Ямал бугун яна бир совринга лойиқ кўрилиши мумкин

Ямал бугун яна бир совринга лойиқ кўрилиши мумкин

«Барселона» вингери Ламин Ямал энг яхши ёш ўйинчига аталган совринга эга чиқади, дея ёзмоқда Diario Sport.

Нашр хабарига кўра, Испания миллий жамоаси ва Каталония клубининг 17 ёшли яримҳимоячиси Golden Boy совринини қўлга киритади. Бугун бу ҳақда эълон қилиниши кутилмоқда. 

Маълумот учун, Golden Boy – ҳар йили анъанавий тарзда Европанинг энг яхши ёш ўйинчисига топшириладиган соврин саналади. Бу Италиянинг Tuttosport нашри соврини бўлиб, ўтган мавсумда Жуд Беллингҳемга насиб қилганди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.