АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Суперлиганинг навбатдаги тур ўйинлари ҳам ҳакамлик ишига дахлдор баҳс-мунозаралардан холи бўлгани йўқ.
Хусусан, марказий учрашувлардан бири - «Навбаҳор» ва «Қизилқум» ўртасидаги тўқнашувда энг кульминацион нуқта охирги дақиқаларга тўғри келди. Тўп жарима майдони ичида Азим Аҳмедов қўлига теккан вазиятда рефери ҳужумчи томонидан қўполлик бўлганини қайд этиб, пенальти белгиламади. «Қизилқум» бош мураббийи Никола Лазаревич бу ҳолатни шунчаки, киноя билан олқишлади. Кейинчалик Ўзбекистон Эксперт-ҳакамлар комиссияси рефери хатога йўл қўйганини маълум қилди. «Қизилқум»нинг 21-рақамли футболчиси Орифхўжа Абдухолиқов тўп учун курашда «Навбаҳор» вакили Азим Аҳмедовга нисбатан қўполлик ишлатмаган. Aксинча, дарвоза томон кетаётган тўп ҳимоячининг қўлига тегиб, юқорига кўтарилиб кетган. Бу вазиятда футболчи қўлини юқорига кўтариб, ўз танасини нотабиий равишда катталаштириб, тўп йўлини тўсган. Бош ҳакам Абдурашид Худойберганов бу вазиятда Аҳмедовга сариқ карточка кўрсатиб, «Навбаҳор» дарвозаси томон пенальти белгилаши керак эди», - дейилди комиссия баёнотида. Хуллас, Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан рефери ҳаракатлари юзасидан чора кўрилиши учун ЎФА Ҳакамлар қўмитасига тақдимнома киритилди. Натижага келсак, «Навбаҳор» ягона гол эвазига ғалабани расмийлаштириб, бир кун олдин Олмалиқда АГМКни мағлубиятга учратган «Пахтакор» билан ўртадаги минимал фарқни қайта тиклади. Шунингдек, «Насаф» ўз майдонида «Қўқон-1912»ни бир амаллаб енгди (сўнгги лаҳзадаги гол ҳисобига 2:1) ва турнир жадвалида 1-ўринга қайтди.
«Сурхон» - «Локомотив» ўйини (2:1)да ҳам ҳакамлик бўйича эътирозли ҳолат юз берди. Яъни бош ҳакам Азиз Асимов бу сафар «темирйўлчилар»ни шубҳали пенальти билан «сийлади». Тўғри, Ҳакамлар гуруҳи бунисида рефери тўғри йўл тутганини таъкидлади.
«Сўғдиёна»нинг «Нефтчи»ни ютолмаганию, Бекободда 2та пенальти туфайли «Металлург»га ютқазгани чемпионлик курашида тўртлик учликка айланганидан далолатми? Яйпанда «Нефтчи»га айтарли қаршилик кўрсатолмаган «Динамо» Суперлигада қолишдан умид уздими? Бу саволларга жавоб топиш учун яна озгина сабр қилиш керак.
* Шерзод Аъзамов («Пахтакор») Ўзбекистон чемпионати элит лигасидаги 200-ўйинини нишонлади. Ҳимоячи шунингдек, «Пахтакор»да чемпионат ҳисобидан 100та ўйин маррасига етди.
* АГМК 2 йилдан буён Аҳрол Рисқуллаев бошқарган ўйинларда ғалаба қозонолмаяпти: 4та учрашувда 2тадан дуранг ва мағлубият.
* Миржалол Қосимовнинг АГМК бош мураббийи сифатида «Пахтакор»га қарши ғалабасиз серияси 11та ўйинга етди - 2та дуранг ва 9та мағлубият (голлар нисбати: 5-33). АГМК «шерлар»ни охирги марта 2018 йили Ўзбекистон кубоги финалида енгганди. Ўшанда Олмалиқ клубини Бахтиёр Ашурматов майдонга бошлаб тушганди.
* «Насаф» барча турнирлар доирасида охирги 10та ўйинда 6та ғалаба, 3та дуранг ва 1та мағлубият қайд этди.
* «Қўқон-1912»нинг Суперлигада 7та ўйинга чўзилган дурангли серияси хотима топди.
* «Сурхон» Суперлигада 6та ўйинга чўзилган мағлубиятли сериясига барҳам берди. Қолаверса, Термиз клуби ўз тарихида чемпионат баҳсида «Локомотив»ни илк марта енгди. «Сурхон» бунга қадар ушбу рақибга қарши 9та ўйинда 4та дуранг ва 5та мағлубият қайд этганди.
