АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
21 январь куни «Барселона»нинг «Бетис»га қарши учрашувида икки нафар 16 ёшли футболчи - вингер Ламин Ямал ва ҳимоячи Пау Кубарси бошланғич таркибда майдонга тушишди.
Камёб воқеа! Ёрқин ўйин кўрсатаётган янги авлод вакиллари билан танишишни лозим топдик. Дарвоқе, ғалабали куннинг эртасига 17га чиққан Кубарси рўйхатдан тушиб қолди. Бироқ 16дан ошмаган келажаги порлоқ иқтидорлар етарли. Жумладан, навбатдаги «янги Месси».
Ламин Ямал, «Барселона»
Ямал ҳозирнинг ўзида таниқли футболчилар сафида. Ўтган йил апрелида Каталония грандининг асосий таркибида дебютини нишонлаган (15 ёш, 290 кун) вингер Ла Лиганинг энг ёш иштирокчиси бўлганди. 60 миллион еврога баҳоланаётган футболчи ҳозиргача 30 марта майдонга тушиб, ўз ҳисобига 3та гол ва 5та ассистни расмийлаштирди. Бундан ташқари, сентябрда Испания терма жамоасида 4та ўйин ўтказиб, Грузия ва Кипр терма жамоалари дарвозасига биттадан гол урди.
Мессиньо, «Палмейрас»
Бразилияликларда маҳаллий Месси пайдо бўлди - Эстевао Виллиан. Мессиньо тахаллусини олган ёш иқтидор 10 миллион еврога баҳоланмоқда. Бироқ «Палмейрас» 2-3 баравар кўпроқ даромад олишни мўлжалламоқда. Ахир у «ПСЖ», Манчестер грандлари, «Челси» ва «Барселона»нинг доимий назоратида. Эстевао ҳозирча фақат бир марта асосий таркибда майдонга тушди, лекин ёшлар жамоасида самарали ўйин кўрсатмоқда. Ўтган йил ноябрида бўлиб ўтган 17 ёшлилар ўртасидаги ЖЧда Виллиан Бразилия терма жамоасига 5та учрашувда 3та гол ва шунча ассистни ҳадя этди.
Кендри Паэс, «Челси»
Эквадорлик 16 ёшли ноёб иқтидор 10 милллион еврога баҳоланмоқда. Ҳозирча у ўз ватанида «Индепендьенте дель Валье» клуби аъзоси, балоғатга етгач, Европага йўл олади. Бўлажак жамоаси ҳам аниқ - «Челси». «Аристократлар» Паэс учун қанча сарфлашгани маълум эмас. Лекин уммон ортидагилар талаби қондирилган. 2023 февралидан асосий жамоада тўп сураётган ҳужумкор ярим ҳимоячи 29та ўйинда 5та гол ва битта ассистни амалга оширган. Шунингдек, у сентябрда миллий терма жамоадаги дебютини нишонлади, ҳозирга қадар ЖЧ-2026 саралаш босқичида 5 марта асосий таркибда майдонга тушиб, Боливияга қарши баҳсда голлар ва ассистларга ҳисобни очди.
Лука Вушкович, «Тоттенхэм»
7 милллион еврога баҳоланган «Хайдук» ҳимоячисини «тақачилар» 13,8 милллионга харид қилишди. Лекин Вушкович 2025 йилнинг ёзида лондонликлар сафидан жой олади. У ўтган йил февралидан бери «Хайдук» шарафини ҳимоя қилмоқда. Лука ҳозиргача 11та ўйинда майдонга тушди, мамлакат Кубоги турнирида гол уриб, клуб тарихидаги энг ёш тўпурар мақомини олди.
Итан Нванери, «Арсенал»
Келиб чиқиши нигериялик бўлган англиялик ҳужумкор ярим ҳимоячи, тахминий баҳоси 6 млн. евро. Нванери Англиянинг 17 ёшлилар терма жамоасида юксак натижани қайд этди: 21 ўйинда 9та гол ва 2та ассист. Итан ҳозир «Арсенал»нинг асосий жамоасига жалб этилмоқда. У 2022 йилнинг сентябрида «Брентфорд»га қарши беллашувнинг сўнгги дақиқаларида захирадан майдонга тушиш билан АПЛдаги дебютини нишонлаганди. Ҳозирча, бу «тўпчилар» сафидаги ягона иштирок. Тўғри, бир неча марта, жумладан, ЕЧЛ гуруҳ босқичи ўйинларида заявкадан жой олганди. Нванери 15 ёш, 181 кунлик пайтида майдонга тушиш эвазига «Арсенал» тарихидаги энг ёш футболчи мақомини олган.
Айюб Буадди, «Лилль»
Қимматбаҳо 16 ёшли иқтидорлар рўйхатини 5 миллион еврога баҳоланган ҳужумкор ярим ҳимоячи якунлайди. Марокашликлар аждодидан бўлмиш франциялик футболчи ҳам «Лилл»нинг асосий таркибида майдонга тушишга улгурган. Аниқроғи, 2023 йил октябридаги КЛ турнири беллашувида захирадан майдонга тушиш билан «доглар»даги дебютини нишонлаган. Айюб ҳозирга қадар барча мусобақаларда 10 марта (5таси бошланғич таркибда) «Лилль» шарафини ҳимоя қилган. Тўғри, ҳозирча самарали ҳаракатларни амалга ошира олмади. Лекин жамоа бош мураббийи Паулу Фонсека Франция Кубоги доирасидаги «Расинг»га қарши баҳсдан кейин (1:0) ўйинда тўлиқ иштирок этган Буадди ҳақида ижобий фикрлар билдирди: «Биз Айюбни майдонга туширишга қарор қилгандик. Ўйлайманки, бу тўғри қарор бўлди. Чунки Буадди ажойиб ўйинни намойиш этди. бугун у жамоамизнинг энг яхши ўйинчиси бўлди». Мураббийнинг мақтови ҳар қандай футболчига қанот бағишлайди. Айниқса, у ёш футболчи бўлса.
МУҲАММАДСОДИҚ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789