Финални Тюрпен бошқаради

Финални Тюрпен бошқаради

Чемпионлар лигаси 2021/22 йилги мавсум финалини бошқариш франциялик ҳакамларга топширилди.

Францияда ўтадиган «Реал» ва «Ливерпуль» ўртасидаги финални франциялик Клеман Тюрпен бошқариб боради. 39 ёшли ҳакам жорий мавсум ЕЧЛда 7 ўйинни бошқарган. Шу жумладан, 1/4 финал доирасидаги «Челси» - «Реал» баҳсида ҳам ишлаган. Ўтган мавсум Клеман Европа лигаси финали доирасидаги «Вильярреал» - «МЮ» баҳсини бошқарган эди. Тюрпенга қанотларда ҳамюртлари Николас Данос ва Сириль Грингор ёрдам берса, захирадаги ҳакам сифатида Бенуа Бастьен тайинланган. VAR рефериси сифатида Жером Брисар ишлайди. Маълумот учун, ЕЧЛ финали 28 май оқшомида Париждаги «Стад де Франс» стадионида ўтказилади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.