* «Сўғдиёна» охирги 4та ўйинда атиги 2 очко олди - 2та дуранг ва 2та мағлубият.
*** «Нефтчи» охирги 4та ўйинда 10 очко олди - 3та ғалаба ва 1та дуранг.
16-тур ўйини
«СЎҒДИЁНА» - «НЕФТЧИ» - 0:0
19-тур
АГМК — «ПАХТАКОР» - 0:2 (0:0)
«ОЛИМПИК» — «БУНЁДКОР» - 1:1 (0:1)
«НАВБАҲОР» — «ҚИЗИЛҚУМ» - 1:0 (0:0)
«НАСАФ» — «ҚЎҚОН-1912» - 2:1 (1:0)
«СУРХОН» — «ЛОКОМОТИВ» - 2:1 (2:1)
18 сентябрь, якшанба
НЕФТЧИ — ДИНАМО 4:1 (1:1)
Яйпан. "Ўзбекистон" стадиони. 1421 томошабин
Ҳакамлар: Илгиз Танташев, Расулжон Фозилов, Максим Нехочин, Иброҳим Исмоилов
Назоратчи: Бахтиёр Намозов
Комиссар: Қудрат Мадраимов
Голлар: Улуғбек Ҳошимов, 13 (1:0), Элгужа Григалашвили, 35 (1:1), Аброр Исмоилов, 57 (2:1), Лутфулла Тўраев, 65 пен (3:1), Суннатулло Абдуллажонов, 85 (4:1)
"Нефтчи": Евгений Конюхов, Лутфулла Тўраев, Абдуллоҳ Олимов (Иззатилла Абдуллаев, 55), Мирзоҳид Ғофуров (Мухсинжон Убайдуллаев, 88), Саламат Қутибаев, Умар Адҳамзода (Аббосжон Ғуломов, 88), Олексей Ларин, Фозил Мусаев (Сирожиддин Қўзиев, 88), Нодирхон Неъматхонов, Аброрбек Исмоилов, Улуғбек Ҳошимов (Суннатилла Абдуллажонов, 71)
"Динамо": Милое Прекович, Иброҳим Йўлдошев, Шоҳруҳбек Абдураҳмонов, Шоҳмалик Комилов (Жасур Умаров, 57), Жўрабек Маннонов, Эркин Байдуллаев, Абдужамол Исроилов, Марат Бикмаев (Саҳоб Рашидов, 72), Сайдулло Раҳматов (Тўлқин Эргашев, 62), Ойбек Нурматов (Жасур Жумаев, 62), Элгужа Григалашвили
Огоҳлантиришлар: Нодирхон Неъматхонов, 73 — Шоҳмалик Комилов, 16, Жасур Жумаев, 90+2
МЕТАЛЛУРГ — СЎҒДИЁНА 2:1 (1:1)
Бекобод. "Металлург" стадиони. 1357 томошабин
Ҳакамлар: Аскер Нажафалиев, Андрей Цапенко, Темур Гайнуллин, Султонмурод Абдураҳмонов
VAR ҳаками: Аҳрол Рисқуллаев
АVAR ҳаками: Кристина Середа
Назоратчи: Зокир Қодиров
Комиссар: Владимир Назаров
Голлар: Бектемир Абдуманнонов, 29 пен (1:0), Абдужалил Маназаров, 45+1 (1:1), Бектемир Абдуманнонов, 90+6 пен (2:1)
"Металлург": Акмал Ортиқов, Худойшукур Сатторов, Бобурбек Фарҳодов (Фарҳодбек Бекмуратов, 46), Забиҳилло Ўринбоев (Жасур Холтўраев, 75), Бектемир Абдуманнонов (Беҳруз Шодмонов, 90+8), Аброрбек Тошқўзиев (Эргаш Исмоилов, 75), Анваржон Ғофуров, Шаҳзодбек Ғофурбеков, Иброҳим Ибрагимов, Фарруҳжон Иброҳимов, Муҳаммадали Алиқулов
"Сўғдиёна": Милан Митрович, Сардор Қулматов, Искандар Шайқулов, Шаҳбоз Жўрабеков (Ҳусниддин Ғофуров, 58), Шоҳруз Норхонов (Самандаржон Мавлонқулов, 86), Хислат Ҳалилов (Шавкат Саломов, 46), Жавоҳир Қаҳрамонов, Абдужалил Маназаров, Виталий Денисов, Лука Чермел, Юре Обшивач
Огоҳлантиришлар: Иброҳим Ибрагимов (биринчи бўлимдан якунланганидан кейин) — Шаҳбоз Жўрабеков, 42, Жавоҳир Қаҳрамонов (биринчи бўлимдан якунланганидан кейин), Ҳусниддин Ғофуров, 66, Абдужалил Маназаров, 90+5
Четлатиш: Искандар Шайқулов, 90+9 қизил карточка (Сўғдиёна).
