АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Мавсум аввалида юқори натижани кўзлаган ҳолда, таркиб шакллантирган «Навбаҳор» тобора далиллашмоқда.
Жамоанинг муваффақиятига катта ҳисса қўшаётганлар қаторида тажрибали Жамшид Болтабоев алоҳида ажралиб турибди. У «Навбаҳор»нинг кўплаб учрашувларида энг яхши футболчи сифатида эътироф этилмоқда, яна турли нашрлар томонидан турнинг рамзий терма жамоасига киритилмоқда. Хўш, Жамшид Наманганда ўзини қандай ҳис қилмоқда?
- Жорий йилги Суперлига «Навбаҳор» сингари ўзингиз учун ҳам кўнгилдагидек давом этмоқда. Мавсумнинг ортда қолган қисмидан олган таассуротларингиз қандай?
- Ҳамма кўриб-билиб турибди, Суперлигада рақобат кескин ошди, кураш жуда қизғин. Ҳар ҳолда, ҳар бир жамоа ижобий натижа учун борини бермоқда. Енгил ўйиннинг ўзи йўқ. Жамоамиз иштирокига келсак, биринчи даврада 1-2та ўйинни ҳисобга олмасак, бутун масофани яхши босиб ўтдик. Мана, ҳозир 1-ўриндамиз ва Худо хоҳласа, чемпионатни шу жойда якунлаймиз. Бунинг учун бор кучимизни ишга солишимиз тайин.
- Наманганда ҳар қандай кучли ижрочи ҳам мухлислар босимидан анча қийналиши турган гап. Сиз эса қисқа фурсат ичида жамоа етакчилари қаторига кирдингиз. Айтингчи, сизда мухлислар босими нечоғли сезилди?
- Ҳа, Наманганда мухлислар ҳар доим юқори натижа талаб қилишади - бу табиий ҳолат. Умуман, футболда ҳамма ўз ишини қилгани яхши. Агар мухлислар чинакамига қўллаб-қувватлашса, футболчилар шунга яраша, икки чандон ҳаракат қилишади. Мухлислар босими туфайли ўйин чиқмаганини айтиш эса ўринсиз. Зеро, наманганликлар каби фидоий мухлисларни олдин ҳеч қаерда кўрмаганман. Улар - тоза, ҳаққоний футбол тарафдорлари. Шу жонкуяр Наманган аҳолиси учун ҳам бу йил яхши натижага эришишимиз шарт. Мухлисларимиз чемпионликни тантана қилишга тўла ҳақлилар.
- «Сўғдиёна»да ҳам фаолиятингиз бир текис давом этаётганди. Қолаверса, йил бошида бу жамоанинг ОФК кубогида иштирок этиши эҳтимоли катта эди. Шундай ҳолатда «Навбаҳор»ни танладингиз. Бунга «Пахтакор»да Самвел Бабаян билан бирга ишлаганингиз туртки бердими ёки бошқа факторлар ҳам бор?
- Ҳа, «Сўғдиёна»да ҳаммаси яхши кетаётганди. Аммо негадир ич-ичимдан жамоани ўзгартиришга эҳтиёж сездим. Шу ўринда «Сўғдиёна» раҳбарларига миннатдорчилик билдиришим жоиз. Чунончи, улар 2 йилча футболдан четда қолганимга қарамай, жамоага чақиришди ва ишонч билдиришди. «Навбаҳор»ни танлаганимга келсак, асосий сабабчи Самвел Бабаян, албатта. Вячеславовични 8-9 ёшлигимдан билан. У ўзбек футболига қанчадан-қанча иқтидорларни етказиб берган чин профессионал, яна ҳамиша ўз олдига энг юқори марраларни қўяди.
- Лекин айримларда Самвел Бабаяннинг «Пахтакор» ҳамда терма жамоамиздаги фаолияти билан боғлиқ салбий фикрлар шаклланган...
