Олимпия терма жаомаси: Кеча, бугун ва эртага

Олимпия терма жаомаси: Кеча, бугун ва эртага

Олдин маълум қилинганидек бугун Миллий Олимпия қўмитасида ЎФА раҳбарияти ва Ўзбекистон U23 терма жамоаси устози Тимур Кападзе иштирокида матбуот анжумани ўтиказилди.

Анжуманни ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Ирматов очиб берди 

Ассалому алайкум, азиз дўстлар. Авваламбор, катта мусобақа олдида турибмиз. Бутун халқимизнинг орзуси бўлган Олимпиада йўлланмасини қўлга киритишни ният қилмоқдамиз. 

Бу йўлда улкан ҳаракатлар амалга оширилди. Бу борада профессионал ёндашувга қўл урилиб, “Олимпик” клуби ташкил этилди. Ўтган 3 йил давомида Тимур Кападзе бошчилигидаги мураббийлар қўл остида ёш футболчиларга ишонч билдирилди. Машғулотлар замонавий футбол имкониятлари асосида таҳлил қилиб борилди. Ёшларимиз халқаро мусобақаларда етарлича тажриба тўплади. Ёшларга ишонч берилса, қандай натижаларга эришиш мумкинлигини ўтган мусобақаларда кўрдик.

Тимур Кападзе:

— Ўтган уч йил давомида анча ўсишга эришдик, иккита йирик мусобақада иштирок этдик. Ушбу турнирларда ҳам, ўйлайманки, муносиб иштирок этдик. Эндиликда бизни муҳим мусобақа кутиб турибди. Умид қиламанки, Қатардаги мусобақада ҳаммамизнинг орзуларимиз ушалиб, Париж Олимпиадасига йўлланмани қўлга киритиш насиб қилсин.


Равшан Ирматов легионер футболчилар ҳақида:

Футболда майда масалалар бўлмайди. Футболчиларимиз катта клубларда тўп сурмоқда. Улар клубларининг асосий футболчисига айланган ва бу биз учун қувонарли, албатта. Бироқ бу турнир биз учун ҳам жуда муҳим. Футболчилар учун ҳам алоҳида аҳамиятга эга. Чунки футболчи фаолияти давомида йиғинларга жалб этилиши мумкин, лекин Олимпиада каби нуфузли турнирда иштирок этиш, ўйлашимча, бир бор насиб этади холос. 

Шу сабабли айни пайтда клублар билан ҳар куни алоқада бўлиб, музокаралар ўтказмоқдамиз. Ҳозирда 2 нафар футболчимиз бўйича келишувга эришдик, 3 нафар футболчимиз бўйича музокаралар давом этмоқда.

 

Тимур Кападзе:

Тартиб-интизом ҳақида

— Бизда бу борада муаммолар йўқ. Тўғри йигитлар ёш. Баъзи вазиятлар, карточкалар билан боғлиқ ҳолатлар ҳам бор. Бироқ биз бу устида доимий ишлаб боряпмиз.

Тайёргарлик ҳақида

— Бизда ҳар бир футболчи таркибга муносиб. Биз бир футболчига ишониб қолмаймиз. Бу футбол. Ким 23 талик якуний рўйхатга кирса, ўша тайёр бўлади. Бироқ легионарларимиз билан биз янада кучлироқмиз. Чунки улар Миллий терма жамоамизда ҳам асосий таркиб футболчилари ҳисобланади. Қатарга қарши ўйин фойдали бўлди. Гуруҳ босқичида ҳам осон ўйин йўқ. Рақибларимиз ҳам ўсган. Насиб бўлса, гуруҳдан албатта чиқамиз.


Равшан Ирматов: 

Афсуски, ушбу турнир ФИФА кунларида ўтказилмаяпти. Ҳар бир клуб ўз чемпионати, ўз ўйинлари ҳақида ўйлайди. Биз ҳам буни тушунган ҳолда, уларни ҳурмат қилишимиз керак. 

Бироқ та’кидлаганимиздек, биз клублар билан музокараларни давом эттиряпмиз ва уларга тушунтиришга ҳаракат қиляпмиз.


Тимур Кападзе:

Ўйинлар режаси, дарвозабонлар ҳақида

— Ўз услубимиз, режамиз бор. Лекин бу рақибга қараб ҳам ўзгариб боради, албатта. Осиё ўйинларида ҳам рақибларимизга қараб режа бўйича ишладик. 

Дарвозабонлар масаласида кимга кўпроқ ишонч бериш борасида ҳали аниқ қарорга келмадик. Ҳали ҳам ишлаяпмиз. Ким тайёр бўлса, ўзини яхши ҳис қилса, ўша ўйнайди. 

Интизом ҳақида келадиган бўлсак, йигитлар бу турнирнинг даражасини тушуниб турибди. Умид қиламиз, бу борада муаммо бўлмайди.

Витаминизация

— Витаминизация борасида муаммо йўқ. Тикланиш жараёнига ҳам жиддий қараяпмиз. Терма жамоалар бу масалага алоҳида э’тибор қаратишади. 

Париж Олимпиадасига катта футболчиларни жалб этиш

— Миллий жамоада ҳам кучли футболчилар етарлича. Бу режамизда бор, кенгайтирилган таркибда уларни ҳам жалб қиламиз. Аввало, Олимпиада йўлланмасини ҳал қилайлик, бу борада ҳам ўйлаб кўрамиз.

 

Равшан Ирматов:

— Олимпия терма жамоасида бугун рақобат бор. Бу борада “Олимпик” лойиҳасининг хизмат катта. 

Биз яна бир лойиҳага қўл урганимизни, биласиз. Кейинги 2028-йилги Олимпиадага тайёргарлик кўриш мақсадида “Олимпик Мобиуз” клубини ташкил этдик. 

Барча терма жамоаларимизда ёндашув бир хил. Ҳаммаси ривожланиб бормоқда, сабаби, футболчи етказиб бериш тизимини йўлга қўйишни мақсад қилганмиз. Фармакология, витаминизация борасида ҳам алоҳида мутахассислар ишлаяпти