Афсонавий "ўрмончилар" - етакчилар қаторида!
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
«Арсенал» ва «Челси»нинг январь ойидаги жиддий қизиқишларидан кейин эквадорлик ярим ҳимоячи Мойсес Кайседо «Брайтон»даги фаолиятини давом эттирмоқда.
Ҳатто у амалдаги шартномасини 2027 йилгача узайтирди. Бироқ бу Лондон грандлари ёзда яна уни сўроқлаб келмасликларини англатмайди.
21 ёшли Кайседо айни паллада АПЛнинг 8-жамоасида марказий чизиқ ҳукмдори. Атиги 1,5 йил ичида у шундай мақомга кўтарилди. 2021|2022 йиллар мавсумини у Бельгиянинг «Берсхот»ида ижарада бошлаганди. Ўтган йил январида «Брайтон» ўз таркибига қайтариб олди. «У келган кунидан бошлаб ажойиб ўйин кўрсатмоқда. Барча учрашувларда Мойсес етакчилар сафида, уни алдаб ўтишнинг иложи йўқ», - деганди Солли Марч ўз жамоадоши ҳақида.
Кайседонинг устунлик ва заиф жиҳатлари нимада?
Қишки трансфер мавсуми Мойсес учун ўта шиддатли ўтди. 29 декабрда уни «Челси» мўлжаллаётгани чоп этилди. Тез орада Де Зерби масалага ойдинлик киритди: «Январда Кайседо ва Мак Аллистерни сақлаб қолишга умидвормиз. Очиғи, мен барча ўйинчиларни мавсум охиригача олиб қолиш ниятидаман».
Январнинг ўрталарида янгиликлар оқими кучайди. «Челси»нинг 55 млн. фунт таклиф этгани, Кайседо агентини алмаштиргани ва Де Зербининг нияти маълум бўлди: «Энг яхши ечим - унинг мавсум охиригача биз билан бўлиши. Жамоани ёзда алмаштириш Мойсес учун фойдалироқ».
Ниҳоят, 23 январда эквадорлик иқтидор ҳозирги жамоасига садоқатини баён этди: «Бор куч-маҳоратим ва эътиборим «Брайтон»га қаратилган. Бошқа нарсалар мени қизиқтирмайди».
Бироқ уч кундан кейин кескин ўзгариш юз берди, «Арсенал» Кайседо учун 60 млн. фунт таклиф этди, футболчи эса инстаграмда хайрлашув постини қолдирди ва 28 январдаги машғулотни ўтказиб юборди. «Брайтон» ўжарлик билан сотишни истамади, таклиф қиймати 70 млн.га етди, лекин барибир, рад этилди. Шундан кейин «Арсенал» Жоржиньонинг изига тушди.
Кайседо қайси жиҳати билан «Челси» ва «Арсенал» эътиборини тортди?
Мойсес тўпсиз ҳолатда интизомли, тўп учун курашда анча тажовузкор бўлгани боис, тез-тез қоидани бузади. Лекин ақлли ҳаракатлари эвазига ҳимоядаги камчиликларни бартараф этади. Марказда айнан у тўп сургани эвазига «Брайтон» ҳимояси ишончли тўп сурмоқда. Кайседо доимо ҳудудни назорат қилиб, ҳимоя тизими билан бир текис ҳаракатланади.
Поттер даврида жамоа тез-тез персонал таъқибдан фойдаланар, эквадорлик футболчи ўзини эркин ҳис этарди. Де Зерби эса ҳимояда нисбатан прагматик футбол тарафдори. Мойсес ҳар икки вариантда ҳам кўпроқ рақибдан тўпни олиб қўйиш учун курашади. Мантиққа зид жиҳати шуки, ўзининг тиришқоқлиги ва гавдасидан самарали фойдаланиши эвазига рақибини зарарсизлантиради. Лекин баъзан қўполликларга ҳам йўл қўяди. Бироқ ҳатто шундай вазиятларда ҳам жамоасига фойда келтиради - рақибнинг тезкор ҳужумини тўхтатиб қўяди. «Тоттенхэм»га қарши баҳсда Мойсес қанотга ўтиб, у ердаги сон жиҳатдан камчиликка барҳам берди ва рақибини олдинга тўп узатиш имкониятидан маҳрум этди. Масалан, «МЮ»га қарши ўйинда у Фреднинг тезлик олаётганини кўрди ва Уэбстерга ёрдам беришга ошиқди. Натижада рақиби босим остида қолди ва узатмани амалга ошира олмади. «Ливерпуль»га қарши сафар учрашувида Фирмино ва Салоҳни зарарсизлантириш Данк билан Уэбстер назоратида эди. Хендерсоннинг бўшлиққа интилганини кўрган Мойсес унинг тўпни эгаллаб олишига имкон бермади.
