Бошқачароқ ифода этсак, 20-турни тўлиқ «Насаф» ҳисобига ёзиш мумкин. Биринчидан, Рўзиқул Бердиев жамоаси Тошкентда чемпионлик йўлидаги асосий рақибларидан бири «Пахтакор»ни ягона гол эвазига енгди - энг муҳим паллада «аждар»нинг оловли пуркови... Иккинчидан, «Навбаҳор» ҳам пойтахтда шижоатли «Бунёдкор»га қарши кечган баҳсда олтинга тенг 3 очкодан айрилди. Учинчидан, ўз уйида АГМКга ютқазган «Сўғдиёна» курашдан батамом чекинди, ҳисоб. Навоийда «Металлург»га бас келолмаган «Қизилқум» ҳақида ҳам шундай дейиш керак. Қисқаси, кучли олтиликда биргина Олмалиқ клуби «Насаф» билан ўртадаги очколар фарқи (9та)ни сақлаб қолди. «Олимпик»ни енголмаган мутлақ аутсайдер «Динамо» эса лигада қолиш умидини тобора йўқотмоқда.
* «Сўғдиёна»нинг Суперлигадаги ғалабасиз серияси 5та ўйинга етди - 2та дуранг ва 3та мағлубият.
* «Навбаҳор»нинг Суперлигада 14та ўйинга чўзилган мағлубиятсиз серияси узилди. Умуман, Самвел Бабаян жамоаси кубок турнирини ҳам қўшиб ҳисоблаганда, нақ 16та ўйинда ютқазган эмасди.
* «Насаф» 2001 йилдан буён Тошкентда «Пахтакор»ни илк марта мағлубиятга учратди.
«ҚИЗИЛҚУМ» - «МЕТАЛЛУРГ» - 0:1 (0:0)
29 сентябрь. Навоий. «Ёшлик» спорт мажмуаси. 3825 томошабин.
Ҳакамлар: Раҳимбек Каримов, Ойбек Калахўжаев, Акмал Ғиёсов, Сардор Исматуллаев.
VAR ҳаками: Эдита Миробидова.
VAR ассистенти: Наим Қосимов.
Гол: Забиҳилло Ўринбоев (51).
«Қизилқум»: 1. Игнатий Нестеров, 4. Бобур Йўлдошев, 5. Дилшод Жўраев (21. Орифхўжа Абдухолиқов, 79), 7. Санжар Шоаҳмедов, 10. Темурхўжа Абдухолиқов, 11. Александар Станисавлевич, 14. Файзулла Қамбаров, 18. Даврон Анваров (43. Пауль Комолафе, 46), 25. Азиз Усмонов (32. Илҳом Кенжаев, 66), 28. Шуҳрат Муҳаммадиев, 33. Олег Зотеев.
«Металлург»: 87. Акмал Ортиқов, 4. Керим Палич, 6. Худойшукур Саттаров, 9. Забиҳилло Ўринбоев (16. Жасур Холтўраев, 81), 10. Бектемир Абдуманнонов (27. Ихтиёр Тошпўлатов, 86), 14. Аброр Тошқўзиев (19. Эргаш Исмоилов, 90+2), 18. Анвар Ғофуров, 22. Шаҳзод Ғофурбеков, 80. Фаррух Иброҳимов, 94. Фарҳод Бекмуродов, 97. Муҳаммадали Алиқулов (8. Беҳруз Шодмонов, 46).
Огоҳлантиришлар: Темурхўжа Абдухолиқов (17), Пауль Комолафе (70), Салим Мустафоев (84, зах.), Игнатий Нестеров (ўйиндан кейин) - Керим Палич (30), Забиҳилло Ўринбоев (33), Акмал Ортиқов (84), Анвар Ғофуров (84), Фарҳод Бекмуродов (87).
Четлатишлар: Олег Зотеев (90+3), Темурхўжа Абдухолиқов (90+6, Қ.).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Акмал Ортиқов («Металлург»).
Назоратчи: Бобур Ҳайдаров.
Комиссар: Владимир Назаров.
