АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
«РБ Лейпциг»нинг 11-рақамли ҳужумчиси - Тимо Вернер ортга қайтди!
26 ёшли футболчи шартнома остига имзо чеккани ҳамоно махсус матбуот анжуманида қатнашиб, қайтиши сабабларига тўхталди, яна Англиядаги фаолияти юзасидан хулоса чиқарди, янги мақсадлари ҳақида гапирди.
Қайтишдан кейинги илк кун
- Лейпцигдаги биринчи кун машаққатли, лекин шунинг баробарида анча қизиқарли ўтди! Қайтиш жуда ёқимли, кўплаб таниш чеҳраларни яна кўриб турганимдан хурсандман.
Кутиб олиш жараёни
- «РБ Лейпциг» таркибий тузилмасида ўзгаришлар катта эмас - мен ўйнаган вақтдаги кўплаб футболчи ва ходимлар ҳамон клубдалар. Илк машғулот давомида улар билан қувончли лаҳзаларни эсладик - ажиб хотиралар. Йигитлар билан яна кўришиш ўзгача туйғу бағишлади. Яхшики, қўшиқ куйлашимга тўғри келмади! Жамоа сафига илк марта қўшилганимда, бу «иш»ни зиммамдан соқит қилгандим, шунинг учун бу сафар шунчаки, икки қатор сафланган футболчилар орасидан югуриб ўтдим, холос. Лекин айрим йигитлар бошимга уришди. Бу қўшиқ айтишдан осонроқ ҳар ҳолда.
Қайтиш сабаби
- Бошқа вариантларни кўриб чиқмаганимни айтсам, ёлғон гапирган бўламан. Лекин барчасини ўйлаб кўргач, «РБ Лейпциг»га қайтиш энг тўғри йўл эканлигини тезда англадим. Футболчи учун клубдан ташқари, бош мураббий ҳам жуда муҳим. Доменико Тедеско билан ғоят илиқ гаплашдик - иккимиз ҳам Баден-Вюртембергданмиз, ахир. Қисқаси, ўзаро муносабатимиз зўр. Тедеско билан суҳбат ҳам «РБ Лейпциг» танлови бўйича ишончимни мустаҳкамлади. Албатта, клуб танлашда бўлажак жаҳон чемпионати ҳақида ҳам ўйладим. Зеро, мундиалга энг юқори спорт формасида тайёрланишни истайман. Бунинг энг яхши йўли - доимий ўйин амалиёти. Афсуски, «Челси»даги иккинчи мавсумда бундай бўлмади. Қисқаси, мослашишга узоқ вақт талаб қилинмайдиган ва ўйнаш имконияти баландроқ клубга келишни хоҳладим. Бинобарин, «РБ Лейпциг» услубини яхши биламан, ўз навбатида, клуб ҳам мен қандай ўйнашимдан хабардор. Яна бир жиҳат - шаҳарнинг ўзи. Бу ерда ўзимни уйдагидек ҳис қилишимни кўпчилик билади. Ҳа, Лондон ажойиб шаҳар ва уни қўмсашим турган гап. Лекин одатий немис нонвойхоналарига яна ташриф буюриш, анъанавий немисча буюмларни сотиб олиш жуда ёқимли. Шунингдек, бу ерда уйимга ҳам яқинроқман. Сўнгги 2 йил мобайнида отамнинг уйига атиги бир марта бош суқишга вақт топдим. Ўйлайманки, энди бунга имконият анча ошади. Қолаверса, Бундеслига даражаси ҳам бинойидек. Менимча, Германия лигаси савия бўйича АПЛдан унча узоқ эмас. Энди мухлислар билан учрашувни интиқ ҳолда кутяпман. Улар билан ҳар доим ажойиб муносабатда бўлганман. Лейпцигликлар энг қийин паллаларда ҳам мени қўллаб-қувватлашдан тўхтамадилар. Шундай фанатлар қаршисида яна майдонга тушиш ўзгача кайфият улашади, албатта.
Англиядаги фаолияти юзасидан хулоса
- Англияда ишим унча юришмагандек кўринади. Ваҳоланки, биринчи мавсумда «Челси»нинг энг яхши тўпурари бўлдим, қолаверса, ЧЛда ғалаба қозондик. Дебют мавсумида бундан ортиғига умид боғлаш ҳам мумкин эмас. Фақат кейинги мавсум ҳаммаси чаппасига кетди. Мисол учун, VAR тизими томонидан бекор қилинган голлар сони бўйича рекорд ўрнатдим, менимча. Очиғи, бу ҳам ишончимга бироз таъсир кўрсатди. Яна коронавирус ва жароҳатлар билан курашишимга тўғри келди, якунда барчаси жамоадаги ўрнимга таъсир қилмай қолмади. Шундан сўнг аввалги спорт формасига қайтолмадим ва мен учун ўйин вақтини кўзлаган ҳолда кетиш мантиқий қарор эди.
Жамоанинг янги
тузилмаси
- Тушунаман, кўпчилик бирданига голлар уришимни кутади, ўзим ҳам чўзиб ўтиришни хоҳмалайман. Лекин клубга ўйин чизгилари ёки анъаналарни бузиш учун келганим йўқ. Бундай инсон эмасман, ҳеч қачон ўзимни жамоадан устун қўймайман. Ҳар доим жамоада ўз ўрнимни топганман. Айтганимдек, бу ерда мен билан бирга ўйнаган ва муваффақиятга эришган футболчилар бор. Мисол учун, Кристофер Н~Кунку билан ажойиб йилни ўтказгандим. Кристофнинг кўплаб голларига ассистентлик қилганман, ўз навбатида, у деярли барча голларимда бевосита иштирок этган. Ўшанда кучли тандем сифатида яхши таассурот қолдиргандик, ўйлайманки, энди янги ижрочилар билан ҳам ажойиб ишларни бажарамиз.
Ривожланиш стратегияси
- Менимча, 2020 йилдан буён савиям бир қадар ошди. АПЛда доимий тарзда ўз устингизда ишлашингиз ва такомиллашиб боришингиз талаб этилади. Рақобат даражаси жуда юқори, ахир ҳар бир футболчи бошланғич таркибдан жой олишни хоҳлайди. Ҳозир 26 ёшдаман, ўрганишда давом этиш муҳимлигини жуда яхши биламан. Яширмайман, чидамлилик ва жисмоний тайёргарлик бобида тўлиқ барқарорлашмагандим ва буларни ривожлантириш учун АПЛ энг мақбул лига эди. Туманли ўлкада ҳар бир дуэлни тўғри қабул қилишингиз керак, акс ҳолда, ютқазишингиз муқаррар. Мисол учун, тўп учун курашда танамдан кўпроқ фойдаланишни ўргандим.
Янги мақсад-режалар
- Олдимга аниқ бир марраларни қўйиб олишим ноўрин. Қолаверса, «РБ Лейпциг»га энди қайтдим, шунинг учун «Чемпион бўлишни хоҳлайман» қабилида жарангдор гапиришимдан маъно йўқ. Фақат айтишим мумкинки, бизда «РБ Лейпциг» тарихидаги энг яхши таркиб бор. Ҳа, Бундеслиганинг бошқа жамоалари ҳам яхши таркибга эга. Нима бўлишидан қатъий назар, жамоамга ишонаман ва кучли ишонч ҳамда пухта жисмоний тайёргарлик билан кўп нарсага эришиш мумкинлигини яхши биламан.
МУҲАММАДХОН тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789