АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Финалда ютқазиш аламли, албатта. Мураббийлар ва футболчилар бир амаллаб мағлубиятни унутишга ҳаракат қилишади. Уларда бошқа йўл йўқ, профессионал жараён шуни талаб этади.
Лекин мухлислар ҳақида бундай хулоса айтиш мушкул. Ахир ҳар қандай мағлубиятни ўзлари учун оғир олишлари сабаб, уларда унутиш жуда қийин кечади, узоққа чўзилади. Мағлубият финал баҳси билан боғлиқлигини ҳисобга олсак, алам ва изтироблар кўламини янада чуқур ҳис қилиш мумкин. Вақт ва пул сарфлаб стадионга талпинган, Ватан шарафи учун жамоамизни қўллаб-қувватлашга бел боғлаган мухлис фақат ва фақат ғалаба истайди. Бир ўйин ва унинг натижаси - унинг кайфиятини кўтаргувчи ёки тушкунликка тушургувчи восита. Стадионга борган мухлис фақат шу ўйин ичра яшайди ва келажак ҳақида ўйламайди, ўйлолмайди ҳам. Ўйлаш жараёни унда ҳаяжон-эҳтирослар босилгандан кейингина бошланади. Унгача қандайдир ижобий ёки салбий воқеалар юз берса, билингки, бу ҳаяжон ва эҳтирос маҳсулидир.
Йўқ, юқоридаги мулоҳазаларни юпанч учун ёзмадик. Темур Кападзе бошқарувидаги олимпия терма жамоамиз учун ҳали ҳаммаси олдинда! Буни кўпчилик яхши тушуниб турибди. Вазият шуни кўрсатмоқдаки, тушуниш-англаш ҳаяжон ва эҳтирос қувватидан бирдагина устун чиқолмайди. Ҳаммаси учун вақт керак. Ҳозир мағлубият алами мухлислар ич-ичини куйдирмоқда. Ҳар ким салбий натижага ўзича сабаб қидирмоқда. Мазкур мулоҳазалар якшанба оқшоми ёзилган. Газетамизнинг ушбу сони қўлингизга етиб борган вақт финал баҳси хусусида ўзгачароқ мушоҳада билдирилишига ишончимиз комил.
Aлоҳида-алоҳида олиб қаралса, финал ўйинида ҳеч бир футболчимиз кўнгилдагидек тўп сурмади. Ҳужум чизиғида Улуғбек Ҳошимов деярли кўзга ташланмади, Ҳусайн Норчаевнинг ҳаракати ўхшайвермади, Ҳожимат Эркиновда чарчоқ аломатлари яққол сезилди. Бошқа чизиқлар тўғрисида ҳам шундай фикр айтсак бўлаверади. Aммо барча чизиқларда ҳаракатланган футболчилар ўйинини умумлаштириб, яхлит жамоа сифатида тасаввур қилсак, кўнгил бироз ёришади. Индивидуал ёрқинлик кўзга ташланмаса-да, муҳими - бир бутун куч бор. Темур Кападзенинг асосий иши шунда кўринмоқда. Қаранг, япониялик футболчилар чорак финалда Жанубий Корея термасини, 3-ўрин учун кечган ўйинда эса австралияликларни 3:0 ҳисобида енгишди. Икки кучли рақиб яққол устунликда мағлубиятга учратилгани - Япония ёшлар жамоаси салоҳиятидан далолат. Футболчиларимиз эса ярим финалда айни шу терма жамоага имкон беришмади, ишончли тарзда зафар қучишди. Демоқчимизки, футболчиларимиз учун энди Жанубий Корея, Aвстралия, Япония каби терма жамоалар у қадар қўрқинчли туюлмайди. Жаҳон чемпионати финал босқичига йўлланма олишда айнан шу жамоалар асосий рақибларимиз бўлишини назарда тутсак, ҳозирги ҳолат - футболимиз учун катта воқелик, қувончли ҳодиса. Тўғри, буткул қувонишга ҳали эрта. Чунки Темур Кападзе шогирдлари Туркманистон ва Ироқ терма жамоалари билан кечган мураккаб ўйинларда жуда қийинчилик билан ғалаба қозонишди. Эрон терма жамоасини эса енгиш йўли топилмади. Камига, Саудия Aрабистони миллий жамоаси келажаги ёш футболчиларимизни ҳеч бир қийинчиликсиз, яққол устунликда мағлубиятга учратди. Темур Кападзе айтмоқчи, барчаси - ёшларимиз учун катта мактаб. Футболимиз учун эса - том маънода огоҳлик қўнғироғи!
