«Ювентус» Бенуа Бадиашилга қизиқмоқда.

«Ювентус» Бенуа Бадиашилга қизиқмоқда.

Бу мавсумда Турин клуби хочсимон жароҳатлар сабаб икки марказий ҳимоячиси - Бремер ва Хуан Кабални мавсум сўнгигача йўқотди.

«Ювентус» спорт директори Кристиано Жунтоли январь ойида икки ҳимоячини ижарага ёки арзон нархда сотиб олиш ҳақида ўйламоқда. Аввалроқ туринликлар Милан Шкриняр, Давид Ханцко, Кевин Дансо, Раду Дрэгушин, Яке Бийол, Йоаким Андерсен ва Жонатан Тага қизиқиш билдираётгани хабар қилинганди. La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, «Ювентус» шорт-листида «Челси» футболчиси Бенуа Бадиашил ҳам бор. Франциялик 23 ёшли ҳимоячи бу мавсумда Премьер-лигада фақат битта ўйин ўтказди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.