АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Бир неча йил аввал Алексей Миранчук Бергамода ўзининг дастлабки ёрқин ўйинларини намойиш қила бошлаган...
Гасперини эса барибир, уни захира ўриндиғида қолдирган даврда мухлислар орасида италиялик мураббий славянларни хуш кўрмайди, деган нақл пайдо бўлди. Мураббийга нафақат хорижий футболчиларга муносабати, балки бошқа жиҳатлари билан таниш бўлган италиялик мухлисларда эса Жан Пьеро умуман, одам исини ёқтирмайди, деган фикрга келишганди. Бир неча йил аввал Алексей Миранчук Бергамода ўзининг дастлабки ёрқин ўйинларини намойиш қила бошлаган, Гасперини эса барибир, уни захира ўриндиғида қолдирган даврда мухлислар орасида италиялик мураббий славянларни хуш кўрмайди, деган нақл пайдо бўлди. Мураббийга нафақат хорижий футболчиларга муносабати, балки бошқа жиҳатлари билан таниш бўлган италиялик мухлисларда эса Жан Пьеро умуман, одам исини ёқтирмайди, деган фикрга келишганди.
Турли даврларда Гасперини юлдуз мақомидаги, ўртача савиядаги футболчилар ва мухлислар билан келиша олмай юрган ва диктатор, ҳукмдор лақабларини олганди. Айримлар жамоани тарк этишди, бошқалари кетмаган бўлсаларда, хуфёна нафратланиб юришди. Ким ҳақ ва ким ноҳақ эканлигини аниқлаш учун айрим эътирозларга тўхталиб ўтамиз.
Дастлабки эътироз: эркинликни чеклайди, хуш келмаганларни йўқотади, мақтовларни жуда кам айтади
Бир куни мураббийдан қандай қилиб топ-клуб яратиш мумкинлиги ҳақида сўраганларида, у универсал рецептни баён этганди: «Менга ёшларни ва ҳар бир чизиққа бир нафардан Папу Гомесни беринг».
Бир неча йилдан кейин Гасперини ҳеч кимга қизиғи бўлмаган учрашув танаффусида аргентиналик футболчининг тумшуғига мушт туширди. Анчадан бери йиғилиб қолган ўзаро зиддиятга шу тариқа нуқта қўйилди. Мураббий энди Гомес ўнинчи рақам вазифасини бажара олмайди, деб ҳисоблади. Гомес эса мияси айниган чол кимнинг ерқин ўйинлари эвазига нуфузга эришганини унутиб қўйди, деган қарорга келди ва клубни тарк этди. Бироқ ўзгариш ҳеч кимга наф бермади, «Аталанта» инқирозга юз тутди.
Жамоада бошқа ўзгаришлар ҳам бўлди. Кьяер «Милан»га ўтиб кетди. Спортьелло мураббийнинг танқидларига қўполлик билан жавоб қайтаргани учун 2 йиллик «сургун» билан жазоланди. Хатебур ҳам эътирозлари учун кетиши аниқ эди. Бироқ унга харидор топилмади. Шкртель эса бир ойга ҳам чидамади - 9 августда Бергамога келган ҳимоячи бирор марта майдонга тушмасдан, 2 сентябрда ортга қайтди.
Иккинчи эътироз: даҳшатли (Контеникидан ҳам қўрқинчли) машғулотларда ҳолдан тойдириб қўярди
90-йилларда Кристиан Вьери «Аталанта»дан «Ювентус»га ўтди ва Липпининг жаҳон футболини янги даражага олиб чиққан феноменал жисмоний машғулоти билан танишди. Ўшанда Гасперини ёшлар жамоасини бошқарарди. Тез орада ҳужумчи қуйидагича фикр билдирди: «Жан Пьеро машғулотни шунчаки, ўлдирмоқда».