Луисма Эрнандес («Металлург» бош мураббийи): - Қаттиқ меҳнат қилишда давом этяпмиз. Ўтган ҳафта ўтказилган машғулотлардан кўнглим тўлди. Ҳозир ҳар қандай жамоа билан ўйнашга тайёрмиз, мана, буни аста-секин кўрсатяпмиз. Ёзги танаффусдан кейин катта ўзгаришларга қўл урдик, таркибга янги футболчилар жалб этилди. Айни пайт жамоамизда ғалабага интилиш юқори. Бундан ташқари, мураббийлар штаби томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳам ҳар томонлама қониқтирмоқда. Қолган ўйинларда ҳам ғалаба учун майдонга тушамиз. Услуб ўзгариши мумкин - ҳужумкор ёки ҳимоявий футбол. Лекин ҳаммасида эътибор ғалабага қаратилади.
Никола Лазаревич («Қизилқум» бош мураббийи): - Шундай ўйин кутгандик. «Металлург»нинг қандай ҳимояланишини ҳам билардик. Бу рақиб орқа чизиқда ҳаракатланиб, қарши ҳужум учун вазият кутади. Меҳмонлар гол урган пайт диққатни йўқотдик. Умуман, йигитлар 100 фоиз куч билан тўп суришди. Учрашув охиридаги ҳолатга келсак, футболчиларни ҳам тушуниш керак. Албатта, барчасини жамоани ичида кўриб чиқиб, гаплашиб оламиз. Ҳа, бизга охирги қадам етишмаяпти. Бугун ҳисобни эртароқ очишимиз, 1-2та гол уришимиз мумкин эди. Шунда ишимиз енгиллашарди. «Металлург»нинг жисмоний томондан яхши тайёргарлик кўргани кўриниб турди. Ҳар ҳолда, рақиб ҳужумларимизга «блок» қўя олди. Лекин жисмоний томондан ютқазмадик, менимча.
«СЎҒДИЁНА» - АГМК - 0:2 (0:1)
30 сентябрь. Жиззах. «Сўғдиёна» стадиони. 1700 томошабин.
Ҳакамлар: Акобир Шукуруллаев, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Дамир Искандеров, Комил Расулов.
VAR ҳаками: Илья Ильин.
VAR ассистенти: Александр Сидоров.
Голлар: Мартин Боаке (18), Хуршид Ғиёсов (81-пен.).
Фойдаланилмаган пенальти: Шоҳруҳ Норхонов (61, С.).
«Сўғдиёна»: 27. Милан Митрович, 2. Сардор Қулматов, 5. Аюбхон Нўъмонов (9. Шавкат Саломов, 75), 10. Шоҳруз Норхонов (28. Самандар Мавлонқулов, 66), 11. Жасур Ҳасанов, 19. Жавоҳир Қаҳрамонов, 21. Абдужалил Маназаров, 26. Виталий Денисов, 31. Лука Чермель, 44. Юре Обшивач (12. Хислат Халилов, 46), 93. Марко Колакович.
АГМК: 1. Ботирали Эргашев, 2. Акрам Комилов, 3. Сардор Раҳмонов, 4. Миржамол Қосимов (17. Санжар Турсунов, 90+3), 7. Дилшод Аҳмадалиев (13. Элдор Бегимов, 90+5), 10. Хуршид Ғиёсов, 15. Гиорги Папава (8. Абдулла Абдуллаев, 90), 16. Артём Филипосян, 22. Шоҳруҳ Гадоев, 27. Мартин Боаке (99. Миржаҳон Мираҳмадов, 90+3), 88. Сиёвуш Ҳақназари (63. Алишер Жалилов, 90+3).
Огоҳлантиришлар: Шавкат Саломов (78), Сардор Қулматов (88), Абдужалил Маназаров (90) - Артём Филипосян (58).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Ботирали Эргашев (АГМК).
Назоратчи: Рашид Айтеков.
Комиссар: Сардор Қудратуллаев.
