Винисиус «Реал»ни тарк этиши мумкин

Винисиус «Реал»ни тарк этиши мумкин

«Реал Мадрид» вингери Винисиус Жуниор фаолиятини Саудия Арабистони чемпионатида давом эттириш таклифи ҳақида жорий мавсум охиригача бир қарорга келмоқчи.

ESPN хабарига кўра, Винисиус 2025 йилда Саудия Арабистони чемпионатига ўтиши мумкин. Футболчининг вакиллари «Лос-Бланкос» раҳбариятига бразилиялик футболчи ҳозирда клуб билан 2027 йилнинг ёзида якунланадиган шартномасини узайтиришга шошмаётганлиги ва жамоани тарк этишни кўриб чиқиши кераклиги ҳақида маълум қилган. Аввалроқ, ОАВда Саудия клубларидан бири Винисиусга йилига 350 миллион евро маош таклиф қилаётгани ҳақида маълумот пайдо бўлганди. 24 ёшли ҳужумчи учун товон пули 1 миллиард еврони ташкил қилади. Футболчининг «Трансфермаркт» порталидаги нархи 180 миллион еврони ташкил қилади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.