Аморим - 6-қимматбаҳо мураббий!
Португалиялик Рубен Аморим 11 ноябрь куни «МЮ»ни илк марта бош мураббий сифатида майдонга бошлаб тушди
«МЮ» сафига қўшилган ҳимояичи Тайрелл Маласиа клуб телеканалига берган дастлабки интервьюсидаёқ ўз олдига катта марраларни забт этиш вазифасини қўганини баралла таъкидлади.
Эслатма, «Фейеноорд»да кўзга ташланган 23 ёшли футболчи яқинда Манчестер жамоаси билан 4 йиллик шартнома тузди.
- Тайрелл, «МЮ»га хуш келибсан. Мана, «Юнайтед» оиласига қўшилдинг, бу қандай экан?
- Ҳозирги ҳис-туйғуларимни тасвирлаб беролмайман. Охирги ҳафталар атрофимда юз берган воқеалар мени «Олд Траффорд»га етаклади. Бундан бағоят хурсандман, албатта.
- Ҳаётинг ва фаолият учун жуда тўғри қадам ташлаганингни таъкидладинг...
- Мураббий билан суҳбатда барчасига ишонч ҳосил қилдим. Зеро, ҳамиша юқори даражада ўйнашни хоҳлайман. Ўйлайманки, фаолиятимнинг ҳозирги босқичида «МЮ» - зўр вариант.
- «Фейеноорд» ва «Юнайтед» ўртасида мустаҳкам алоқа бор. Роттердамдан Манчестерга келган Робин ван Перси ёки Тахит Чонгни эслаш кифоя. «МЮ» таклифига жавоб беришдан олдин бу йигитлар билан гаплашдингми?
- Йўқ, ўтиш қарорини ҳеч ким билан муҳокама қилмадим. Тўғри, Робин билан Манчестердаги ҳаёти ҳақида гаплашганман, фақат анча олдин. Унинг ёнида ўйнаш ҳам насиб этди. Шунингдек, Тахитни ҳам яхши билан, доимий алоқада эдик. Унинг «МЮ»да ўйнаётгани мен учун қўшимча қулайлик ҳисобланади, албатта.
- Робин Манчестерни қандай эслаганми?
- Ҳаммаси - ижобий. У жумладан, дунёнинг энг катта клубларидан бирида завқ билан ўйнагани, ўзини ҳамиша яхши ҳис этгани, шаҳар ҳам ёққанини айтганди.
- Буюк тарихга эга «Фейеноорд»дан йўли янада шонлироқ «МЮ»га ўтдинг. Жамоа ҳақида нималарни биласан?
- «МЮ» - дунё футболидаги элит клублардан бири. Демак, жаҳоннинг турли бурчакларида мухлисларга эга. «Олд Траффорд»ни таърифлашим эса шарт эмас, яна жамоа музейи совринларга тўла эканлигини ҳам биламан. Муҳими, «МЮ» янги мураббий қўл остида совринлар коллекциясини бойитмоқчи. Умид қиламанки, янги даврга қадам ташлаётган жамоанинг бир қисмига айланаман.
- «МЮ»да кўплаб ватандошларинг муваффақиятли фаолият юритишган: ван дер Сар, ван Перси, ван Нистелрой, Яп Стам... Рўйхат анча узун. Жамоа танлашда шу фактга ҳам эътибор қаратдингми?
- Ҳа, албатта. Умуман, бу ерда кўплаб футболчилар афсона даражасига чиқишган. Албатта, буюк нидерландлар рўйхатини тўлдиришни истайман.
- «Юнайтед» ва АПЛга бола-лигингдан қизиқишингни айтинг. Хўш, «Юнайтед» тилга олинса, аввало, нимани ўйлайсан?
- Стадион шовқинини. «Олд Траффорд» - фантастика. Бир неча йил олдин «Фейеноорд» сафида шу ерда ўтказилган Nike Cup турнирига келгандик. Мусобақа якунида отамга ваъда бергандим: «Кун келиб, бу ерга қайтаман, албатта». Мана, сўзим устидан чиқдим.
- Демак, «Олд Траффорд»да ўйнашга қаттиқ ишонгансан.
- Худди шундай.
- Хўш, 75000 мухлис кўз ўнгида ўйнаш истиқболи ҳақида нима дея оласан?
