Файзулло Жуманқўзиев, 83), 80. Фаррух Иброҳимов, 88. Всеволод Нихаев, 91. Асилжон Бегимқулов (14. Рустам Абдуҳамидов, 83), 99. Жавоҳир Рўзиев (10. Ҳумоюнмирзо Иминов, 66).
«Металлург»: 12. Александр Лобанов, 4. Керим Палич, 6. Худойшукур Сатторов, 9. Забиҳилло Ўринбоев, 10. Бектемир Абдуманнонов, 14. Аброр Тошқўзиев, 17. Владислав Касминин, 22. Шаҳзод Ғофурбеков, 30. Иброҳим Ибрагимов, 33. Иван Йосович (55. Филип Стаменкович, 31; 29. Диёр Тоиров, 84), 91. Марко Обрадович (11. Дамир Темиров, 58).
Огоҳлантиришлар: Всеволод Нихаев (51), Рустам Абдуҳамидов (86) - Керим Палич (41), Иброҳим Ибрагимов (49), Владислав Касминин (73), Худойшукур Сатторов (88).
Четлатиш: Худойшукур Сатторов (90+4, М.).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Рўзимбой Аҳмедов («Бухоро»).
Назоратчи: Константин Смирнов.
Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев.
Веско Стешевич («Металлург» бош мураббийи): - Аввалги тур ўйини оғир кечганини ҳисобга олсак, бугун курашга чакки киришмадик. Бироқ Йосовичнинг сафдан чиқиши ҳимояга таъсир кўрсатди. Ҳар ҳолда, у майдондан чиқиб кетиши билан гол қўйиб юбордик. Иккинчи бўлимда ҳисобни тенглаштириш учун куч бердик, тўп назоратини ўз томонимизга оғдирдик, аммо вазиятлар яратолмадик. Бу борада муаммолар бор ва улар устида ишлаймиз. Олдинги матбуот анжуманида ҳам таъкидлагандим, Суперлига савияси яхши, хилма-хил ўйинлар гувоҳига айланяпмиз. Аммо лигани бошқа чемпионат билан таққослашни истамасдим.
Улуғбек Бақоев («Бухоро» бош мураббийи): - Жорий мавсум ўз майдонимизда илк ғалабани расмийлаштирдик. Учрашувдан олдин йигитларда руҳий босим йўқ эмасди. Машғулотларда ҳаммаси яхши, аммо ўйинда ўйлаганларимиз у қадар ўхшамаяпти. Бугун тартибли ҳаракатландик ва натижа учун ўйнадик. Ҳамма клуб имкон қадар юқори ўринларга чиқишини истайди. Аммо бунинг учун вақт керак. Аввало, ёш иқтидорларни тарбиялаш, селекция олиб бориш, инфратузилмани яхшилаш зарур, яна ишонч ва албатта, сабр керак. Барчаси тўғри амалга оширилса, «Бухоро» билан «Сўғдиёна»да кўрсатган натижадан ҳам яхшироғига эришиш мумкин.
«АНДИЖОН» - «СЎҒДИЁНА» - 1:2 (1:0)
5 май. Фарғона. «Истиқлол» стадиони. 2605 томошабин.
Ҳакамлар: Олим Тўйчибоев, Шоҳруҳ Аъзамов, Шоҳнур Йўлдошев, Тўрабек Суюнов.
VAR ҳаками: Иброҳим Исмоилов.
VAR ассистенти: Максим Нехочин.
Голлар: Рубин Хебай (15) - Искандар Шайқулов (88), Зенан Займович (90+4).
«Андижон»: 72. Игорь Литовка, 4. Дилшод Комилов, 8. Фарҳод Бекмуродов, 9. Леван Арвеладзе (10. Илҳом Абдуғаниев, 85), 13. Сардор Азимов, 14. Абдураҳмон Комилов, 15. Владимир Бубанья, 17. Фарҳод Соҳибжонов (88. Нодари Кавтарадзе, 85), 26. Муҳаммадкарим Тоиров, 66. Илҳом Алижонов, 99. Рубин Хебай (7. Бобур Фарҳодов, 74).
