2015 йили расман шакллантирилган ҳудудий федерация тарихида илк марта миллий жамоалар ўртасида CAFA чемпионатини ўтказилади. Аслида Россия иштирокисиз ҳам чемпионат лойиҳаси пишиб келаётганди, лекин меҳмон жамоанинг пайдо бўлиши турнирга моқом беради ва тижорат қиймати қўшади. Сир эмас, Россия телекомпаниялари ўйинлар трансляция ҳуқуқи учун Марказий осиё мамлакатларидаги гуруҳларга нисбатан анча кўп тўлашга қодир. Россия термасининг иштироки турнирга ҳомийлар эътиборини ошириши ҳам аниқ. Шундай экан, CAFA раҳбарияти томонидан бир неча йиллардан буён илгари сурилаётган ғоя қўшимча қўллаб-қувватлов олади. CAFAнинг биринчи чемпионати июнь ойига белгиланган ФИФА кунлари ўтказилади. Турнирда 8та жамоа қатнашади: Марказий Осиёдаги 6та футбол федерацияси (жумладан, Афғонистон ҳам) ўз миллий жамоаси иштирок этишини тасдиқлади, қўшимча ўринларни эса Россия термаси ва Жанибий-Шарқий Осиё жамоаси эгаллайди (ташкилий қўмита расмий тасдиқни кутяпти). Жамоалар 2та гуруҳга бўлинади. Бирига тушган иштирокчилар Бишкекда ўйнашади, иккинчисиники Тошкентда. Табиийки, Қирғизистон ва Ўзбекистон термалари гуруҳ босқичида ўзаро тўқнаш келмайди. Гуруҳ ўйинлари 11, 14 ва 17 июнь кунлари ўтказилади. Якунда квартетлар ғолиблари финалга чиқари. 2-ўрин эгалари эса 3-ўрин учун майдонга тушишади. Ҳар икки ўйин 20 июнь санаси Тошкентда ташкил этилади.
Мана, sports.ru сайти «Газпром» компанияси CAFA 2023 чемпионатига ҳомийлик қилиши ҳақида хабар тарқатишга улгурди. Бу кутилган ҳолат эди. Эҳтимолки, ҳали бошқа компаниялар ҳам қўшилади.
***
Айтганча, Ироқ ОАВда ёзилишича , УЕФА мамлакат миллий жамоасининг Россия термасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказишини тасдиқлади . Турли конфедерациялар жамоалари ўртасидаги « ўртоқлик » ка бири томонидан рухсат берилиши шунчаки , расмиятчилик саналади . Бироқ Россия термаси ҳолатида бу расмиятчилик жараёни бошқача аҳамият касб этди . Якунда расмиятчиликка амал қилинди ва барча ваколатли ташкилотлардан рухсат олинди. Россия ОАВ хабарларига қараганда, Россия - Ироқ ўйини 26 март куни Санкт-Петербургда бўлиб ўтади. Питердаги бир неча кишини биламанки, бу учрашув улар учун оддий футбол тўқнашувидан анча кўпроқ аҳамиятга эга.
Алишер НИКИМБАЕВ, «Футболиум»