Миржалол Қосимов (АГМК бош мураббийи): - Жанговар ўйин. Икки жамоа ҳам ғалабага интилди ва омад бизга кулиб боқди. Бугун айниқса, Ботирали Эргашев яхши ўйнади, биринчи бўлимдаёқ жамоамизни бир неча голдан қутқариб қолди. Иккинчи бўлимда эса пенальтини тўсиб, ғалабага катта ҳисса қўшди. Ўз ўрнида «Сўғдиёна»га ОФК кубогида омад тилайман. Баъзида ўйин тезлашиб кетади, кимдир секинроқ ҳаракатланади. Шундай ҳолатларда эҳтирослар жунбушга келади. Футбол шашка эмас, курашларга бой спорт тури. Кимдир қўполлик ишлатса, орадан 1 дақиқа ўтмай, ўзи шундай ҳолатга тушиши мумкин. Буни тўғри қабул қилиш керак.
Улуғбек Бақоев («Сўғдиёна» бош мураббийи): - Натижа биз ўйлагандек эмас, ваҳоланки, икки бўлимда ҳам бир қатор вазиятларни юзага келтирдик, ҳаттоки, пенальтидан ҳам гол уролмадик. Агар 1та гол уриб олганимизда, ўйин тамоман бошқача тусга кирарди. Энди ОФК кубоги баҳсини ўйлашимиз лозим. Албатта, етарлича тайёргарлик кўрамиз ва муносиб ўйин намойиш этамиз. Норхоновнинг жароҳати қай даражада жиддийлигини билмайман. Барчаси тиббий текширувлардан кейин маълум бўлади.
«БУНЁДКОР» - «НАВБАҲОР» - 2:1 (1:1)
1 октябрь. Тошкент. «Жар» стадиони. 5827 томошабин.
Ҳакамлар: Ильгиз Танташев, Шерзод Камаров, Сардор Ҳакимов, Олим Тўйчибоев.
VAR ҳаками: Акобир Шукуруллаев.
VAR ассистенти: Анвар Маражабов.
Голлар: Усмонали Исмоналиев (7), Жасур Ҳакимов (90-пен.) - Жасур Яхшибоев (42).
«Бунёдкор»: 32. Суҳроб Султонов, 3. Маҳмуд Маҳамаджонов, 5. Жасур Ёқубов 7. Акбар Исматуллаев (37. Муҳаммадодил Қаҳрамонов, 90+7), 8. Францис Нарх, 15. Жасур Ҳакимов, 22. Усмон-али Исмоналиев, 33. Умарали Раҳмоналиев, 38. Тоҳир Тўхтасинов (62. Абдуллоҳ Омоналиев, 38), 45. Фарҳод Ўткиров (99. Умид Султонов, 58), 88. Жаҳонгир Ўрозов.
«Навбаҳор»: 1. Ўткир Юсупов, 4. Боян Цигер, 6. Рустам Ашурматов, 7. Азим Аҳмедов (14. Жамшид Болтабоев, 41), 10. Жамшид Искандеров, 11. Жасур Яхшибоев (19. Нурилло Тўхтасинов, 89), 17. Диёр Туропов (77. Асадбек Собиржонов, 41; 20. Дониёр Абдуманнопов, 69), 23. Йован Жокич, 24. Даврон Ҳошимов, 28. Станислав Андреев, 30. Александр Касьян (32. Зоран Марушич, 41).
Огоҳлантиришлар: Акбар Исматуллаев (30), Маҳмуд Маҳамаджонов (73), Иван Бошкович (90+8, бош мураббий, Б.).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Умарали Раҳмоналиев («Бунёдкор»).
Назоратчи: Константин Смирнов.
Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев.
Самвел Бабаян («Навбаҳор» бош мураббийи): - Йигитларга айтарли эътироз йўқ, 2та қўпол хато натижага таъсир қилди. Ўша-ўша муаммо - вазиятлар бор, аммо улардан фойдаланолмаяпмиз. Гол уролмасанг, ғалаба қозонолмайсан... Олдимизда нима қолди? 6та ўйин. Уларга янада яхшироқ тайёрланиб, юқори савияда иштирок этишимиз шарт. Йўқ, таркиб танлашда хато қилмадим. Захирадан тушганларнинг барчасида жароҳат бор эди, бунда таваккалга қўл урдим. Натижа шуни тақозо этди. Собиржонов жароҳатини янгилаб олди ва қайта алмаштирилди. Марушич ва Болтабоев эса баҳс охирида қандай югуришганини менимча, фақат ўзим кўрдим, мухлислар бунга эътибор қаратишмади. Рақибнинг сўнгги назорат учрашувини кўрдим, ўшанда ҳам 4 ҳимоячи билан ўйнаганди. Шундай экан, тактикаси янгилик бўлмади. Тан олиш керак, «Бунёдкор» бугун зўр ўйнади. Босим? Бунданда кучли босим остида ишлаганман. Аммо барча футболчилар ҳам бундай босимда ўйнай олишадими? Айниқса, Наманганда. Ғалабани ҳаддан ташқари кўп истаган футболчилар босимдан қийналишади, албатта.