«Сўғдиёна»: 27. Милан Митрович, 4. Элёр Орифов (6. Алишер Салимов, 54), 9. Зенан Займович, 10. Жавоҳир Қаҳрамонов, 11. Жасур Ҳасанов (7. Сердер Сердеров, 85), 15. Тарик Исич, 18. Миржалол Абдумуталов (8. Искандар Шайқулов, 54), 22. Санжар Шоаҳмедов, 28. Станислав Андреев (17. Муҳаммад Йўлдошев, 85), 77. Даниэль Насриддинов (32. Нодир Сойибов, 54), 93. Марко Колакович.
Огоҳлантиришлар: Фарҳод Бекмуродов (20), Бобур Фарҳодов (87), Владимир Бубанья (ўйиндан кейин) - Тарик Исич (61), Нодир Сойибов (90+3).
Четлатиш: Фарҳод Бекмуродов (66, А.).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Искандар Шайқулов («Сўғдиёна»).
Назоратчи: Жаҳонгир Саидов.
Комиссар: Ойбек Юнусов.
Иван Бошкович («Сўғдиёна» бош мураббийи): - Футболдаги 7та асосий элементни ҳисобга олсак, «Андижон» биринчи бўлимда биздан бир бош устун ўйнади. Нафақат ҳисобда орқада қолдик, балки, курашларда ҳам енгилдик, жуда ожиз кўриндик, яхши ҳимояланолмадик. Танаффусдан кейин захирадан бирданига 3 нафар футболчини тушириб, режаларни ўзгартирдик. Муҳими, захира кучи ўйинни фаоллаштирди. Рақибдан бир киши кўп бўлиб қолганимиз ҳам вазиятлар яратишимизга туртки берди. Ҳисоб тенглашгач, руҳият кўтарилди. Иккинчи голни уриш учун етарлича вақт бор эди ва буни уддаладик. Йигитлар ғалабага ишонишди, мен ҳам ишондим. Бинобарин, рақиб бир киши кам бўлиб қолганидан кейин исталган жамоа ғалаба учун ўйнаши шарт.
Александр Хомяков («Андижон» бош мураббийи): - Қизил карточка барчасини ўзгартириб юборди. 88 ва 90+4-дақиқаларда йигитларнинг концентрацияни йўқотишгани қимматга тушди. Шундай ўйин бўлишини кутгандик. Биринчи бўлиб гол уриш вазифасини уддаладик, қолаверса, етарлича вазиятлар яратдик, аммо иккинчи бўлимда деярли ҳеч нима қилолмадик. Такрорлайман, четлатиш ўйиннинг асосий омили бўлди. Бекмуродов ўз ҳиссиётларини жиловлай олмади. Тўғри, уни олдинроқ алмаштиришимиз керак эди. Лекин хатолардан қочиб бўлмайди. Фарҳоднинг тажрибасига умид боғлаб, сариқ карточкадан кейин ўзини босиб олишини кутгандим. Чунки ўша пайт мен учун Бекмуродовнинг майдонда бўлиши муҳимроқ эди. Дейлик, рақибнинг голлари айнан у ўйнаган нуқталардан урилди. Мағлубиятда асосий айбдор ўзимман, барибир. Кўпчилик шахмат ўйнашни билади, бироқ яхши ўйнашни ҳамма ҳам эплай олмайди. Футболда ҳам шундай. Демак, бу ерда мен ютқаздим.
«БУНЁДКОР» - «ОЛИМПИК» - 1:1 (0:1)
6 май. Тошкент. «Бунёдкор» стадиони. 3681 томошабин.
Ҳакамлар: Аҳрол Рисқуллаев, Ислом Азимов, Шерзод Аъзамов, Султонмурод Абдураҳмонов.
VAR ҳаками: Раҳим Каримов.
VAR ассистенти: Руслан Серазитдинов.
Голлар: Жасур Ҳакимов (71) - Отабек Жўрақўзиев (5).
