Якшанба куни «Вильярреал» Ла Лига доирасида «Мальорка»га (0:2) мағлуб бўлди. Бу мағлубият қаторасига учинчиси бўлди. Сўнгги дақиқаларда «сариқ сувости кемаси» мухлислари «Кике, йўқол!» деб ҳайқиришди. «Мен ишонувчан одамман. Тўғри, бу ўйинда ғалаба қозонишимиз керак бўлгани учун одамлар ғазабланиб, норозилигини кўрсатишди. Биз уддасидан чиқа олмадик, уларнинг жаҳли чиқса ҳам бўлади, лекин мен ишонувчан одамман. Бу футбол аниқ фан эмаслиги сабабли содир бўлмоқда», - деди Сетьен. Испаниялик мутахассис шу йилнинг 25 октябрь куни «Вильярреал»га бош мураббий этиб тайинланган эди.