АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда Бишкекдан қизиқарли хабар тарқалди - Қирғизистоннинг Bigser Sport компанияси «Зенит»ни экипировка билан таъминлайди.
Тўғри, Питер клуби бунга зудлик билан аниқлик киритди: «Гап «Зенит» футболкаси хусусида эмас. Клуб қошида «Зенит Премьер футбол» номли компания бор. У Петербургда йирик спорт дўкони ва экипировкалари марказига эга. Қирғизистон компанияси билан шу марказни янада ривожлантиришга қаратилган келишув имзоланди».
Bigser Sport вакили ҳам барчасини тасдиқлади: «Зенит Премьер Футбол» учун спорт либослари коллекциясини яратиш, ишлаб чиқариш ва етказиб бериш бўйича шартнома туздик». Хуллас, «Зенит» Bigser Sport либосида ўйнамайди, қирғизлар билан келишув шунчаки, клубнинг бизнес йўналишидаги ҳаракатларидан биридир. Россия чемпиони янги мавсумда ҳам Nike экипировкаларидан фойдаланади. Тўғри, клуб санкциялар туфайли янги дизайн талаб қилолмайди. Боз устига, «Мутко қарши» телеканали хабарига кўра, Nike техник ҳомийлик учун пул тўлашни тўхтатади. Хўш, Bigser Sport Питер жамоаси ҳаётида қандай роль ўйнайди? Маълум қилинишича, ҳамкорлик шартномасига клуб номидан «ЗПФ» раҳбари Владимир Терелюк имзо чеккан. Айтиш жоиз, «ЗПФ» - «Зенит» тасарруфидаги 9 (!)та компаниядан бири. Жумладан, спорт экипировкаларига 2та гуруҳ жавоб беради. Аниқроғи, «Зенит-трейд» клуб атрибутлари сотуви билан шуғулланади, интернет-дўконни бошқаради ва чакана савдо тармоғини маҳсулотлар билан таъминлайди. Бишкек компанияси билан келишувга эришган «ЗПФ» эса спорт буюмлари хилма-хиллигини кенгайтириш устида иш олиб боради. Россиядаги энг йирик футбол экипировкалари маркази унинг тасарруфида. «ЗПФ» мижозларга Nike, Adidas, Puma, Diadora, Selest, Joma каби машҳур брендлар маҳсулотларини тавсия этишдан ташқари, уларга буюртма асосида футболчилар рақами, клуб рамзи ва ҳомийлар логотипини тушириб беради. «Зенит» шу аснода қўшимча даромад миқдорини оширмоқда. Дейлик, клуб 2014 йили бу йўналишда 157 млн. рубль топган бўлса, 2021 йили ушбу кўрсаткич 409 «лимон»га етди.
Ғарб брендлари Россияга маҳсулот жўнатишни тўхтатиши мумкинлигини олдиндан тахмин қилган улгуржи савдо фирмалари аллақачон ишончли шерик топишга киришган. Россия билан ягона божхона иттифоқига кирган Қирғизистон эса ҳеч қачон алоқани тўхтатмайдиган ҳамкор. Қисқаси, қирғиз бренди энди Nike ва Adidas каби етакчилар ўрнини босиш тараддудида. Ташкил этилганига 30 йилдан ошган Bigser Sport компанияси ҳозирда Қирғизистон жамоасини Олимпиадада «кийинтириш» учун масъул. Компанияга енгил атлетикачи Сергей Биковский асос солган. «Ўсмирлик давридаёқ спорт либослари яратишга қизиққанман. Спортга ихтисослашган синфда таҳсил олганим боис, либосларим ва пойафзалим тезда яроқсиз бўлиб қоларди ва бу умумий танқислик шароитида катта қийинчилик туғдирарди. 14 ёшда ўзим учун спорт формаси тикишга қарор қилдим. Уринишим зое кетмади, тез орада сотувга ҳам маҳсулот чиқара бошладим. Кейинчалик мени чайқовчиликда айблашди, чунки якка тартибдаги савдо тақиқланган эди. Михаил Горбачёв даврида чекловлар юмшатилгач, 1986 йили кооператив очдим. Иттифоқ инқирозга учраганидан кейин ҳам ишимни Қирғизистонда давом эттирдим», - деганди компания асосчиси «Бишкек оқшоми» газетасига берган интервьюсида.