«Бунёдкор»: 32. Суҳроб Султонов, 2. Алексей Носко, 6. Авазбек Ўлмасалиев, 7. Акбар Исматуллаев (57. Амир Тўрақулов, 72), 8. Шоҳруҳ Абдураҳмонов, 10. Расул Йўлдошев (15. Жасур Ҳакимов, 46), 11. Игорь Иванович (99. Умид Султонов, 77), 22. Усмонали Исмоналиев, 29. Музаффар Олимжонов (3. Маҳмуд Маҳаммаджонов, 46), 33. Дониёр Абдуманнопов (17. Виктор Сотников, 86), 34. Суҳроб Иззатов.
«Олимпик»: 13. Ҳамидулло Абдунабиев, 2. Саидазамат Мирсаидов, 4. Одил Абдумажидов, 6. Беҳзод Шамсиев, 7. Руслан Жиянов (37. Алишер Одилов, 62), 10. Фаррух Мухторов (21. Муҳаммадазиз Иброҳимов, 62), 11. Отабек Жўрақўзиев (15. Мустафо Абдуманнопов, 78), 17. Темур Мамасиддиқов (19. Аҳмадулло Муқимжонов, 78), 23. Абдурауф Бўриев, 30. Жасур Жалолиддинов (9. Муҳаммадали Ғиёсов, 65), 44. Асадбек Раҳимжонов.
Огоҳлантиришлар: Дониёр Абдуманнопов (43), Алексей Носко (79) - Фаррух Мухторов (31).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Отабек Жўрақўзиев («Олимпик»).
Назоратчи: Владислав Цейтлин.
Комиссар: Зоҳир Акрамхонов.
Темур Кападзе («Олимпик» бош мураббийи): - Ўйлайманки, ғалабага яқинроқ эдик. Икки жамоа ҳам яхши таассурот қолдирди. Ўйинни яхши бошладик. Ҳакам баъзи вазиятларда рақиб футболчиларига сариқ карточка кўрсатса бўларди. Иккинчи бўлимда эса чарчоқ сезилди. Ҳа, сўнгги 6та ўйинда 3тагина гол урдик. Машғулотларда бу борада ишлаяпмиз. Ҳужумчи бир нечта ўйинда гол уролмаса, ўзига ишончни йўқотади ва қийналади. Ушбу ҳолатни тўғрилай оламиз, ахир аввалари ҳар ўйинда 2-3та гол урардик. Руслан Жияновга совуққонлик етишмаётганини сезяпман. У тактик, техник ва жисмоний жиҳатдан кучли футболчи. Ҳали ўз ҳолатини яхшилашига ишонаман. Қизил карточка аввало, футболчининг ўзига зарар, ўйиндан тушиб қолади. Олимпия жамоасига жалб этиладиган футболчиларга буни алоҳида уқтириб келаман. Футболчи ўзини жиловлай олмаса, уни термага чақирмайман. Чунки муҳим ўйинда провокацияга учиб, жамоани мураккаб ҳолатга солиб қўйиши мумкин.
Мурод Отажонов («Бунёдкор» бош мураббийи): - Ўйин манзур келди. Бизда етарлича вазиятлар юзага келди. Менимча, дуранг - адолатли натижа. Бир томондан, ўйинга киришиш қийин. Иккинчи бўлимда эса бошқача вазият, ўзгаришлар ҳам таъсир қилади. Футболда фонограмма йўқ, шундай экан, воқеалар қандай тус олишини олдиндан билиб бўлмайди. 5та ўйинда 1та ғалаба? Ютолмаяпмизми, демак, муаммо бор. айниқса, вазиятлардан самара чиқариш масаласида. Вазиятларимиз бор, ғалаба қозониш учун эса улардан фойдаланиш керак. Албатта, Даврон Эргашевнинг таркибда йўқлиги билиняпти, унинг жамоага таъсири жуда катта эди. Ўрнини босиш учун ҳимояда ротация қилишга мажбурмиз. Эргашев дисквалификацияси бўйича апелляция бердик, аммо натижа чиқмади.
«ТУРОН» - «ПАХТАКОР» - 0:1 (0:1)
6 май. Яйпан. «Ўзбекистон» стадиони. 2340 томошабин.
