АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Футбол қиролидан жудо бўлганимизни ҳали ҳазм қилмай туриб, яқин ўтмишнинг яна бир юлдузи кетди: Италия футболи афсонаси Жанлука Виалли энди орамизда йўқ.
У саратон касаллиги билан узоқ давом этган курашдан сўнг 6 январь куни вафот этди. Шундай буюк футболчининг 2014 йилда FFT нашрига берган интервьюсини эътиборингизга ҳавола этишга жазм этдик. Виалли ўшанда «аристократлар»дан ажралганидаги оғриқлари, нонга бўлган муҳаббати ва илонларни ёқтирмаслигини гапириб берганди.
ҚИСҚАЧА ФАОЛИЯТИ ҲАҚИДА
Жанлука Виалли клубдаги фаолиятини 1980 йилда «Кремонезе»да бошлаган, 4 йилдан сўнг, ундан етарлича таассурот олган «Сампдория» форвардни сотиб олган. Генуяда Виалли кўп йиллик дўсти Роберто Манчини билан бирга ўйнади ва 1992 йилда «Ювентус» унга 12,5 миллион фунт стерлингни санаб беришидан олдин «А» серия ва Европа кубок эгалари кубоги ғолиби бўлишга улгурди. Туринда эса Виалли Италия Кубоги, Скудетто, Италия Суперкубоги, ЕЧЛ ва УЕФА кубогини қўлга киритди. 1996 йилда «Челси» сафига қўшилди ва кейинги мавсумда «аристократлар» футболчисиҒменежерига айланди. Ва у рда Англия кубоги, лига кубоги ва Европа кубок эгалари кубогини қўлга киритган ҳолда, инглиз футболини шунчаки ёндиради. Кейинчалик мураббий сифатида «мовий гвардия» Евро-2020 чемпиони бўлганида Манчинига ёрдам берди.
Ўйинчи сифатида муваффақият қозонганимни билардим...
- 1981 йили «Кремонезе» ёшлар жамоасида ўйнардим ва мавсум охирида мендан асосий жамоага ўтишимни сўрашди. Ва шу тариқа улар билан машғулотларга киришдим, тез орада эса «Кремонезе»нинг бир қисми бўлишим мумкинлигини тушуна бошладим. Бир неча ўйин ўтказганимдан сўнг менга профессионал шартнома таклиф қилишди, ўша пайтга келиб, ўзим ҳам профессионал бўлишим мумкинлигини англагандим. Табиийки, бундан ҳайрон бўлмадим, лекин асосий жамоада шу қадар эрта ном қозонишим катта сюрприз бўлди. Чунки ўшанда энди 17га тўлгандим, қолаверса, клубда иккита асосий ҳужумчи бор эди.
Футболда бахтли эдим...
- 1996 йилда «Ювентус» билан Чемпионлар лигасида ғалаба қозонган ўйиним - «Челси»га ўтишдан олдин клуб сардори сифатидаги сўнггиси эди. «Сампдория» билан скудеттони ютганимда ҳам (1991 йилда) шундай ҳолат кузатилган. Саккиз йиллик уринишлардан сўнг, ниҳоят унга эришганимиздан жуда хурсанд бўлдик. Мен ҳар доим айтаманки, футболда ғалаба қозониш қувонч эмас, аксинча, енгилликдир. Биз ғалаба қозонганимизда ҳам шундай енгилликни ҳис қилгандим. Лекин агар «Сампдория» билан Скудетто ёки Чемпионлар лигаси ўртасида танлов қилишим керак бўлса, шубҳасиз иккинчисини танлаган бўлардим.
Футбол юрагимни синдирган кун...
