Салим Мустафоев: "Бизга етишмаган ягона жиҳат - барқарорлик"
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
АЁЛЛАР ЎРТАСИДАГИ ЖЧ УЧУН ADIDAS БРЕНДИДАН ЧИРОЙЛИ ФОРМАЛАР
Аёллар футболининг бош турнири - жаҳон чемпионати стартига тобора оз вақт қолмоқда. Жаҳоннинг энг кучли аёллар терма жамоалари 20 июлдан Австралия ва Янги Зеландияда олтин кубок учун курашга киришади. Бу сафарги мундиал 20 августгача давом этади. Ҳозирча иштирокчи терма жамоаларнинг янги футболкалари бирин-кетин намойиш этилмоқда. Жумладан, Adidas компанияси Аргентина, Германия, Испания, Япония, Колумбия ва Швеция жамоалари учун тайёрланган либослар тўпламини омма эътиборига ҳавола этишга улгурди. Германия бренди мутахассисларининг алоҳида таъкидлашларича, дизайнерлар формалар чизгисини яратишда ҳар бир мамлакат табиати ва унинг алоҳида хусусиятларидан илҳомланишган.
ЖЧ-2023 учун тайёрланган футболкаларга боғлиқ энг муҳим жиҳат шуки, уларнинг 50 фоиз асосини океанларга ташланган пластик чиқиндилар ташкил қилади. Яъни футболкаларни тайёрлашда пластик идишларни қайта ишлаш натижасида ҳосил қилинган яримтола ишлатилган. Форманинг қолган 50 фоиз материали ҳам қайта ишланган полестер бўлиб, у пишиқлик даражасини оширишга хизмат қилади. «Аёллар ўртасидаги ЖЧ - спортнинг бир чўққиси. Бу турнир бутун дунё бўйлаб янги-янги мухлисларни ўзига тортмоқда, - дейди Adidas компаниясининг маҳсулотлар дизайни бўйича вице-президенти Сэм Хенди. - Ишонамизки, янги ишланган чизма - дизайн барча йирик спорт турнирларига кириб боради, футбол тарихидан жой олади. Навбатдаги жаҳон чемпионати гўзал манзараси билан ҳаммани ўзига ром этувчи икки мамлакатда ўтказилишини ҳисобга олиб, экипировкалар учун умумий мавзу танлашга қарор қилдик. Шу тариқа футболкаларда дунёнинг турли бурчакларига хос табиат мўъжизаларини акс эттириш ғояси туғилди».
Муҳими, ҳаммаси жуда чиройли ва мафтункор чиқди ва ҳар бир футболка алоҳида назар ташлашга арзийди.
***
Аргентина миллий жамоаси учун янги ранг танланган. Бунда дизайнерлар ЮНЕСКОнинг жаҳон мероси рўйхатига киритилган Серрания-де-Орнокаль тоғ тизмаси гўзаллиги ва ранг-баранглигидан илҳомланишган.
***
Германия терма жамоаси формасига Шварцвальддан Тюрингиягача чўзилган қоп-қоронғу ўрмонларни ўз ичига олган тоғли ҳудуд нишоналари кўчирилган.
***
Испания аёллар терма жамоаси аъзолари маржон қоялардан илҳомланган ҳолда тайёрланган футболкаларда ўйнашади. Айтиш ўринли маржон қоялар бутун қуёшли Испаниянинг соҳилларида мавжуд.
***
Япония терма жамоасининг пуштиранг либоси Фужи тоғида яққол кўринадиган қуёш чиқиши ҳолатини эслатади. Нақадар гўзал пушти тусли нур. Эслатма, Фужи - «кунчиқар» мамлакатнинг энг баланд нуқтаси.
***
Колумбия миллий жамоаси формаси - ҳайратлантирувчи гўзаллик. Беш тусли дарё сифатида таърифланадиган Каньо-Кристалес жилғалари... Ўз ўрнида айтиш керак, дарёнинг хилма-хил ранглари қуёш нурининг сувга тушиши натижасида ҳосил бўлади. Қиёси йўқ манзара.
***
Швеция термаси тўплами - улкан музликлар акси. Бутун Швеция учун муҳим белги. Энди ҳаммаси футболда. Қойил, бу юксак даража!
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789