Ҳакамлар: Рустам Лутфуллин, Анвар Маражабов, Зиёдулла Абдураҳмонов, Санжар Назаров.
VAR ҳаками: Ильгиз Танташев.
VAR ассистенти: Ҳусан Музаффаров.
Гол: Драган Черан (40-пен.).
Фойдаланилмаган пенальти: Ҳумоюн Муртозаев (12, Т.).
«Турон»: 35. Раҳим Давронов, 4. Аслиддин Тоштемиров, 7. Азим Аҳмедов, 10. Ҳумоюн Муртозаев (88. Милан Бойович, 57), 15. Никола Кумбурович, 17. Қувондиқ Рўзиев, 18. Абдуғани Камолов, 19. Сардор Абдураимов (22. Душан Стоилкович, 57), 21. Аъзам Алиев (49. Закария Бегларишвили, 79), 44. Анри Чичинадзе, 77. Билолхон Тошмирзаев.
«Пахтакор»: 35. Санжар Қувватов, 3. Ҳожиакбар Алижонов, 5. Муҳаммадқодир Ҳамроалиев, 7. Одил Ҳамробеков, 8. Азиз Турғунбоев, 10. Драган Черан, 14. Аббос Файзуллаев, 17. Достон Ҳамдамов, 27. Сардор Собирхўжаев, 28. Диёр Холматов, 34. Фаррух Сайфиев.
Огоҳлантиришлар: Азим Аҳмедов (78), Никола Кумбурович (78) - Фаррух Сайфиев (68), Максим Шацких (68, бош мур.).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Санжар Қувватов («Пахтакор»).
Назоратчи: Бахтиёр Намозов.
Комиссар: Қудрат Мадраимов.
Максим Шацких («Пахтакор» бош мураббийи): - Ўзимиз истаган футболни намойиш этишимизга об-ҳаво йўл қўймади. Лекин ўйин мухлислар учун қизиқ кечди, менимча. Ҳар икки жамоа гол уришга уринди, буни биз уддаладик ва 3 очко олдик. Баъзи футболчилар бетоблик туфайли ёрдам бера олишмади. Умуман, бугун ротация қилишга имкон йўқ эди. Ёшларимиз ЖЧга тайёргарлик кўришмоқда. Қолганлар бу даражадаги ўйинларга тайёр эмаслар. Бундай қалтис ҳисобда таваккалига кимнидир алмаштириш хато бўларди.
Денис Бушуев («Турон» бош мураббийи): - Ўйин ҳақида аниқ фикр билдиришим қийин. Пенальтидан гол урганимизда, бошқача якунни кўрармидик... Биринчи бўлимда рақиб ўйинни назорат қилди. Қисқа узатмалар туфайли ҳимоядан чиқишда қийналдик. Иккинчисида оддийроқ ўйнаб, узун узатмалар билан олдинга интилдик. Иккинчи бўлимни яхши ўтказдик. Мағлубиятга қарамай, йигитларга раҳмат айтаман. Машғулотлардаги меҳнат эртами-кеч ўз сўзини айтади ва очко тўплашни бошлаймиз. Одатда рақибларни дизионларга қараб ажратмайман. Про-лига вакили бўладими ёки Суперлиганики - ҳар бир рақибга қарши ўйин оғир кечади. Демак, «Шўртан» билан баҳсга ҳам жиддий ёндашиш талаб этилади. Мана, «Пахтакор» юқорида, биз пастдамиз, аммо ўйинни кўриб, бундай демаган бўлардингиз...
«НАСАФ» - «НАВБАҲОР» - 0:0
7 май. Қарши. «Марказий» стадиони. 7571 томошабин.
Ҳакамлар: Темур Тўхтасинов, Олим Абдувосилов, Ойбек Калахўжаев, Рустам Чориев.
VAR ҳаками: Акобирхўжа Шукуруллаев.
VAR ассистенти: Акмал Ғиёсов.
