АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Қатарда давом этаётган ЖЧда ОФК вакиллари сенсацион натижалар қайд этишга улгуришди ва бу барчанинг эътиборида.
Айниқса, Саудия Арабистони термасининг аргентиналиклардан 2:1 ҳисобида устун келгани ҳамон муҳокамалар марказида. Маълумки, Қатар мундиали саралашининг иккинчи босқичида Ўзбекистон миллий жамоаси билан 1та гуруҳда ўйнаган Саудия дружинаси ҳар икки учрашувда вакилларимизни мағлубият кўчасига киритганди. Ўша вақт бош жамоамизни майдонга бошлаб тушган Вадим Абрамов мураббийлик фаолиятини бу йил Самарқанд «Динамо»сида тиклади ва унинг жамоаси якунда Суперлигадан тушиб кетди. Вадим Карленович яқинда sports.uz сайти журналисти билан суҳбатда мундиал ва ўз клуби ҳақидаги саволларга жавоб қайтарди.
- Вадим Карленович, мана, Қатар мундиали тобора авж палласига кирмоқда. Мундиалнинг илк сенсацион натижаси Саудия Арабистони термаси томонидан қайд этилди - араблар чемпионликка асосий даъвогарлардан бири Аргентина миллий жамоасини 2:1 ҳисобида доғда қолдиришди. Маълумки, саудлар ушбу жаҳон чемпионати саралаши йўлида бизга катта муаммолар туғдиришганди. Айтингчи, уларнинг илк ўйиндаги натижалари сиз учун ҳам «сюрприз» бўлдими?
- Тушунарлики, Саудия Арабистони термаси айни паллада Осиёдаги энг кучли жамоалардан биридир. Ҳа, саралаш босқичида арабларга қарши ҳар икки ўйинда мағлубиятга учрагандик. Ўшандаёқ бу шунчаки, тасодиф эмаслигини айтгандим. Дарҳақиқат, Саудия термаси ҳозирда қитъанинг энг кучли жамоаси бўлиб турибди. Таркибида яхши, қобилиятли ва футбол учун энг муносиб ёшда бўлган савияли ижрочилар жамланишган. Ўйинларида айниқса, жамоа сардори ва Аргентина термаси дарвозасига гол урган ҳужумчи катта роль ўйнайди. Умуман, ҳар бир чизиғида салоҳияти баланд етакчи футболчилар бор. Бир сўз билан айтганда, таркиб муносиб ижрочилардан шакллантирилган. Албатта, ЖЧдаги биринчи натижаси ўз номи билан - сенсация. Бироқ юқоридаги фикрларимдан келиб чиқиб, буни тўлиқ кутилмаган натижа сифатида баҳолай олмайман. Қўшимчасига араблар ЖЧдек турнирда чиндан ҳам, яхши жамоа шакллантира олишганини исботлаб қўйишди.
- Айтингчи, саралашда биз билан ўйнаган Саудия Арабистони термаси ва ҳозир мундиалда иштирок этаётган жамоа ўртасида фарқ борми?
- Бу борада аниқ фикр билдиришим қийинроқ. Арабларга имкониятни бой берганимизда, шахсан ўзимга бироз билим етишмаганди. Бинобарин, Аргентина термаси бош мураббийида ҳам саудларни маҳв этиш масаласида билим камлик қилди. Футболда гоҳида шундай бўлади: ўйинга ҳар томонлама яхши тайёргарлик кўрасан, аммо муҳим паллада билим ва тажрибанг етишмайди ёки нимадир ўхшамай қолади.
- Сизнингча, Саудия Арабистони термаси «плей-офф»га чиқа оладими?
- Табиийки, навбатдаги учрашувлар осон бўлмайди. Лекин шундай жарангли муваффақиятдан кейин арабларнинг гуруҳда қолиб кетишларига кўпчилик ишонмаса керак. Билишимча, Аргентина термаси таслим этилгач, Саудияда ўзига хос футбол байрами бошланиб кетган. Қўшимчасига футболчиларга яхшигина мукофот пули ҳам берилди. Бемалол тахмин қилиш мумкин, саудлар энди янада ғайрат ва шижоат билан ўйнашда давом этадилар. Ҳа, кўтаринкилик ва байрамни кўргач, «Нима, араблар ЖЧ учун ўз олдиларига қўйилган вазифани бажариб бўлишди-ми?» -деган фикр ҳам хаёлимдан ўтди. Ҳаммасини вақт кўрсатади. Бундай паллада менталитет ўта муҳим аҳамият касб этишини унутмаслик керак.
- Навбатдаги савол ЖЧ мезбони Қатар термаси билан боғлиқ. Масалан, миллий жамоамиз қатарликларни ҳар доим, ҳаттоки, Дохада ҳам ютиб келган. Мусобақа мезбонлари Эквадор термасига қарши очилиш ўйинини барбод қилишди. Яъни майдонда жуда суст ҳаракатланишди ва ЖЧ тарихида илк ўйинни бой берган биринчи мезбон бўлишди...
- Бир ўйиндан хулоса чиқариш қийин. Хусусан, очилиш учрашувидан. Бундай паллада мезбон жамоа катта босим остида қолади. Қолаверса, Эквадор термаси кучсиз рақиб эмас - Жанубий Америка вакили. Ёдингизда бўлса, Қатар термаси ОК-2011 стартида бизга ютқазиб қўйганидан кейин ҳам юришини давом эттирганди. Такрорлайман: илк ўйинга қараб, баҳо бериш ярамайди. Оддий айтганда, Қатар миллий жамоасининг қанчалик кучсиз ёки рақибларга муносиб қаршилик кўрсата олишини навбатдаги ўйинлар кўрсатиб беради. Боз устига, жамоа таркибида «Ал-Садд» футболчилари кўп ва улар аллақачон майдонда бир-бирларини сўзсиз тушунадиган даражага етганлар. Ўйлайманки, мезбонлар кейинги баҳсларда мухлислар қаршисида яна уялиб қолмаслик учун бошқача футбол намойиш этадилар.
- Жаҳон чемпионати мавзусидан четга чиқиб, бевосита «Динамо»даги ишларингизга тўхталсак. Хўш, Самарқандда ишлашда давом этасизми ёки...?
- Гарчи қуйи лигага тушиб кетган бўлсак-да, раҳбарият ҳамкорликни давом эттиришни истаса, бунга тайёрман. Мураббийлар штаби билан Самарқанддек шаҳар шаънини муносиб ҳимоя этадиган клуб шакллантиришга астойдил ҳаракат қиламиз, албатта.
- Демак, Про лигада ишлашдан бош тортмайсиз...
- Кўрамиз. Қуйи лигада ишлашда ҳеч қандай муаммо кўраётганим йўқ.
- Унда клуб билан боғлиқ қандайдир режаларингиз борми?
- Режани чемпионат бошланишига бир-икки ой қолган пайт тузамиз. Янги мавсум эса келаси йили мартда старт олади. Ўзи бизда чемпионат баҳслари бошланиши бироз ғалати. Баъзида аниқ санани ҳам билмай қоламиз. Қисқаси, режани мавсум арафасида тузиш мақсадга мувофиқ.
- Сўнгги савол: ҳозирда «Динамо»дан қайси футболчилар расман кетишга улгуришди?
- Ҳаммани таътилга қўйиб юборганмиз ва ҳозирча у ёки бу футболчи билан боғлиқ бирор маълумот келгани йўқ.
Шуҳрат ЖЎРАЕВ суҳбатлашди
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789