Сергей Лушчан: “Футболчилар қаерни хоҳлашса, ўша ерга интилишади”
Суперлиганинг 25-тури доирасида "Қизилқум" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Навбаҳор" бош мураббийи Сергей Лушчан матбуот анжуманида қатнашди.
...Ҳа, характерим шунақа, ёлғон, пасткашлик ва адолатсизликни кўрганда, жим туролмайман
...Ҳа, характерим шунақа, ёлғон, пасткашлик ва адолатсизликни кўрганда, жим туролмайман. Мендан кейинчалик ёқимсиз оқибатларга аралашиб қолмаслик учун канал орқали танқид қилмаслигимни тез-тез сўрашади. ЎФАнинг «энг демократик раҳбарлари»дан бири танқидимдан ранжиб, Қатар футбол ассоциациясидан менинг истеъфоимни сўраганди. Яъни, ўша шахсда гаплашиш учун мендан ўч олишдан бошқа мавзу бўлмаган. Мени қўятуринг, ўғлимни телеграмдаги каналим учун маълум етказаётганликда асоссиз айблашди. Кимнидир танқид қилганим учун фарзандимни ноҳақ ёмон кўриб қолишди. Шу боис, ҳозир ПФЛда ёқимли ва меҳрибон инсонлар ишлаётгани, бунгача ЎФАда ишлашгани ҳақида эшитсам, узоқ ва баланд овозда куламан.
Танқидни тўхтатишим мумкинми? Албатта, мумкин. Умуман, канални ёпиб, ўзбек футболини унутсам ҳам бўлади. Тўғри, шундан сўнг кимдир енгил нафас олади. Ахир бу каналдан бошқа ҳеч ким ҳеч кимни танқид қилмаяпти. Кимнидир лавозим эвазига сотиб олишган, кимнидир қўрқитишган, Арвеладзе ва Канчельскис кетишди. Айрим сайтлар эса энди, аксинча, лаганбардорга айланиб қолди. Бундан футбол яхшиландими?
Аммо канални ёпишни режалаштирмаяпман. Албатта, энди танқидни камайтираман. Қўрққаним учун эмас (нима-дан қўрқаман?), яқин келажакда ўзгармайдиган нарсалар учун вақт ва куч сарфлашдан маъно кўрмаяпман. Боз устига, футбол жараёни иштирокчиларининг ўзлари ўзгаришларни хоҳлашмаяпти (бизнинг футболдаги энг ёмони шу). Клублар ишчилари, мураббийлар ва ҳаттоки, яқин ўтмишдаги буюк футболчилар ҳам ижобий ўзгаришга уринмай, шу тизимга мослашиб қолишмоқда. Ниманидир ўзгартирмоқчи бўлганларни эса тизим сиқиб чиқармоқда. Айримлар ҳатто мамлакатни тарк этишмоқда.
Сомерсет Моэм ёзганидек, мени ёқтирадиганлар қандай бўлсам, шундайлигимча қабул қилишсин, қолганлар мени тинч қўйишсин. Бу канал аввалгидек ишлашда давом этади.
Алишер НИКИМБАЕВ
Суперлиганинг 25-тури доирасида "Қизилқум" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Навбаҳор" бош мураббийи Сергей Лушчан матбуот анжуманида қатнашди.
Анчелотти "Леганес"га қарши ўйинни "Ливерпуль" билан бўладиган учрашувга тайёргарлик сифатида кўрмоқда.
Жуд Беллингем Испания футболчилар ассосацияси томонидан Ла Лигада 2023/24 йилги мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789