Уругвайлик «жўжахўрозлар»га «ҳукм» ўқилди

Уругвайлик «жўжахўрозлар»га «ҳукм» ўқилди

Дарвин Нуньес терма жамоалар миқёсида 5та ўйинга дисквалификация қилинди.

«Ливерпуль» ҳужумчиси Уругвай ва Колумбия ўртасидаги Америка Кубоги ярим финалида юз берган воқеалардан кейин КОНМEБОЛ санкциялари доирасида 5 ўйинга четлатилди. Эслатиб ўтамиз, Колумбиядан учралган мағлубиятдан сўнг (0:1) Уругвай терма жамоасининг бир неча ўйинчиси ва ходимлари трибунада рақиб мухлислари билан зиддиятга борганди. Футболчилар мухлисларга нисбатан куч ишлатишган ва буни ўз оилаларини ҳимоя қилиш деб изоҳлашганди. Кейинроқ Дарвин Нуньеснинг оломонга стул улоқтирмоқчи бўлган видеоси тарқалганди. Шу тариқа Нуньес Уругвайга ЖЧ-2026 саралаши доирасида Парагвай, Венесуэла, Перу ва Эквадорга қарши ўйинларда ёрдам бера олмайди. Шунингдек, футболчи 20 минг доллар жаримага тортилди. Тақиқ клублар ўйинларига тааллуқли эмас, шунинг учун ҳужумчи «Ливерпул»да ўйнашда давом этиши мумкин бўлади. Шунингдек, «Тоттенхэм» ярим ҳимоячиси Родриго Бентанкур 4та ўйинга дисквалификаcия қилинди ва 16 минг доллар жаримага тортилди. Хосе Мария Хименес («Атлетико»), Матиас Оливейра («Наполи»), Рональд Араухо («Барселона»)лар эса 3та ўйинга дисквалификация ва 12 минг доллар миқдорида жаримага тортилишди. Воқеада камроқ қатнашган олти футболчига 5 минг доллар жарима солинди. Булар - Матиас Вина («Фламенго»), Себастиан Касерес («Америка»), Брайан Родригес («Америка»), Эмилиано Мартинес («Мидтюлланд»), Сантиаго Меле («Атлетико Хуниор») ва Факундо Пеллистри («Панатинаикос»). Стадиондаги мухлисларга сув идишини улоқтиргани учун Уругвай футбол федерацияси 20 минг доллар жаримага тортилди ва унинг расмий вакили Марсело Гарсия 6 ойга барча КОНМEБОЛ мусобақаларидан четлаштирилди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.