Иван Бошкович («Бунёдкор» бош мураббийи): - Жуда қийин ўйин ортда қолди. Рақиб кучли, яхши футболчиларга эга. Ўз жамоамга келсак, бугун унча чиройли ўйин кўрсатолмадик. Кутилмаган жароҳат ҳам режамизни ўзгартириб юборди. Танаффусда тактикани ўзгартирдик. Энг асосийси, шундай ҳолатда ҳам ғалаба қозондик. 3 очко ёш футболчилар иштиёқи ва «қайноқ қон» эвазига қўлга киритилди. Ҳакамлик ҳақида гапиришим нотўғри. Ҳамма ўз иши билан шуғуллансин. Ўзбек футболи ривожланиши керак, фақат ҳакамлик эмас, барча жабҳаларда. Зеро, бу ерда истеъдодли футболчилар кўп. Албатта, VAR томонидаман. Нега? Бу ўзбек футболида хатолар камроқ бўлиши учун керак. Хатоларсиз имкони йўқ, фақат улар кўпайиб кетмаса, бас. Ҳар бир рақибга алоҳида ёндашамиз. Таркибимизга қаранг, бугун неча нафар тарбияланувчимиз майдонга тушди, улар неча ёшда? Нега шу ҳақда сўрамаяпсизлар? Бу ёш футболчилар учун катта ғалаба! Бундай «Навбаҳор»ни енгиш улар учун катта натижа. Афсуски, Тоҳир Тўхтасиновнинг оёғи синганини маълум қилишди. У - ўзбек футболи келажаги.
«ДИНАМО» - «ОЛИМПИК» - 1:1 (1:1)
2 октябрь. Самарқанд. «Динамо» стадиони. 1720 томошабин.
Ҳакамлар: Илья Ильин, Ҳусниддин Шодмонов, Шавкат Раҳматов, Никита Мустафин.
VAR ҳаками: Абдурашид Худойберганов.
VAR ассистенти: Авазбек Абдуллаев.
Голлар: Марат Бикмаев (35) - Руслан Жиянов (45+5-пен.).
«Динамо»: 1. Фарҳод Раҳматов, 6. Иброҳим Йўлдошев, 7. Шоҳруҳ Абдураҳмонов, 15. Жўрабек Маннонов, 16. Бобур Мамадаминов, 17. Эркин Бойдуллаев, 18. Меҳриддин Мусурмонов (88. Евгений Чумак, 66), 22. Абдужамол Исроилов, 23. Акмал Козимов (70. Ойбек Нурматов, 66), 27. Марат Бикмаев (11. Саҳоб Рашидов, 50), 78. Элгужа Григалашвили.
«Олимпик»: 12. Владимир Назаров, 5. Муҳаммадқодир Ҳамроалиев, 6. Беҳзод Шамсиев, 7. Руслан Жиянов (99. Муҳаммадали Ғиёсов, 88), 9. Темур Мамасиддиқов (22. Пўлатхўжа Холдорхонов, 46), 11. Отабек Жўрақўзиев (10. Фаррух Мухторов, 56), 19. Достон Турсунов, 21. Муҳаммадазиз Иброҳимов, 23. Абдурауф Бўриев, 28. Суннатиллоҳ Ҳамиджонов (70. Абубакрризо Турдиалиев, 88), 37. Алишер Одилов (30. Азиз Холмуродов, 88).