- Самвел Бабаянни яқиндан танийдиган инсонлар у ҳақда фақат илиқ фикрлар айтишади. Ҳа, ҳамма «Пахтакор» ёки миллий жамоамиздаги фаолиятини тушуниб-тушунмай гапириши мумкин. Лекин ЖЧ йўлланмасини ютишга энг яқин келган мураббий айнан Бабаян эканлигини унутмаслик керак. Эҳтимол, мураббий ҳамма қатори қайсидир жойда хато қилгандир, аммо нима учун кўпчилик фақат Бабаянга ёпишиб олмоқда? Кейинги мураббийлар натижасига қаранг. Исмини айтиш шарт эмас, аммо ЖЧ саралаши якуний босқичига чиқолмагани ҳам бор-ку...
- «Навбаҳор» охирги 4-5 йилдан буён ўз олдига юқори мақсадларни қўймоқда. Аммо ҳар сафар якунда нимадир ўхшамай қолаётганди. Буни айримлар ички муҳит билан ҳам боғлашди. «Навбаҳор»нинг бугунги муваффақиятларида асосий омил нима, сизнингча?
- «Навбаҳор»нинг аввалги йиллардаги натижаси ва ички муҳити ҳақида гапиролмайман, чунки жамоа ичида эмасдим. Ҳозир эса айнан ажойиб ички муҳит муваффақиятга замин яратмоқда. Яширмайман, мавсум бошида муҳит ҳозиргидек эмасди ва бу натижаларга ҳам қайсидир маънода таъсир қилди. Вақт ўтиши билан ҳамма бир мақсад йўлида янада жипслашди.
- Олдинги чизиқда кучли ижрочилар борлигини ҳис қилиб ўйнаш ярим ҳимоячига катта иштиёқ бағишлаши тайин. «Навбаҳор» давралар оралиғида ҳужумга янги ижрочиларни жалб этди. Янгилар ҳақида нима дея оласиз?
- Кўриниб турибди, таркибга кучли футболчилар қўшилишди. Фақат уларнинг жамоа ўйинига мослашишлари учун маълум вақт керак. Давралар оралиғида асосан ҳужум чизиғига эътибор қаратилгани рост. Чунки биринчи даврада бизга голлар камлик қилди. Буёғига ҳеч қандай баҳона кетмайди.
- Наманган - ўзбек футболига кучли ижрочиларни етказиб берган ҳудуд. Агар ҳозирда бошқа жамоаларда ўйнаётган наманганлик йигитлар «Навбаҳор»да бўлишганида, умумий ҳолат қанчалик ўзгарарди, сизнингча?
- Шахсий фикримча, қийин бўларди. Чунки Наманганда олдинроқ академиялар унча яхши ишламаган ва бунинг оқибатида кўплаб ёшлар оиладан узоқда шуғулланиб, катта футболга қадам қўйишган. Агар академияларни ривожлантириб, зарур шароитлар яратиб берилса, нафақат Наманган, балки барча вилоятлар ҳам ўз жамоасини футболчилар билан бемалол таъминлай олади. Ҳар ҳолда, бизда иқтидорлар кўп.
- Ҳар мавсум аввалидаги юқори мақсад ва якуний натижа наманганлик мухлислар ҳафсаласини бироз пир қилган. Шуни назарда тутсак, улар бу йил ўз суюклиларидан энг юқори натижа кутишга ҳақлилар. Фақат турнир жадвалидаги зичлик мухлисларни бироз хавотирга солаётгани ҳам бор гап...
- Ҳа, турнир жадвалига қарасак, 5-6та жамоада чемпионлик учун курашиш имконияти бор. Асосийси, бизда Наманган аҳлини қувонтиришга қо-дир жамоа бор. Мухлислар бизни доимгидек фаол қўллаб туришса, бас.
- Собиқ устозингиз Улуғбек Бақоев Жиззахда катта номларсиз ҳам рақобатбардош жа-моа тузди. Унинг муваффақияти сирини биласизми?
- Улуғ аканинг асосий сири - футболчилардан нима хоҳлашини аниқ тушунтириб беради. У қаттиққўлликни ўз ўрнига қўяди, лекин жойида сиз билан дўстдай муносабатда бўлади. Дейлик, майдондан ташқарида қандайдир муаммога учрасангиз, бефарқ қарамайди. Майдонда эса бор кучингиз билан ишлашингизни талаб қилади. Менимча, Улуғбек ака билан ишлаган ҳар бир футболчи унинг ҳақида ижобий фикр билдиради.
Хуршид ЮСУПОВ суҳбатлашди
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789