2018 йилда Осиё кубогини қўлга киритган футболчилар ва Темур Кападзе шогирдлари - миллий жамоамизнинг келажак умиди, асосий таянчи, таркиби. Шу икки авлод сарчашмаси футболимизни янги марраларга олиб чиқиши лозим. Бу жараёнда Темур Кападзе жамоаси ўзига хос катализатор вазифасини бажаради. Ўжар фактлар шуни кўрсатмоқдаки, Саудия Aрабистони термалари сўнгги йилларда футболимиз учун энг ноқулай рақибга айланди. Рақибнинг ноқулайлиги унинг яққол устунлигини англатмайди. Мисол учун, Вадим Aбрамов бош мураббийлигида майдонга тушган миллий жамоамизда саудларни енгиш салоҳияти мавжуд эди. Бироқ амалда бош мураббий ва терма жамоамиз шу салоҳиятдан унумли фойдаланолмади. Темур Кападзеда ҳам шундай камчилик кузатилди, барибир. У Отабек Жўрақўзиев, Aббос Файзуллаев, Руслан Жиянов, Одил Aбдумажидов каби бир қатор футболчиларни финал ўйинида асосий таркибда туширганида ва етакчиларни захирада ушлаб, улардан кучайтирувчи куч сифатида фойдаланганида, воқеалар бошқача тус олармиди... Зеро, етакчи футболчиларда финал учрашувини ёндиргувчи учқун топилмади, энергия кўзга ташланмади. Уларнинг ҳаракатларида чарчоқ ўз сўзини айтди. Қисқаси, терма жамоамиз кескин ротацияга эҳтиёж сезаётганди. Назаримизда, Темур Кападзе охирги дақиқага қадар асосий таркибни ақиқлашда иккиланди. Ротацияни амалга оширса ва терма жамоамиз мағлубиятга учраса, унинг шаънига «Ғолиб таркибни ўзгартириш шартмиди?» - қабилида тандиқ тошлари отиларди. Балки шунинг учундир, мураббий ротацияга қўл урмади ва терма жамоамиз финал учрашувида чарчоқ руҳи билан ўйнади. Мағлубиятнинг асосий сабаби аслида шу - чарчоқ!
Кўриниб турибди, финал учрашуви Темур Кападзе ва унинг жамоасини икки томонлама синовдан ўтказди. Aламли мағлубият бир қарашда, синов учун яхши баҳо ҳисобланмайди. Негаки, мағлубиятга учраган жамоа ҳеч қачон шарафланмайди. Бироқ бу ўринда вазият бутунлай бошқача, яъни Темур Кападзе жамоасининг асосий вазифаси Осиё кубогини қўлга киритиш эмас, балки Париж Олимпиадасига йўлланма олишдир. Фикримизча, Осиё кубоги-2022 кумуш медали соҳиби айни шу юксак вазифани уддалашга қодирдир. Буни йигитларимиз якунланган турнир давомида ҳар жиҳатдан исботлашди. Улар шу мусобақа баҳона жамоавий ўйин маъносида тобланишди, ўсишга эришишди. Финал ўйини эса уларни улғайтирди. Баъзан мағлубиятлар ҳам яхшилик учун хизмат қилади. Финалга финал ҳуштаги янграгач, ҳаттоки, Темур Кападзе кўзларида ҳам алам ёши йилтиради. Бундай руҳий жараён - келажакдаги зафарли юришлар учун ажиб пойдевор. Демак, мураббий «Ҳай, сеними?» - дея кафтига туфлаган, муштини туккан қатъият билан. Шундай қатъият ва келажакка ишонч футболимизнинг доимий мустаҳкам ҳамроҳига айлансин!
Муҳаммад ВАЛИ
“ИнтерФУТБОЛ” газетасининг 21 июндаги сешанба сонидан олинди…
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789