ЛеваГол «Барса» билан келишувга эришди

ЛеваГол «Барса» билан келишувга эришди

«Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски ёзги трансфер ойнасида «Барселона»га кўчиб ўтишга яқин.

Инсайдер ва журналист Никола Скиранинг ёзишича, 33 ёшли польшалик форвард Каталония клуб билан 3 йиллик шартнома бўйича келишувга эришган. Унга кўра, Левандовски Мюнхен клубини тарк этган тақдирда «Барселона» билан 2025 йилга қадар шартнома имзолайди. Қайд этилишича, «Барселона» энди Мюнхен клуби билан келишувга эришмоқчи. Аввалроқ, «Бавария» раҳбарияти томонидан Левандовскининг амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзолангани ва Роберт келаси мавсумда ҳам жамоада қолиши ҳақида айтилган эди. Goal нашри эса Левандовски учун «Челси» клуби ҳам трансфер курашига қўшилгани, Лондон клуби 33 ёшли голеадор учун трансфер пули тўлашга тайёрлиги ҳақида хабар қилинганди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.