Англиянинг "Тоттенхем" клуби январь ойида ярим ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирмоқда, дея хабар беради Football Insider. Маълумотларга кўра, жамоа бош мураббийи Постекоглоу майдон марказини кучайтириш ниятида.
“Шпорлар” учун потенциал номзодлардан бири "Милан"нинг 26 ёшли ярим ҳимоячиси Тижани Рейндерсдир.
Бироқ, футболчининг январь ойида трансфер қилиниши даргумон, чунки у Италияда жамоасининг етакчи ўйинчиларидан бири бўлиб турибди, дейилади хабарда. Агар "Тоттенхем" Рейндерсни чиндан ҳам ўз сафига қўшиб олишни хоҳласа, у холда ёзги трансфер ойнасигача кутишга мажбур бўлади.