АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Агар сен румин бўлсанг ва катта турнирда қатнашсанг, сочингни бўямаслигинг мумкин эмас, гўё.
ЖЧ-98ни эсланг, Руминия миллий жамоаси аъзолари бу ишни оммавий равишда амалга оширишган ва тарихга киришганди. Ўшанда олтин тусли соч турмагига эга Дан Петреску, Георге Хаджи, Доринел Мунтяну ва бошқа футболчилар суратлари бутун дунёга кенг тарқалганди. Энди Украина термасига қарши баҳсда нафақат фаол ҳаракати, балки кўм-кўк соч турмаги билан назарга тушган Андре Рациу фотосуратлари ҳам худди шундай тезликда тўрт томонга ёйилса, ажабмас.
Рациу ҳали топ-даражадаги футболчилар қаторига кирмаган, ҳал ҳолда, Евро-2024гача кўпчилик бу йигит ҳақида эшитмаганди ҳам. Умуман, 25 ёшли ҳимоячининг фаолият йўли нисбатан сокин: «Вильярреал» академияси, «Ден Хааг»даги самарасиз ижара муддати, «Уэска»га эркин агент мақомида ўтиш ва ниҳоят, «Райо Вальекано»га трансфер. Андре якунланган мавсум ҳам клуб футболида қанот ҳимоячиси учун ўртача статистика қайд этди - 16та ўйинда 1та гол.
Андре Руминия термасининг Евро-2024даги илк ўйинида эса жуда яхши таассурот қолдирди - ўнгдан тез-тез ҳужумларга қўшилди, рақиб дарвозаси томон зарба ҳам берди, голли комбинацияларда бевосита иштирок этди. Лекин соч турмаги бўлмаганида, катта эҳтимолки, кенг даражада эътиборга тушмасди, барибир. Қисқаси, сочини кўк рангга бўяган футболчи Евро-2024 персонажларидан бирига айланди-қўйди.
Маълум бўлишича, футболчи кўк рангни бежиз танламаган. Гап шундаки, мухлислар руминиялик ҳимоячининг тезлиги ва муросасизлигидан келиб чиқиб, унга Соник лақабини раво кўришган. Мана, энди Рациунинг имиджи ўзгарди ва унинг видеоўйинлар ҳамда мультфильм қаҳрамонига ўхшаш жиҳатини оддий кўз билан осонгина пайқаш мумкин.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789