Огоҳлантиришлар: Эркин Бойдуллаев (88) - Пўлатхўжа Холдорхонов (90+4).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Руслан Жиянов («Олимпик»).
Назоратчи: Арслон Ҳотамов.
Комиссар: Диёр Ҳотамқулов.
Темур Кападзе («Олимпик» бош мураббийи): - «Динамо» турнир жадвалининг охирги поғонасида бормоқда ва шу туфайли осон бўлмаслигини билгандик. Ғалаба қозонишимиз керак эди. Мезбонларнинг танаффусдан кейин ҳимояга ўтиб олишгани мушкулот туғдирди. Ўйинимизда камчиликлар бор, буларни машғулотларда тўғрилашга эътибор қаратамиз. Биринчи даврадаги «Динамо» ва ҳозиргиси ўртасида фарқ бор. Ҳар томонлама. Бизда ҳам ўзгариш йўқ эмас. Самарқанддаги майдоннинг майсаси баланд. Бундай ҳолатда ўйнаш оғир. Умуман олганда, «Динамо» чакки эмас.
Вадим Абрамов («Динамо» бош мураббийи): - Ўйин учун аниқ режа тузгандик ва йигитларга кўрсатмаларни имкон қадар бажаришгани учун раҳмат. Афсуски, рақиблар деярли ҳар ўйинда дарвозамиз томон пенальти тепишмоқда, бугун ҳам шундай бўлди ва ғалабани қўлдан чиқардик. Ҳисобни очиб, натижани сақлаб қололмаётганимиз таркибдаги муаммоларга тақалади. Йўқотишлар ҳаддан зиёд кўп. Дебютантлар? Бугун ўринбосарлар сафидаги 4 нафар ёш футболчини майдонга туширдим, улар ёмон ўйнашмади. Бу йигитлар - «Динамо» келажаги. Таркибда бошқа иқтидорлар ҳам бор, улардан яна бирини кейинги ўйинларда асосий таркибда кўришингиз мумкин. Фаолиятим давомида таркиб масаласида ҳеч қачон ҳозиргидек муаммога дуч келмаганман. Шунга қарамай, вазиятдан чиқиб кетишга уринамиз.
«ПАХТАКОР» - «НАСАФ» - 0:1 (0:1)
2 октябрь. Тошкент. «Пахтакор» стадиони. 11260 томошабин.
Ҳакамлар: Темур Тўхтасинов, Анвар Маражабов, Зиёдулла Абдураҳмонов, Акмал Раҳимов.
VAR ҳаками: Ильгиз Танташев.
VAR ассистенти: Бахтиёрхўжа Шавкатов.
Гол: Дилшод Саитов (27).
«Пахтакор»: 35. Санжар Қувватов, 3. Ҳожиакбар Алижонов (42. Аббос Файзуллаев, 46), 5. Алексей Насонов, 7. Одил Ҳамробеков, 8. Азиз Турғунбоев (46. Шаҳриёр Жабборов, 86), 10. Драган Черан, 17. Достон Ҳамдамов (63. Муҳаммадали Ўринбоев, 63), 19. Пшемислав Банашак, 23. Шерзод Аъзамов (77. Достон Турсунов, 71), 27. Сардор Собирхўжаев, 88. Шаҳзод Азмиддинов.
«Насаф»: 35. Абдувоҳид Неъматов, 4. Ҳусниддин Алиқулов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев, 8. Дилшод Саитов, 10. Ҳусайн Норчаев (9. Иван Соловьёв, 63), 19. Матеус Лима Круз (20. Шаҳзод Акрамов, 90+5), 22. Акмал Мозговой (6. Мурод Раҳматов, 90+5), 34. Шерзод Насруллаев, 77. Ойбек Бозоров (17. Суҳроб Нуруллоев, 80), 88. Марко Станоевич (2. Алибек Давронов, 80), 92. Умарбек Эшмуродов.
Огоҳлантиришлар: Достон Ҳамдамов (11), Одил Ҳамробеков (39) - Акмал Мозговой (75), Ҳусниддин Алиқулов (89).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Акмал Мозговой(«Насаф»).
Назоратчи: Маъмур Саидқосимов.
Комиссар: Шерзод Ражабов.
