Афсонавий "ўрмончилар" - етакчилар қаторида!
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Англия кубоги 4-раунди (1/16 финал)дан ўрин олган «Рекхэм» (Бе-шинчи дивизион вакили) - «Шеффилд Юнайтед» жуфтлиги ғолибини аниқлаш учун 2та ўйин керак бўлди
Бинобарин, жамоалар дастлабки учрашувда 3:3 ҳисобини қайд этди. Чинакам жанговар дуранг, хусусан, 2та гол финал ҳуштаги янграшига оз вақт қолган бир паллада урилди. Аввалига, 86-дақиқада Пол Маллин «Рекхэм»ни ҳисобда олдинга ўтказиб, жамоасини кейинги босқич томон яқинлаштирди. Бироқ 90+5-дақиқада «Шеффилд» ҳимоячиси Жон Иган 3-марта мувозанатни тиклаб, барча масалани такрорий учрашувга қолдирди. 7 февраль куни эса «Шеффилд Юнайтед» сусткашликка йўл қўймади ва 3:1 ҳисобида устун келиб, нимчорак финал йўлланмаси соҳибига айланди. Бироқ sports.ru сайтининг қуйидаги мақоласи такрорий баҳс эмас, муросасиз кечган биринчи тўқнашув жараёнида кузатилган нодир воқеа ҳақида.
Демак, «Рекхэм» - «Шеффилд Юнайтед» ўйинининг 19- дақиқасида меҳмон жамоа ярим ҳимоячиси Дэниэль Жеббисон ўйин қоидасини бузгани учун қизил карточка билан жазоланди. Фақат шуниси борки, ҳакам унга одатий эмас, думалоқ қизил карточка кўрсатди. Нима, футболда тўп шаклига ошуфта думалоқ карточка ҳам борми? У ва одатий «қизил» ўртасида моҳият бўйича қандай фарқ бор? Мазкур саволларга Refchat анжуманида оддийгина жавоб берилди: «Думалоқ ва овал шаклидаги карточкалар аввалига рангларни фарқлай олмайдиган футболчиларга ёрдам бериш учун жорий этилган. Шунингдек, бу ҳакам қоидабузарни зудлик билан жазолашда адашмаслиги учун ўйлаб топилган. Яъни футболчини майдондан четлаштиришга қарор қилган рефери шошилинчда чўнтагидан зарур карточкани осонгина топади, бошқача айтганда, рангига қараб олишига ҳожат қолмайди».
Қизиқ, ҳакамлар олдин ҳам думалоқ карточкадан фойдаланишганми? Ҳа. Бундай ҳолатлар ҳаттоки, ўтган асрнинг 90-йилларида ҳам кузатилган. Хусусан, Европанинг топ-чемпионатлари ўйинларида! Масалан, англиялик рефери Урия Ренни АПЛдан ўрин олган «Сандерленд» ва «МЮ» ўртасидаги учрашувда «қизил иблислар» сардори Рой Кинни айнан думалоқ карточка билан «сийлаган». Шунингдек, Пол Тирни ҳам вақтида «Халл Сити» вакили Том Хаддлстоунни овалсимон «қизил» воситасида майдондан четлаштирган. Маълумот учун, Гарри Магуайр ва Гарет Барри каби афсоналар ўша вақт айнан «Халл Сити» сафида тўп суришарди. Рожер Истни эса думалоқ карточкадан фойдаланиш бўйича энг фаол реферилар қаторига қўшиш мумкин. Қизиғи, у бир сафар янглишиб, қоидани бузган Жон О~Ши ўрнига Уэс Браунга юмалоқ карточка кўрсатганди. Рожер Ист иккинчи марта АПЛ доирасидаги «Хаддерсфилд» - «Вест Бромвич» қарама-қаршилигида Кристофер Шиндлерни думалоқ «қизил»га муносиб кўрганди. Дин Уайтстоун эса 2010 йилнинг апрель ойида Чемпионшип учрашувида «Кристал Пэлас» вакили Нил Дэннзни тўп шаклидаги карточка билан майдондан «ҳайдаган». 2005 йили бўлган «Ньюкасл» - «Астон Вилла» учрашувида Кирон Дайер майдондаги тартибсизликларда фаол иштирок этгани учун юмалоқ карточка олган. Англия Лига кубоги тарихидан ҳам мисол бор: «Челси» ярим ҳимоячиси Марсель Десайи бош ҳакам Марк Холзини тўхтатиб қолишга ҳарчанд уринмасин, у ҳужумчи Жимми-Флойд Хасселбайнкни ўзгача карточкага муносиб кўрган, барибир.
Думалоқ қизил карточка бошқа спорт турларида ҳам борми? Ҳа. Дейлик, чим устида хоккей баҳсларида. Бу спорт турида ҳакамлар қоидабузарларни 3 хил карточка билан жазолаш ҳуқуқига эгалар:
* Учбурчак шаклидаги яшил карточка олган спортчи 2 дақиқага четга чиқади.
* Сариқ тусли тўртбурчак карточка қоидабузарлик даражасига қараб, спортчини 5-10 дақиқа ўйнаш имкониятидан маҳрум этади;
* Қизил рангли думалоқ карточка спортчи ўйин охиригача майдондан четлатилганини англатади.
Масалан, чим устида хоккей бўйича Покистон терма жамоаси вакили Тариқ Азиз қизил карточка туфайли майдондан чиқиб кетган ва кейинчалик 6 ой муддатга дисквалификация қилинган.
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789