«Насаф»: 35. Абдувоҳид Неъматов, 2. Алибек Давронов, 4. Ҳусниддин Алиқулов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев, 7. Акмал Мозговой (18. Баҳром Абдураҳимов, 67), 9. Жавоҳир Сиддиқов (99. Азиз Амонов, 84), 15. Жўрабек Маннонов (28. Шуҳрат Муҳаммадиев, 84), 19. Матеус Лима Круз, 34. Шерзод Насруллаев, 77. Ойбек Бозоров, 92. Умарбек Эшмуродов.
«Навбаҳор»: 1. Ўткир Юсупов, 6. Иброҳим Йўлдошев, 7. Остон Ўрунов, 10. Жамшид Искандеров, 17. Аброр Исмоилов, 21. Темурхўжа Абдухолиқов (11. Шоҳруз Норхонов, 73), 22. Игорь Голбан, 23. Йован Жокич, 27. Шаҳбоз Жўрабеков, 31. Лука Чермель, 77. Асадбек Собиржонов (8. Жасур Яхшибоев, 58).
Огоҳлантириш: Йован Жокич (39, Нав.).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Ғолиб Ғайбуллаев («Насаф»).
Назоратчи: Бобур Ҳайдаров.
Комиссар: Бекзод Арипов.
Самвел Бабаян («Навбаҳор» бош мураббийи): - Бугун икки катта клуб майдонга тушди. Умуман олганда, натижа адолатли. Бу каби тенг кечган баҳсда енгилиш жуда аламли бўлади. Айниқса, иккинчи бўлимда яхши ўйнадик, маълум вақт устунликка эришдик. Танаффусгача эса ўйинимиз қовушмади. Ишлаш талаб этиладиган жиҳатлар бор. 9-турга келиб ҳам оптимал таркиб билан ўйнолмаяпмиз - жароҳатлар, дисквалификация... Ишонаманки, яқин орада тўлиқ таркиб билан майдонга тушамиз. Яна бир муҳим жиҳат: бугун мағлуб бўлишга ҳаққимиз йўқ эди. Ушбу ўйинни Виктор Жалилов хотирасига бағишлаймиз. Буюк мураббийлардан бири, ўзидан кўп нарса қолдирган шахс. Виктор Романович мен учун иккинчи отадек эди. Ҳаётимнинг катта қисмида устозлик қилди, йўл кўрсатди. Бугунги кунга қадар бирга эдик. Бу ўзбек футболи учун жуда катта йўқотиш... Йўқ, жамоамда пасайиш бўлмади. Шунчаки, 2та ўйинни ютқазиб қўйдик. Ўша баҳсларда ғалаба қозонишимиз шарт эди. Дейлик, «Пахтакор»га қарши ўйинда ёш болаларча голлар қўйиб юбордик, пенальтидан фойдаланолмадик. ОКМК билан учрашувни эса тушунтириш қийин. Оддий айтганда, курашда ютқаздик.
Шуҳрат Тошпўлатов («Насаф» мураббийи): - Суперлиганинг энг кучли жамоаларидан бири билан баҳсда назоратни тўлиқ қўлга олдик. Йигитлардан миннатдорман. Чунки «Навбаҳор»га ҳеч қандай имконият қолдирмадик. Бироқ вазиятларни голга айлантиролмаганимиз туфайли ғалаба қозонолмадик. Ўйлайманки, бугун 3 очкога лойиқ эдик. Иккинчи бўлимда ҳужумкорликни ошириш мақсадида Мозговой ўрнига Абдуразимовни туширдик. Манноновда эса кичик жароҳат бор эди, ўзи алмаштиришимизни сўради. Сиддиқовга келсак, унда толиқиш сезилди, шунинг учун захирага олдик.
«СУРХОН» - «НЕФТЧИ» - 2:2 (1:1)
7 май. Тошкент. «Пахтакор» стадиони. 557 томошабин.
Ҳакамлар: Абдурашид Худойберганов, Расул Фозилов, Максим Нехочин, Достон Раҳмонов.
VAR ҳаками: Аскер Нажафалиев.
VAR ассистенти: Бахтиёрхўжа Шавкатов
Голлар: Асилбек Жумаев (45+2), Силванус Нимели (77) - Тома Табатадзе (16, 53-пен.).
