«Турон» замонавий қароргоҳга эга бўлди

«Турон» замонавий қароргоҳга эга бўлди

Бугун Яйпан шаҳридаги "Ўзбекистон" ўйингоҳида "Турон" клубининг Европа стандартлари асосида барпо этилган янги замонавий қароргоҳининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда Фарғона вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Хайрулла Бозоров, Фарғона вилояти Спортни ривожлантириш Бош бошқармаси бошлиғи Нодирбек Хакимов, Фарғона вилояти футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Носирбек Отақўзиев, "Турон" ПФК президенти Олимхон Аҳмедов ва бошқа мутассадди ташкилот вакиллари иштирок этдилар. Маросим аввалида нуроний отахонлар иштирокида қуръон тиловат қилинди. Шундай сўнг карнай-сурнай садолари остида янги қароргоҳнинг расмий очилиш маросими бошланди ва клуб президенти Олимхон Аҳмедовга рамзий калит топширилди.

"Турон" футбол клубининг фойдаланишга топширилган янги қароргоҳи клуб тизимида фаолият олиб бораётган турли ёш тоифасидаги жамоалар футболчилар учун хизмат қилади. Ушбу масканда ўқув ва машғулот заллари, анжуманлар зали, тиббий соғломлаштириш хоналари, ётоқхона, ошхона, мураббийлар хонаси каби, ювиниш хоналари, бассейнлар мавжуд бўлиб, буларнинг барчаси жамоанинг ёш ва асосий таркиб жамоаларининг фаоллигини ошириш, соғломлаштириш, уларнинг жисмоний имкониятларини меъёрида ушлаб туриш каби мақсадларда фойдаланилади.

Клуб қароргоҳининг умумий қуввати 65 ўринга мўлжалланган. Қароргоҳнинг ўқув ва машғулот залларидан клуб академиясида таълим олаётган ёш футболчилар ҳам фойдаланишлари учун шароитлар ташкил этилади.

 

705798_original.jpg

705799_original.jpg

705800_original.jpg

705801_original.jpg

705802_original.jpg

705803_original.jpg

705804_original.jpg

705805_original.jpg

705806_original.jpg

705807_original.jpg

705808_original.jpg

705810_original.jpg

705809_original.jpg

705815_original.jpg

705814_original.jpg

705811_original.jpg

705812_original.jpg