- «Сампдория» билан 1992 йилда Европа кубоги финалида «Барселона»га ютқазганимизда, «Уэмбли»даги кийиниш хонасидаги аҳволимни кўрсангиз эди... Ўша ёзда «Ювентус» билан шартнома имзолашимни билардим, шунинг учун кўплаб сабабларга кўра асабий эдим: мағлубиятга учраганимиз, бу менинг «Сампдория»даги сўнгги ўйиним бўлгани ва ўйинда ажойиб имкониятни қўлдан бой берганим учун. Мен айбни тўлиқ ўз бўйнимга олдим. Яна бир ҳолатда, аниқроғи 2000 йилда, «Челси» бош мураббийлигидан бўшатилганимда ҳам аҳволим яъши эмасди. Ўша куни нафақат футбол, балки Кен Бейтс («Челси» бошқарувчи директори) ва Колин Хатчинсонлар ҳам юрагимни синдиришганди.
Бу ҳақда ҳеч кимга айтмаганман, лекин...
- Мен илонларни ҳам, каламушларни ҳам ёқтирмайман. Африкага тез-тез бориб тураман, шунинг учун илонлар билан йўлим кўп кесишади. Уларни умуман ёқтирмайман.
Агар футбол ўйнамаганимда, мен...
- Отам билан унинг қурилиш компаниясида ишлаган бўлардим. Ўзимни бошқа исталган спорт турида профессионал бўла олишимга ишонсамда, оилавий бизнесимизда меъмор бўлардим, дея оламан.
Болаликдаги қаҳрамонларим...
- Оилавий дўстимиз, қайсар Антонио Кабрини ва Йохан Кройффларни алоҳида таъкидлаган бўлардим. Кройфф ҳақида италянча Profeta del Gol деб номланган фильм бор эди ва мен уни 10 марта қайта-қайта кўрганман. Кройфф доим юрагимдан жой олган, лекин 1992 йилда «Барселона»га ютқазганимиздан бери орамизда қандайдир севги-нафрат каби нарса бор.
Энг мағрур дақиқаларим...
- Икки қизимнинг дунёга келишига гувоҳ бўлишдан ташқари, «Ювентус» сардори сифатида Чемпионлар лигаси кубогини бошим узра кўтарган пайтим.
Агар ўйинда бир нарсани ўзгартира олсам, бу...
- Италия футболининг ҳолати бўларди. Мухлислар, футболчилар, ҳакамлар ва барча клублар спортни яхшилаш учун бирлашиши керак.
Мени таърифлайдиган учта сўз...
- Меҳнатсевар, перфекционист ва адолатли.
Мен усиз яшай олмайдиган ягона
нарса бу...
- Футбол, гольф, оилам ва нон. Аслида, мен ҳамиша нон билан юраман. Чунки нонни жуда яхши кўраман.
Футболдаги ягона афсусим...
- Терма жамоада ўйнашни давом эттириш имкониятидан бош тортганим. Ўшанда (Виалли 1992 йилда ўзининг сўнгги кубогини қўлга киритган эди) буни тўғри, деб ўйладим, чунки мен жуда қайсар ва мағрур эдим. Аммо неча ёшда бўлишингиздан қатъи назар, ҳеч қачон ўз мамлакатингиз шарафини ҳимоя қилиш имкониятидан воз кечмаслигингиз керак.
Агар менда битта тилак бўлса, бу...
- Премьер-лигада уйимга жуда яқин бўлган футбол клубига эгалик қилиш! Дарҳақиқат, футбол клубига эгалик қилиш учун етарли пулингиз бўлиши жуда яхши орзу бўларди.
Мен учун энг қадрли нарса бу...
- Балки мендаги гольфга доир анжомлардир. Ҳафтада бир марта гольф ўйнайман. Бу менга жуда ёқади, кўпчилик эса бу қанчалик рақобатбардош эканлигини англамайдилар. Йўқ-йўқ, мен бошқалар билан рақобатлашадиган маняк эмасман, лекин доимо яхшироқ бўлишга ҳаракат қиламан. Гольф жиҳозларимни ҳақиқатан ҳам қадрлайманми? Йўқ, унчалик эмас... Одатда нарсаларга жуда боғланиб қолмайман.
Манба: Fourfourtwo.com,
МУҲАММАДХОН тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789