«Сурхон»: 1. Артём Потапов, 2. Бобур Асқаров, 3. Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, 7. Достон Турсунов, 8. Ҳумоюн Шербўтаев, 10. Тамирлан Жамалутдинов (17. Жаҳонгир Абдусаломов, 58; 5. Азиз Пирмуҳаммадов, 85) 18. Силванус Нимели, 19. Нуриддин Ҳасанов (15. Диёр Рамазонов, 85), 27. Асилбек Жумаев, 55. Шоҳжаҳон Султонмуродов, 66. Беҳруз Шайдулов.
«Нефтчи»: 45. Акбар Тўраев, 2. Зоир Жўрабоев, 7. Умар Адҳамзода (70. Аббос Ғуломов, 62) 8. Нурилло Тўхтасинов (13. Лутфулла Тўраев, 75), 9. Улуғбек Ҳошимов (11. Иззатилла Абдуллаев, 62), 19. Мирзоҳид Ғофуров, 21. Муҳсин Убайдуллаев, 22. Тома Табатадзе (5. Юрий Батюшин, 88), 23. Диёр Туропов (28. Фозил Мусаев, 88), 24. Ғуломҳайдар Ғуломов, 26. Олексей Ларин.
Огоҳлантириш: Бобур Асқаров (36, С.).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Асилбек Жумаев («Сурхон»).
Назоратчи: Марат Исмоилов.
Комиссар: Саид Шоҳруҳ.
Виталий Левченко («Нефтчи» бош мураббийи): - Икки жамоа ҳам ғалаба учун борини берди, аммо қаердадир нимадир етишмади. Жамоамиз Рамазон ойида ҳам очко йўқотди, охирги дақиқаларда гол қўйиб юбордик. Гап психологияда. Қачонки, гол урсангиз, ғалаба ҳақида ўйлай бошлайсиз. Муаммо шунда. Охирги сонияларгача ўйнаш керак. Шунда муаммо юзага чиқмайди. Албатта, рақиблар ўйинини ўрганиб чиқамиз, қайси йўллар билан ғалабага эришиш мумкинлигини таҳлил қиламиз. Бугун ҳам роса уриндик, аммо ҳар доим ўхшайвермайди. Ҳа, хатолар бор, айниқса, ўйин охирида концентрацияни йўқотяпмиз. Ишлаяпмиз, аммо бу муаммодан қутулолмаяпмиз. 3та ўйинда охирги дақиқаларда хато ортидан очко йўқотдик. Бобожоновда жароҳат йўқ. У жисмоний ҳолатни текширадиган Catapult тизими кўрсаткичларига кўра, асосий таркибдан жой олмаяпти.
Сергей Арслонов («Сурхон» бош мураббийи): - Кучли жамоа билан баҳсда қимматли очко қўлга киритилди. Икки хил бўли кўрдик. Биринчисида ишимиз юришмади, деярли вазият яратолмадик. Бунга рақиб имкон бермади. Танаффусдан кейин эса тўп назоратини қўлга олиб, кўпроқ ҳужум уюштирдик. Нимелининг бугунги ҳолати ёмон эмас. У аввалги ўйинларда ҳам шундай фаол ҳаракатланган эди. Мана, бугун ҳам яримта вазиятдан фойдаланди ва деярли ассист амалга оширди. Умуман, жамоада ҳамма бирдек тиришяпти. «Нефтчи» таркиб ва тажриба борасида биздан анча кучли. Шундай жамоага қарши баҳсда очко олдик, ҳеч қайси аспектда ундан қолишмадик. Аксинча, муайян вазиятларда яхшироқ ўйнагандирмиз... Левченкони мураббий сифатида анчадан буён биламан, унинг қўл остида ҳам ўйнаганман. Левченконинг жамоалари тактик жиҳатдан кучли, майдонда турли тактик схемаларни қўллайди, тартибни ўрнига қўяди.
