АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Суперлига 8-туридан сўнг 16 очко жамғарган «Навбаҳор»нинг турнир жадвали пешқадамига айлангани кўпчиликни ажаблантирди.
Лекин факт шу - «Навбаҳор» лидер! «Лочинлар» дастлабки олти турда 8 очко йўқотишганиданми, мухлислар Самвел Бабаян жамоаси имкониятларига шубҳа билан қарай бошлашган эди. Балки шунинг учундир футболсевар наманганликларда ҳам «Марказий» стадионига ташриф даражаси кескин пасайди. Айниқса, «Навбаҳор»нинг ўз уйида «Сўғдиёна»га ютқазгани ҳаммасидан ошиб тушди. Хуллас, Суперлига 6-туридан сўнг «Навбаҳор» тез орада турнир пешқадамига айланиши ҳақида сўз очилса, аксарият мухлислар бунга кулиб қўядиган ҳолатга келишганди...
«Пахтакор» охирги турларда кетма-кет дуранг қайд этиб, муҳим очколарни йўқотиши, «Сўғдиёна» ва «Қизилқум»нинг мағлубиятга учрашини ким ҳам ўйлаганди?! Барчаси худди «Навбаҳор» пешқадам бўлиб олиши учун махсус режалаштирилгандек гўё. Зеро, 8 турда 8 очко йўқотиб, турнир жадвалини бошқариш бироз ғалати, барибир. Ҳар ҳолда, чемпионат аввалидаёқ 8 очкони бой берган жамоа имкониятларини юқори баҳолаш қийин. Ҳозирги ҳолатда ҳам юқори баҳоламаймиз. Сабаб шуки, максимал 24 очко ўрнига 16та олиш пешқадамга ярашмайдиган ҳолат. Демоқчимизки, «Навбаҳор» вазиятлар уйғунлиги туфайли 1-ўринга чиқиб олди. «Пахтакор», «Сўғдиёна» ва «Қизилқум» даб-дурустдан, синхрон равишда қимматли очколарни йўқотдики, бунинг натижасида «лочинлар» қўққисдан юқори ўринга кўтарилишди.
Ҳа, 1 ой олдинги вазият ўзгарди: «Навбаҳор»да тушкун вазият йўқолди, жамоа раҳбарлари ҳам устамонлик билан мухлисларни стадионга чорлашди. Энди кўтаринки кайфиятни топган «Навбаҳор»ни тўхтатиш қийин-ов... Бугунги «Водий дерби»си ҳам 20-асрнинг 90-йилларида кузатилган муросасиз рақобатни эслатиб юборса, ажабмас. Илҳом Мўминжоновнинг қийин аҳволга тушиб қолган «Нефтчи» билан бир вақтлар қадрдони бўлган «Навбаҳор»га қарши қандай тактика қўллаши аксарият мухлислар учун қизиқ. Фарғона вилояти раҳбарлари «Нефтчи»нинг Намангандан очко олиб қайтишини қай даражада исташларини тасаввур қилиш қийин эмас. Ҳар икки тарафга осон бўлмайди. «Навбаҳорчилар» ҳам бўшашишга ҳақлари йўқлигини тушуниб туришибди. Салгина бўшашиш - ортдан изма-из келаётган «Пахтакор», «Сўғдиёна», «Қизилқум» ва «Насаф» учун имконият эшикларини очиш демакдир. Яна бир қизиқарли ҳолат шуки, бугун «Қизилқум» ва «Насаф» ўзаро рақобатлашади. Эртага эса «Пахтакор» ва «Сўғдиёна» мос равишда «Қўқон-1912» ҳамда «Сурхон» синовидан ўтади. Айни чоғда бу клублар ғалабага ташна. Мотивация ҳам «Қўқон-1912» ва «Сурхон» томонда. «Насаф» ҳақида ҳам шундай оптимистик фикр айтиш мумкин. Бошқача айтганда, бугун ва эртанги ўйинларда майдон эгаларининг ғалаба қозонишлари фақат «Навбаҳор» фойдасига ишлайди.
Кўриниб турибдики, Суперлиганинг охирги турларида ажабтовур воқеалар юз бермоқда ва беихтиёр кишида «Бу таранглик табиийми, жараёнларда қандайдир сир йўқми?» қабилида савол туғилади. Тушунарлики, ҳозирча ҳеч ким бу саволга очиқ-ошкора, дангал жавоб қайтаролмайди! Тўғри, Суперлигада етакчилик учун пойга энди авжига чиқмоқда ва вақт ўтиши билан ҳаммаси ўзгариб кетиши ҳам ҳеч гап эмас. Балки бизда ҳам етакчи жамоалар сўнгги турга қадар интригани сақлашар худди АПЛдаги каби. «Манчестер Сити» ва «Ливерпуль» ўртасидаги кучли рақобат бир тур олдин барҳам топгандай туюлганди. Ҳар ҳолда, «қизиллар» очко йўқотишгач, Хосеп Гвардиола жамоасининг чемпионлик сари дадил қадам ташлагани айтилди. Қаранки, энди «Сити» зўрға мағлубиятдан қутилиб қолди. Бетараф мухислар АПЛда интрига якуний паллагача сақланиб қолишини исташаётгани тайин. Амалда шундай бўладиган кўринади. «Вест Хэм»га тасанно! «Болғачилар» интрига эрта сўнишига йўл қийишмади, «Ливерпул»га қўшимча умид беришди.
Хуллас, авж парда, кульминация, интрига икки клубнинг очиқ рақобатида яққол кўзга ташланмоқда. Бу жараён ҳам табиийми ёки «Вест Хэм»нинг кучли қаршилик кўрсатганида «Ливерпуль» таъсири бор - буни билмаймиз. Аммо воқеалар ривожи зимдан катта «операция»лар амалга оширилаётганини сездирмоқда. АПЛ шундай ички рақобат оғушида якунланмоқда. Суперлигада вазиятлар бошқарилаётгандек тасаввур уйғониши эса футбол ва рақобат борасидаги ёруғ қарашларга андак соя солади, барибир. Умид қиламизки, бугун ва эртага бўладиган марказий ўйинлар тахминларга эмас, балки футболимиз тараққиёти талабларига мос равишда кечади ва кутилмаган натижалар мухлисларни яна ҳайратлантиради. Еврофутбол руҳи, натижалар, сўнгги дақиқалардаги «камбэк»лар бизни шундай умидлантирмоқда. Оддий айтганда, Суперлига жамоалари ҳам охирги лаҳзаларда гол уриб, вазиятни ўзгартириб юбориш йўлидан бормоқда. Мухлислар истаган, орзу қилган футбол шундай. Бу кайфият барқарор ва бардавом бўлсин.
Муҳаммад ВАЛИ
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789