Роналдуга «Ал-Наср» ҳам даъвогар

Роналдуга «Ал-Наср» ҳам даъвогар

Саудия Арабистони клуби Криштиану Роналдуни сотиб олмоқчи.

CБS Sports хабарига кўра, «Ал-Наср» январь ойида португалияликни эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олмоқчи ва бу борада унинг вакиллари билан музокаралар олиб бормоқда. Ўзбекистонлик яримҳимоячи Жалолиддин Машарипов ўйнайдиган клуб Криштиануга ҳар бир мавсумга 75 млн. доллар маош бермоқчи ва футболчи билан 3 йиллик шартнома имзоламоқчи. Аввалроқ саудияликлар Роналдуга 2 йилга 242 млн. евро бермоқчилиги хабар қилинганди. Томонлар футболчининг якуний қарорини кутишмоқда. Агар Роналду трансферга рози бўлса, келишув узоқ давом этмайди. Эслатиб ўтамиз, 22 ноябрь куни 37 ёшли ҳужумчи «МЮ» билан ўзаро келишувга кўра шартномани бекор қилганди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.