Хави Гюндоганни кўндирди

Хави Гюндоганни кўндирди

«Барселона» Илкай Гюндоганни Ла Лигага кўчиб ўтиши бўйича келишувга эришиб бўлган.

Diario Sport хабарига кўра, Каталония клуби ва 32 ёшли германиялик футболчи 3 йиллик шартнома бўйича бундан бир неча ҳафта аввал оғзаки келишувга эришган. «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси июнь ойи якунида эркин агентга айланиб, «Барса» сафига бориб қўшилади. Қайд этилишича, Гюндоганнинг Каталония клубига ўтишга шахсан Хави кўндирган. У Илкайни «Барселона» жаҳоннинг энг яхши ўйинчиси эканлигига ишонтира олган ва унга асосий таркибдаги ўрин ва етакчилардан бири бўлишини кафолатлаган. Бош мураббий ва Гюндоган сўнгги ҳафталарда уч марта ўзаро гаплашишган. Ўтиш ҳақида бугунги Чемпионлар лигаси финалидан кейин - кейинги ҳафта эълон қилиниши кутилмоқда. Аввалроқ, Илкайнинг ўзи Англия кубоги финали доирасидаги «МЮ»га қарши ўйиндан (2:1) кейин келажаги ҳақида ЕЧЛ финалидан сўнг бир қарорга келишини маълум қилганди. Маълумот учун, Гюндоган жорий мавсум АПЛда «Сити» сафида 50 ўйинда 11та гол ва 7та ассист қайд этди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.