Гасперинининг фишкаси - ўзига хос суръатда ўйинчилар чидамлилигини ошириш. У шогирдларини спринтлар билан қийнамайди. Чунки ўйинда тезкорлик нисбатан камроқ ишлатилади. Машғулот фақат жисмоний кучга эмас, балки интеллектуал топқирликка қаратилади. Ўйинчилар машғулотлардаги юкламалар туфайли аниқ ҳаракатланишни йўқотмасликлари лозим. Ана шу шиддат эвазига «Аталанта» «Ливерпул»ни қийин вазиятга мубтало этди.
Папу Гомеснинг айтишича, бергамоликлар мавсумолди йиғинига тайёрланиш учун таътил даврида ҳам машқ қилишар экан. Мураббий барча футболчилардан 200 фоизлик тайёргарликни талаб қиларкан. Луқмон машғулотларни ваҳшийлик деган бўлса, Борьелло очиқчасига шикоят қилди: «Гасперини, Конте ва Земандан бошқа бирорта мураббий даврида кўп югурган эмасман. Улар билан ўтган 3 йил сабабли 6 йилни йўқотдим».
Гасперини шу каби эътирозларни рад этган: «Машғулотларим оғир эканлигини инкор этаман. Аслида, унчалик эмас. Ҳозирча, ҳеч ким ўлиб қолгани йўқ».
Аввалроқ мураббий бу фикрни мулойимроқ баён этганди: «Жамоа машғулотда тобланиши шарт. Тер тўкишни истамайдилар керакмас. Ғалаба қурбонсиз бўлмайди».
Ҳимоя: талабчан, лекин диктатор эмас
Эҳтимол, қандайдир лўттибозлик кайфиятидаги мамлакатда шунчалик ишончли далиллар тақдим этилса, у ердаги маслаҳатчилар суди мураббийни қоралаган бўларди. Бироқ Италияда, айниқса, спортга оид масалаларда судлар қонунга эҳтиёткорлик билан ёндашадилар. Шу боис, иккинчи томон фикрлари билан танишамиз.
Гасперини етарли ҳимоячиларга эга эканлиги ҳеч кимни ажаблантирмаса керак. «Женоа»нинг собиқ соҳиби Энрико Прециози шундай деди: «Ҳа, Папу Гомес мураббий билан келиша олмаслигини 3 йилдан кейин англади. Ҳақиқат шуки, Гасперини ўз услубига эга, унга мослаша олмаган футболчи кетади. Мураббийнинг табиати ҳам шунга мос ва кўпчиликка ёқмайди. Лекин унинг нимаси диктатор? Клуб соҳиблари шунақа диктаторни орзу қилишади».
Бергамоча услубнинг кўринмас таянчи бўлмиш Мартен де Рон ҳам шундай фикрда. У мураббийнинг талабчанлигини инкор этмади. Талабчанлик эса жиноят эмас: «Келган пайтимда «Аталанта»нинг шиори шундай эди: «Асосийси - мағлуб бўлмаслик. Дуранг - яхши натижа». Гасперини доимо ғалабани кўзлайди, ҳатто «Юве» ва «Наполи» майдонида ҳам».
Далиллар: Гасперини унга эргашганларни
ривожлантиради
Аслида, «диктатор», «тиран» иборалари - уни ёқтирмайдиганлар топган ёрлиқлар. Ўйинчилар ушалмаган орзулари учун, мухлислар ишонган ўйинчилари уларни алдагани учун ўч олишади.
Ёрлиқ ва алдовларни четга суриб, мағзини олсак: мураббий қоидага асосланган тартибни шакллантирмоқда. Унга риоя қилганлар таниқли юлдузларга айланишди. Иличич ва Гомес доимий омадсизлар мақомидан топлар сафига кўтарилишди, Сапата тўпурарга айланди, Муриэль икки йил жаҳоннинг энг самарали ҳужумчиси бўлди.
Бу диктатурами ёки йўқ, услуб ҳамон ишламоқда. Бир пайтлар Гасперини шундай деганди: «Муваффақиятга эришиш учун, сифатли футболни намойиш этиш керак». Мабодо сиз буни уддалай олмасангиз, у сизни мажбур этади. Заифлар кетишади, кучлилар эса тарихни ёзишда давом этишади.
Хўжа Абдулаҳад
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789