- Менимча, лиқ тўлган трибуналар остида ҳаракатланиш қўшимча завқ ва куч бағишлайди. Ҳозир шовқинли аренада мухлислар қаршисига чиқиш онларини сабрсизлик билан кутяпман.
- «МЮ»да тўп сурган қайси футболчиларга алоҳида ҳавас билан қарагансан?
- Дейлик, Патрис Эвра ўйинига бефарқ эмасдим. Унинг услуби ёқарди - тезкорлик ва жисмоний кучнинг чиройли уйғунлиги.
- Ҳа, Эвра жамоада ақл бовар қилмас мартабага эришди. Унинг йўлини такрорлай оласанми?
- Албатта, уриниб кўраман, Патрисдан ҳам яхшироқ ўйнаш йўлида бор кучимни сарфлайман. Ҳа, осон эмас, буни тушунаман, лекин ўз олдимга катта марра қўйдим - имкон қадар юксакликка кўтарилишим керак.
- Эрик тен Хаг, Митчелл ван дер Гаг, Донни ван де Бек, Тахит Чонг ва сен... Каррингтон гўёки, тўқ сариқ тусга кирмоқда. Бу ҳолат клубга тезроқ мослашишингда қўл келадими?
- Ҳамюртлар даврасига тушганим ҳаётимни нисбатан енгиллаштиради, лекин ҳаммаси ўзимга боғлиқ. Мана, бошқа футболчилар билан ҳам учрашдим, таассуротлар яхши, ўзимни аллақачон уйдагидек ҳис қиляпман. Хуллас, қандайдир муаммо йўқ.
- Янги мураббий билан сендан нима кутаётгани ҳақида гаплашдингми?
- Ҳа, барчаси ҳал этилганидан сўнг телефонда гаплашдик. Эрик тен Хаг жамоада ҳаммасини яхшилаш асносида мунтазам совринлар ютиш ниятида. Мендан айнан нима хоҳлашини эса энди айтса керак.
- Сени амалда кўрмаган «МЮ» мухлисларига ўзингни қандай тавсифлайсан?
- Ҳимояда тартибли ўйнаш баробарида ҳужумни қўллашга мойилман. Яна қувватим етарли ва ҳеч қачон таслим бўлмайман.
- Ҳозирги футболда фулбеклар ҳужумнинг муҳим қуроли ҳисобланишади.
- Мураббий бу борада ўз устимда кўп ишлашим кераклигини айтди, бир неча жиҳатларга эътибор қаратди. Ўйлайманки, вақт ўтиши билан унинг талабига тўлиқ жавоб бера оламан.
- Кучли матонатинг туфайли сени кўпинча Эдгар Давидсга ўхшатишади. Бунга муносабатинг...
- Давидс билан миллий жамоада гаплашганман. У ҳаммасини очиқ айтганди: «Ҳали менинг даражамга етмагансан, лекин астойдил ишласанг ва футболга тўғри ёндашсанг, бунга эришасан, албатта». Демак, ҳаракатни сусайтирмаслигим керак.
- Майдондаги ҳолатинг тушунарли, унинг ташқарисида қандайсан?
- Мусиқа тинглашни хуш кўраман, лекин кўп вақтни ёлғиз ўтказаман. Чунки ўйин-кулгига унча тобим йўқ.
Сўз
- Салом «Юнайтед» мухлислари, Тайрелл шу ерда. Сизларга раҳмат, олдингизда ўйнаш ва янги либосимдаги нишонни ўпиш онларини сабрсизлик билан кутяпман. Олға! Тайрелл Маласиа («МЮ»нинг янги ҳимоячиси).
МУҲАММАДХОН тайёрлади
Португалиялик Рубен Аморим 11 ноябрь куни «МЮ»ни илк марта бош мураббий сифатида майдонга бошлаб тушди
«Эль-Гладиадор» лақаби билан танилган Саломон Рондон Венесуэла миллий жамоаси билан ЖЧ-2026 саралашидан муваффақиятни ўтиб, мамлакат футболи тарихига киришдан умидвор
АПЛ ТАРИХИ (ОХИРГИ 29 МАВСУМ)ДА ҚАЙСИ КЛУБЛАР ҚУЙИГА КЎПРОҚ ТУШГАН?
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789