Холанд АПЛда энг кўп маош олувчи футболчига айланади

Холанд АПЛда энг кўп маош олувчи футболчига айланади

“Сити” раҳбарлари Холандни Премер-лигадаги энг кўп маош олувчи футболчига айлантирмоқчи.

Mirror,    хабарига кўра,  “Манчестер Сити”  Эрлинг Холандни Премер-лигадаги энг кўп маош олувчи футболчига айлантирмоқчи.  У нга кўра  футболчи  ҳафтасига 500 минг фунт  олиши кўзда тутилган.

Айни дамда    Кевин Де Брюйне инглиз клубларида энг юқори маошга эга футболчи саналади - ҳафтасига 400 минг фунт. 

  Халанд билан музокаралардаги     муаммо трансфер  бандига боғлиқ. Футболчи нинг  вакиллари ушбу бандда кўрсатилган 150 миллион фунт стерлингни  ўзгаришсиз қолдирмоқчи. «Манчестер Сити» эса ушбу бандни олиб ташлашни афзал кўрмоқда.