ТУР ҚАҲРАМОНИ - ИСКАНДАР ШАЙҚУЛОВ («СЎҒДИЁНА»)
Иван Бошкович «Сўғдиёна»да ҳам натижа келтира бошлади. Жизахликлар бу сафар Фарғонада «Андижон»ни 3 очкодан мосуво қилишди. Бунда Искандар Шайқулов томонидан 88-дақиқада урилган фантастик голнинг салмоғи баланд. Ҳа, драматик тус олган баҳсда рақиб вакилининг қизил карточка олгани Бошкович шогирдлари ишини анча енгиллатди, лекин Искандарнинг суперзарбаси бўлмаганида, «Андижон» катта эҳтимолки, ғалабани сақлаб қоларди бир амаллаб.
ТУР ИҚТИБОСЛАРИ
- Рақиб бир киши кам бўлиб қолганидан кейин исталган жамоа ғалаба учун ўйнаши шарт. Иван Бошкович («Сўғдиёна» бош мураббийи).
- Кўпчилик шахмат ўйнашни билади, бироқ яхши ўйнашни ҳамма ҳам эплай олмайди. Футболда ҳам шундай. Демак, бу ерда мен ютқаздим. Александр Хомяков («Андижон» бош мураббийи).
- Футболчи ўзини жиловлай олмаса, уни термага чақирмайман. Чунки муҳим ўйинда провокацияга учиб, жамоани мураккаб ҳолатга солиб қўйиши мумкин. Темур Кападзе («Олимпик» бош мураббийи).
- Мана, «Пахтакор» юқорида, биз пастдамиз, аммо ўйинни кўриб, бундай демаган бўлардингиз... Денис Бушуев («Турон» бош мураббийи).
- Гап психологияда. Қачонки, гол урсангиз, ғалаба ҳақида ўйлай бошлайсиз. Муаммо шунда. Виталий Левченко («Нефтчи» бош мураббийи).
8 май
19:00 ОКМК - «ҚИЗИЛҚУМ»
ТУРНИР ЖАДВАЛИ (ЯКШАНБА КУНГИ ҲОЛАТ)
1 ПАХТАКОР 8 6 0 2 16-10 18
2 НАВБАҲОР 8 5 1 2 14-4 16
3 НЕФТЧИ 8 4 4 0 16-8 16
4 БУНЁДКОР 8 4 3 1 11-5 15
5 НАСАФ 8 4 3 1 11-6 15
6 СУРХОН 8 3 3 2 19-9 12
7 ОЛИМПИК 8 3 2 3 8-10 11
8 ОКМК 7 3 1 3 11-11 10
9 АНДИЖОН 8 3 0 5 8-9 9
10 СЎҒДИЁНА 8 2 2 4 8-13 8
11 БУХОРО 8 2 1 5 5-10 7
12 МЕТАЛЛУРГ 8 2 1 5 6-17 7
13 ҚИЗИЛҚУМ 7 1 2 4 3-9 5
14 ТУРОН 8 0 3 5 4-10 3
ТЎПУРАРлар:
Драган Черан («Пахтакор») - 8та (4та пен.)
Рубин Хебай («Андижон») - 4та
Ҳусниддин Алиқулов («Насаф») - 4та
Силванус Нимели («Сурхон») - 4та
Нурилло Тўхтасинов («Нефтчи») - 3та...
10-тур
12 май (жума)
19:00 «ҚИЗИЛҚУМ» - «ОЛИМПИК»
13 май (шанба)
19:00 «СЎҒДИЁНА» - «ТУРОН»
19:00 «ПАХТАКОР» - «БУХОРО»
14 май (якшанба)
19:00 «НАВБАҲОР» - «СУРХОН»
19:00 ОКМК - «АНДИЖОН»
15 май (душанба)
19:00 «МЕТАЛЛУРГ» - «НАСАФ»
19:00 «НЕФТЧИ» - «БУНЁДКОР»
Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.
Анчелотти "Леганес"га қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.
"Андижон" - "Динамо" учрашувидан (3:0) сўнг мезбонлар устози Александр Хомяков матбуот анжуманида иштирок этди.
"Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанд Швейцарияда панжара ортига тушиши мумкин.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789