ТУР ҚАҲРАМОНИ - ҲУСНИДДИН АЛИҚУЛОВ («НАСАФ»)
«Насаф»нинг турнир жадвалида 1-ўринга қайтишини таъминлаган гол муаллифи. «Қўқон-1912»ни охирги 8та ўйин бадалига илк марта мағлубиятга мубтало қилган гол муаллифи. Қанақасига олсак, ҳам ҳимоячи Ҳусниддин Алиқулов «Насаф» - «Қўқон-1912» баҳсининг 90}4-дақиқасида баҳоси жуда баланд ишни амалга оширди. Бундай голлар ҳамиша алоҳида қадрланади, чемпионлик курашида катта аҳамият тутганида эса, қадри неча карралаб ошиб кетади.
ТУР ИҚТИБОСЛАРИ
- «Пахтакор» билан ўйинлардаги ғалабасизлик... Сизлар «олов ёқиш»га устасизлар. Эртага нима бўлишини эса Ўзи билади. Миржалол Қосимов (АГМК бош мураббийи).
- Майдонда кимдир ростдан ҳам, жароҳатланди. Балки вақт чўзгандир, билмадим. Лекин вақтни ҳакам кўпроқ чўзди. Темур Кападзе («Олимпик» бош мураббийи).
- Тўғри тушунинг, биз хорижликмиз, бу ерга ишлаш учун келганмиз. Пулимизни оламиз ва қайтиб кетамиз. Барча муаммолар эса сизлар билан қолади. Никола Лазаревич («Қизилқум» бош мураббийи).
- Биринчи бўлимда ҳаракатимиз қовушмаганига «Насаф» айбдор. Рақиб ўйнаш тугул, нафас ростлашга ҳам имкон қолдирмади. Даврон Файзиев («Қўқон-1912» бош мураббийи).
- Рақиб ҳақида ҳеч нима демайман. Фақат клубга келган айрим шахслар натижани ҳал қилиб қўйишди... Сервер Жепаров («Локомотив» бош мураббийи).
ЭЪТИРОФ
- Қаршидаги «Марказий» стадионида ҳақиқий жанг бўлди. Жамоамиз сўнгги дақиқалардаги омадсизлик туфайли мағлубиятга учраган бўлсада, футболчиларимиз билан фахрланаман. Улар мураббийлар бошчилигида ўйинга жуда яхши тайёргарлик кўришганди. Биринчи бўлимда мезбонларнинг бироз устунлиги сезилди. Лекин иккинчи бўлим тўлиқ бизники бўлди. Қаршидан тарихий ғалаба билан қайтишимиз ҳам мумкин эди. Фақат айрим вазиятларда омад очиқчасига юз ўгирди. Ўйин давомида жамоа сардори Мурод Холмуҳаммедов ва дарвозабон Музаффар Абдуллаев барчага ўрнак кўрсатишди. Узоқ масофа босиб, стадионда жамоамизни қўллаб турган мухлисларга алоҳида раҳмат. «Қўқон-1912» ҳар бир ўйинда жанговар футбол намойиш қилмоқда. Ўйлайманки, бундай ўйин билан ҳар қандай рақибни бемалол енга оламиз. Кейинги турларда мухлисларимизга узоқ кутилган ғалабалар тақдим этилишига ишонаман. Григорий Айрапетов («Қўқон-1912» жамоаси президенти).
ТЎПУРАРлар:
Темурхўжа Абдухолиқов («Қизилқум») - 11та (2та пен.)
Драган Черан («Пахтакор») - 10та (1та пен.)
Ҳусайн Норчаев («Насаф») - 8та (2та пен.)
Шоҳруз Норхонов («Сўғдиёна») - 8та (4та пен.)
Зоран Марушич («Навбаҳор») - 7та...
20-тур
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789