«Юве» еврокубокларсиз қолиши мумкин

«Юве» еврокубокларсиз қолиши мумкин

Бугун Турин клубига қўйилган молиявий фирибгарлик иши бўйича бешинчи суд жараёни бўлиб ўтади.

Corriere dello Sport хабарига кўра, Италия футбол федерацияси прокурори 9-12 жарима очкоси сўраши мумкин. Суд прокуратура талабларини қондириши, жарима миқдорини камайтириши ёки январ ойидаги қарорни маъқуллаб «кекса синьора»дан 15 очко олиб ташлаши ҳам мумкин. Агар «Ювентус»дан 12 очко олиб қўйилса, жамоа «А» серия турнир жадвалида 8-ўринга тушиб кетади. Бу ўрин эса кейинги мавсумда еврокубокларда қатнашиш ҳуқуқини бермайди. Агар суд ҳукми клубни қаноатлантирмаса, Турин клуби янги апелляция шикояти бериши мумкин. Аллегри жамоаси 35та ўйиндан сўнг 69 очко билан турнир жадвалида 2-ўринда бормоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.