Эндиликда Bigser Sport спорт модаси уйи мақомида иш юритмоқда - дизайн яратишдан тортиб, ишлаб чиқариш ва сотиш жараёнларини мустақил амалга оширмоқда. Биковскийнинг қизи Агата (бадиий гимнастика бўйича мамлакатнинг кўп карра чемпиони) - бренд «юз»и ва етакчи мутахассис. Bigser Sport асосан Қирғизистон, Россия ва Қозоғистон бозорлари учун ишлайди. Тўғри, либослар тўплами барчага бирдек маъқул келаётганини айтиш қийин. «Пекин Олимпиадаси бўйича хулоса чиқарсак, Bigser компанияси йўналиши - спорт экипировкаси. Шунинг учун ёзги Олимпиада-2012 учун парад либосларини «Дилбар» модалар уйи яратди. Умуман, Лондон-2012да ҳаттоки, спорт экипировкаси масаласида ҳам камчиликлар сезилди. Яъни Bigser барча спортчиларни вақтида таъминлашга улгурмади. Дейлик, МОҚ вакиллари билан биринчи рейсда учганлар спорт либосларисиз кетишганди. Бундан ташқари, логотип тузилиши бўйича ҳам формаларимиз ХОҚ талабига жавоб бермади», - дейди Қирғизистон МОҚ бош котиби Саламат Эргешов. 2014 йилги Осиё ўйинларида эса қирғизистонлик спортчи ва мураббийлар Bigser экипировкаларини рад этдилар. Давлат спорт агентлиги вакили Канат Арпачиевнинг айтишича, уларни форма сифати қониқтирмаган. Ўшанда Биковский спортчилардан ўпкалаганди: «Ҳайронман, бизнинг либосларимизни нега рад этишяпти... Ваҳоланки, ҳар бир спортчига алоҳида ёндашишга интиламиз, лекин бунинг учун терма жамоа таркибини аввалдан маълум қилишлари лозим. Ҳозирда энг сифатли матолар ва бўёқлардан фойдаланамиз, стандартларга тўлиқ риоя қиламиз. Маҳсулотларимиз сифати ва дизайни халқаро даражада юксак баҳолангани бежиз эмас. Бироқ...». Жумладан, бокс бўйича кўп карра жаҳон чемпиони Орзубек Назаров 2020 йили Bigser Sport фаолиятига ижобий баҳо берди: «Бу компанияни 30 йилдан буён биламан. Вақтида айнан унинг либосларида рингга тушганман. Бемалол айтиш мумкин: ҳозирги маҳсулотлари аввалгиларидан анча сифатли».
Бироқ Токио Олимпиадаси арафасида яна можаро юзага келди. МОҚнинг маҳаллий бренд эмас, Хитойнинг Tectop компанияси билан шартнома тузгани Bigser Sport вакилларини қаттиқ ранжитди. Биковский аввалига ижтимоий тармоқлар орқали ўз норозилигини баён этди: «Компаниямиз дизайнерлари Россия, Қозоғистон ва бир қатор мамлакатларда юксак нуфузга эгалар, анчадан бери ҳамкорликда ишлаяпмиз. Лекин ўз уйимизда қадримиз йўқ. Афтидан, амалдорларимизда ватанпарварлик туйғуси бошқачароқдек». Эртасига компания матбуот анжумани ташкил этди ва МОҚни айблади: «11 январь куни спортимиз мутасаддиларига Қирғизистон олимпия термасини текинга кийинтиришни таклиф этдик. 30 январда спорт агентлиги парад ва спорт либослари учун дизайнерлар ўртасида танлов эълон қилди. Аммо атиги бир кун ўтиб, МОҚ Қирғизистон термаси Японияга Tectop либосларида йўл олишини эълон қилди». Кейин можаро чигаллашиб кетди. Хусусан, МОҚ бош котиби Эргешов махсус матбуот анжуманида барчасига изоҳ берди: «Bigser Sport вакилларининг либослар хусусида мурожаат этишгани ҳақидаги даъволарини инкор этаман. Аслида келишмовчилик Лондонда бошланди - ХОҚ ҳайъати Bigser формаларига эътироз билдирди. Шу туфайли Рио Олимпиадасига Joma либосларида бордик». Биковскийнинг таъкидлашича, Японияда унинг компанияси 25та мамлакат (шахсий рекорд) спортчиларини либослар билан таъминлади. Асосийси, ҳозирда компания ва ҳукумат ўртасидаги тушунмовчиликлар барҳам топгандек. Ҳар ҳолда, Қирғизистон президенти Садир Жапаров ҳам Bigser Sport либосларидан фойдаланади. Мана, қирғиз бренди энди «Зенит» билан ҳамкорликка қўл урди. Алоҳида айтиш керак, Питер клуби учун чемпионлик футболкаларини айнан Bigser Sport тайёрлаб берди. Бу катта ютуқ, албатта.
МУҲАММАДСОДИҚ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789