АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Қатъият ва тинимсиз тер тўкиш эвазига қашшоқликдан фориғ бўлиш - кўпчилик футболчилар фаолиятига хос жиҳат.
Бироқ 1-рақамли спорт олами тарихида бунинг аксига ҳам етарлича мисоллар бор. Фаровон турмуш билан таъминланган бадавлат оилалар фарзандлари орасида спортга алоқаси бўлмаган қайсидир соҳада меҳнат қилиш ёки умуман, бир кун ҳам ишламай рўзғор тебратишга қодирлари йўқ эмас. Марҳамат, тўкин-сочинликда улғайган бойвачча футболчилар билан танишинг.
Марио БАЛОТЕЛЛИ
Замонавий футболнинг таниқли исёнчиларидан бири ганалик эмигрантлар - Томас ва Роуз Барвуалар оиласида дунёга келганди. Марио 3 ёшга етганида ота-онаси ундан воз кечишни лозим топишди - фарзандларини оғир хасталикдан фориғ этиш учун уларда маблағ йўқ эди. Шу боис, болакайни Брешиядаги бадавлат оилалардан бири бўлмиш Балотеллилар ўғил қилиб олишди. Мариодаги такаббурлик шундан бўлса, ажабмас. Чунки оилада ҳеч ким унинг мушугини «пишт» демасди. Жумладан, болакайга ўз ота-онаси билан мунтазам равишда учрашиб туриш имкониятини ҳам яратиб беришганди. Лекин Марио Балотеллиларни ўзининг асосий ота-онаси, деб ҳисоблайди.
Уго ЛЬОРИС
Льорис - француз футболи тарихидаги энг моҳир дарвозабонларнинг бири. Гарчи у «Реал» ёки «Бавария»дек грандлар сафида тўп сурмаган бўлсада, ёрқин фаолияти ва барқарорлиги таҳсинга лойиқ. Фаровон келажакни таъминлаш учун Уго профессионал футболчи бўлиши шарт эмасди - онаси нуфузли фирманинг ҳуқуқшуноси, отаси эса банк раҳбари эди.
Оиласидагилар Угонинг теннисчи бўлишини орзу қилишарди. Йигитча амалда ҳам ракетка сирларини мукаммал ўрганиб, порлоқ келажакка умид уйғотганди. Бироқ ўсмирлик чоғида футболни танлади.
Жанлука ВИАЛЛИ
Италиялик афсонавий ҳужумчи шунчаки, бадавлат оилада эмас, балки чинакам миллионер оиласида туғилиб ўсди. Унинг отаси қурилиш фирмасининг соҳиби эди. Жанлука болалигида 60 хонали қасрда улғайган ва нуфузли университетда таҳсил олиб, уддабуро бизнесмен бўлишга қарор қилган, футбол эса узоқ йиллар давомида ёқимли эрмаги бўлганди. Лекин 16 ёшида «Кремонезе»да дебютини нишонлаб, юксак савияда тўп сура бошлагач, уйидагилар унинг айнан футболда ўз бахтини топишига амин бўлишди.
Жерар ПИКЕ
Ҳали фаолиятини якунламаган Пике бир неча йилдан бери спорт, бизнес ва бошқа лойиҳаларга сармоя киритмоқда. Афтидан, муваффақият - Пикелар оиласига хос хислат. Жерарнинг бобоси - Амадор Бернабеу - узоқ вақт «Барселона» вице-президенти лавозимида ишлаган, отаси - таниқли адвокат ва бизнесмен, онаси - Барселонадаги машҳур клиниканинг раҳбари. Унинг муассасаси умуртқадаги жароҳатларни даволашга ихтисослашган. Келажакда Жерарнинг «Барселона» президенти бўлиши тахмин қилинмоқда.
Андреа ПИРЛО
Пирло - Италия футболининг маъбуди ва чинакам санъат шайдоси. Бу хислат унга болаликдан мерос. Шоҳона муҳитда улғайган Андреа юксак даражадаги билимга эга бўлди, отаси у учун ташкил этган фирма металлургия соҳасида 1982 йилдан бери самарали ишламоқда. Ҳозир отаси бизнесининг маълум қисми Пирлога тегишли, футбол жамоатчилигида уни «архитектор» дейишади.
Робин ван ПЕРСИ
Робин муваффақиятга футболчилик фаолияти туфайли эришди. АПЛ чемпионлигига эришиш учун у «Арсенал»ни тарк этиб, «МЮ»га ўтди. Кейин ўзининг олтин медали билан Жерардга мақтанганди. Табиийки, у ўз отасидан ортда қолмасликка интилганди. Боб ван Перси - Нидерландиядаги машҳур ҳайкалтарошлардан бири, яратган асарлари Роттердамдаги марказий вокзални безаб туради. Бобнинг яна бир услуби - қоғоздан кишилар тўдасини яратиш. Қисқаси, маблағ бобида ван Персилар оиласида муаммо бўлган эмас.
Марио ГЁТЦЕ
Гётце - Бразилия,2014 мундиали финалидаги ғалаба голининг муаллифи. Ўзидаги ноёб иқтидор эвазига Мариодан ёрқин фаолиятни кутишганди. Бироқ жароҳатлар ва ошқозонидаги муаммолар бунга имкон бермади. «Бавария»га ўтиб кетганидан кейин дортмундликлар Мариони ёқтирмай қўйишди. Лекин отасига бўлган муносабат ўзгаргани йўқ - юксак нуфузга эга бўлган техника фанлари доктори Юрген Гётце - Дортмунд технология университетининг профессори.
Саади КАДДАФИ
Бу қаҳрамонимиз кимнинг фарзанди эканлигини дарҳол англаган бўлсангиз, ажабланмаймиз. Ҳа, Саади - нафақат чексиз мол-давлатга, балки кўпчилик давлат раҳбарларининг қўллари етмайдиган ишларни амалга оширган Ливия ҳукмдори Муаммар Каддафининг ўғли. Кичик Каддафи ноёб иқтидор хусусида мақтана олмаган бўлсада, мамлакатнинг энг яхши футболчиси совринига сазовор бўлганди. У ўз жамоадошларини қимматбаҳо соатлар билан сийлаган, Марадонани хусусий мураббий сифатида ёллаганди. 2003 йилда эса у Италия чемпионатига жойлашиб, бир нечта ўйинларда майдонга тушишга ҳам улгурганди! Тўғри, кейинчалик у допинг қабул қилганлиги туфайли дисквалификация билан жазоланди, отасининг ҳукмронлиги барбод бўлганидан кейин қамоқхонадан жой олди.
СОДИҚ СОБИР тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789