«Тўп билан яхши ҳаракатланадиган ўйинчилар кўп, аммо улар ҳимояда самарали эмаслар. Бошқалари тўпсиз ақлли ҳаракат қилишади, лекин уни олиб юришлари талаб даражасида эмас. Кайседо эса ҳаммасини аъло даражада уддалайди. қолаверса, жуда ёш. У чексиз салоҳият соҳиби», - деганди мураббий октябрь ойида. Тўғри, курашда баъзан хато-камчиликлар бўлиб туради. Кайседо вақти-вақти билан концентрацияни йўқотиб қўяди. Мана шу камчилиги унинг ҳимояда мукаммал ўйин кўрсатишига халал беради. Яна ўша «МЮ»га қарши ўйинда у Мактоминейни эътибордан қочирди ва шотландиялик рақиби тўпни жарима майдончаси ичида эгаллаб олди. Мойсеснинг бахтига, Фернандешнинг хавфли зарбаси голга айланмади. Лекин шунга ўхшаш хатоликлар жуда оз.
Улкан ҳажмдаги иш ҳажми ва ақлли ҳаракатлар эвазига Кайседо келажаги порлоқ таянч ярим ҳимоячилари сафидан ўрин олди. Шунингдек, тўпни назорат қилиш ва прессингда ҳам фаол ҳаракатланади. Ҳужумга ўтиш чоғида кўпроқ боғловчи вазифасини адо этади, баъзан ўзи ҳужумларни ташкил этади. Муҳими, босим остида ўзини йўқотиб қўймайди, тўпни ортиқча ушлаб турмайди ва 1-2 тегиниш билан тўпни жамоадоларига етказади. «Мен узатмаларни қабул қилишни, мураббий эса тўпнинг таянч ярим ҳимоячиси орқали ўтишини ёқтиради. Агар ўйин давомида тўпга 100 марта тегиниш талаб этилса, бемалол уддалайман. Чунки тўп оёқларим олдида бўлишини яхши кўраман», - дейди Кайседо.
Ҳужумнинг илк босқичидаги фаолликдан ташқари, Мойсес кутилмаган, самарали ечимларни топишни ҳам ўрнига қўяди. Эквадорлик иқтидор соҳибининг яна бир устун жиҳати - тўпни ишонч билан олиб юради ва рақибининг яқинлашишига ҳам йўл қўймайди. Бу борада дриблинг асқотади. Лекин гоҳо барқарорлик етишмайди. Баъзан Кайседо оддий вазиятда хатога йўл қўяди ёки қарорни тўпни эгаллаб олганидан кейин қабул қилади. Масалан, «Тотенхэм»га қарши баҳсда Велтмандан тўпни қабул қилди, лекин нима қилишини билмай қолди. Бентанкур бундан фойдаланиб, янги ҳужумни бошлаб юборди. Де Зерби давридаги ўсишни футболчи қуйидагича изоҳлади: «Роберто тўпни орқа чизиқдан олиб ўтиш усулини яхшилашимга ёрдам берди. Биз ҳужумга ўтишда сифатли ўйнайдиган бўлдик. Бу мураббийнинг севимли схемаси, менга ҳам жуда ёқади».
Ёзда «Арсенал» Кайседони харид қилиш эҳтимоли жуда юқори. Шунингдек, келишув икки томон учун манфаатли бўлиши ҳам. Қишдаги омадсиз уринишлар харидорларнинг қизиқишларига таъсир этмади:
• Ҳимояда Мойсес - АПЛнинг энг яхши таянч ярим ҳимоячиларидан бири. Қоидабузарлиги ва яккакурашлардаги омадсизиги ҳушёрлиги ва ўйинни «ўқий олиш» қобилиятига путур етказа олмайди. Рақибига яқинлашмай туриб хавфни бартараф эта олиши Де Зербига ишончли услубни яратиш имкониятини беради.
• Тўп билан муомала борасида Кайседодан кўпроқ шуғулланиш талаб этилади. Бироқ ёш иқтидор соҳиби буни уддалашига шубҳа йўқ.
Энцо Фернандесни харид қилган ва Н~Голо Канте билан шартнома муддатини узайтирган «Челси»нинг эквадорлик футболчига қизиқиши пасайиши аниқ. Лекин «Арсенал» Кайседодан умидини узмаган. Жоржиньони қишда Мойсесни харид қила олмагани сабабли ўз сафига қўшиб олди. Кайседо - келажакка мўлжалланган сармоя. Ҳозирнинг ўзида у Партининг ўрнини бемалол тўлдира олади. Хуллас, Артета тизимида у юксак марраларга тезроқ ва осонроқ кўтарилади.
С.РАҲМОНОВ тайёрлади
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789