Рўзиқул Бердиев («Насаф» бош мураббийи): - 90 дақиқадан кўп вақтда эътиборни йўқотмасликка уриндик. Шунингдек, ҳимояда тартибли ўйнаб, «Пахтакор»га вазият яратиш имконини бермадик, қарши ҳужумда жуда эффектли ҳаракатландик. Иштиёқ, тактик ва жисмоний томонлама рақибдан устун келдик, шунинг эвазига ғалаба қозондик. Матеус Лиманинг жамоамиз ўйинига киришиб кетишига вақт керак эди. Мана, у бугун катта ёрдам берди, кўп тер тўкди. Черан, Банашак, Ҳамробеков ва Алижоновга персонал равишда қарши ўйнадик. Хусусан, Бозоровни Ҳамробековга қарши қўйганимиз ўзини оқлади. Икки марказий ярим ҳимоячи Черанни тўхтатди, ҳимоячиларимиз Банашакни яхши «ёпишди».
Максим Шацких («Пахтакор» бош мураббийи): - Биринчи навбатда, хоҳиш бўйича ютқаздик. Яъни «Насаф» ғалабани кўпроқ хоҳлади. Биринчи бўлимдаги ўйинимиз жуда ёмон. Терма жамоа учрашувларидан кейин доим шундай бўлади. Йигитлар йиғиндан чарчаган ҳолатда қайтишади. Иккинчи бўлимда ўзгаришлар ёрдамида ҳар томонлама устунликка эришдик, аммо сўнгги узатма етишмади. Бизда тактик ишланмалар кўп, чизмани исталган пайт ўзгартиришимиз мумкин. Ким тактикани тушунса, 3-5-2 ва 3-4-3 - ҳужумкор схемалар. Афсуски, марказий ҳимоячилар биринчи бўлимда кўрсатмаларни тўғри бажаришмади. Энди барчаси ўзимизга боғлиқ эмас. Ўйиндан олдин айтгандим: ҳаммаси ўз қўлимиз, оёқларимиз ва бошимизда. Мағлубиятсиз ғалаба келмайди.
3 октябрь
«ҚЎҚОН-1912» - «СУРХОН»
«ЛОКОМОТИВ» - «НЕФТЧИ»
Турнир жадвали
(якшанба кунги ҳолат)
1 Насаф 20 11 8 1 32-10 41
2 Пахтакор 20 10 8 2 29-15 38
3 Навбаҳор 20 10 7 3 22-12 37
4 АГМК 20 9 5 6 29-18 32
5 ҚизилҚум 20 10 2 8 29-24 32
6 СўҒдиёна 20 9 5 6 26-21 32
7 Металлург 20 6 8 6 14-19 26
8 Олимпик 20 4 12 4 23-18 24
9 Бунёдкор 20 6 6 8 23-31 24
10 Нефтчи 19 5 7 7 21-24 22
11 Локомотив 19 5 4 10 15-24 19
12 ҚўҚон-1912 19 3 8 8 14-25 17
13 Сурхон 19 4 4 11 16-32 16
14 ДИНАМО 20 1 6 13 18-38 9
Тўпурарлар:
Темурхўжа Абдухолиқов («Қизилқум») - 11та (2та пен.)
Драган Черан («Пахтакор») - 10та (1та пен.)
Ҳусайн Норчаев («Насаф») - 8та (2та пен.)
Шоҳруз Норхонов («Сўғдиёна») - 8та (4та пен.)
Мартин Боаке (АГМК) - 7та
Зоран Марушич («Навбаҳор») - 7та...
21-тур
7 октябрь (жума)
18:30 «МЕТАЛЛУРГ» - «БУНЁДКОР»
8 октябрь (шанба)
17:00 «ҚЎҚОН-1912» - «ЛОКОМОТИВ»
18:00 АГМК - «ҚИЗИЛҚУМ»
19:00 «ОЛИМПИК» - «НЕФТЧИ»
9 октябрь (якшанба)
17:00 «СУРХОН» - «ПАХТАКОР»
18:00 «НАВБАҲОР» - «ДИНАМО»
19:00 «НАСАФ» - «СЎҒДИЁНА»