Т.Кападзе: - Мухлисларни ғалаба билан табриклайман. Уларнинг ёрдамисиз бу ғалаба бўлмасди. Aлбатта, қизил карточка кутилмаган ҳолат бўлди. Қизил карточка эмоция ортидан келди. Бу вазиятни ўрганиб чиқамиз, футболчиларнинг руҳий ҳолатини яхшилашга ҳаракат қиламиз. Шундай бўлсада, футболчилар охиргача курашиб, ажойиб ғалабани қўлга кирита олишди.
Яримфиналдаги рақиб, Япония ёки Жанубий Корея ҳам жуда кучли жамоа. Рақиб танламаймиз.
Бугун стадиондаги ҳолат футболга тўғри келмайди. Ҳакам ўйинни тўхтатиши мумкин эди. Бу тош улоқтиришларнинг жазоси бўлади. Бундай ҳаракатлар бизга фойда келтирмайди. Мухлислар майдонда бизни қўллаб-қувватлаш керак. Оғир вазиятда ҳам уларнинг қиладиган ишлари шунчаки қўллаб-қувватлаш бўлиши лозим.
***
Ж. Жалолиддинов: - Мураббийимизнинг гапларига қўшиламан. Бугун стадионда тасаввур қилиб бўлмайдиган даражада зўр атмосфера бўлди. Худди Чемпионлар Лигаси финалида ўйнагандек ҳис қилдик.
Қизил карточка футболда учраб туради. Мана шундай вазиятларда футболчилар ўз потенциалларини намойиш этишлари лозим…
Эслатиб ўтамиз, Ироққа қарши баҳсда бош ҳакам Неъматовни четлатгач, мухлислар стадионга турли буюмларни улоқтирган, баҳс бир неча дақиқага тўхтаб қолган эди.
Ўзбекистон финал йўлланмаси учун курашда Жанубий Корея ва Япония жуфтлиги ғолибига қарши ўйнайди. Баҳс 15 июнь куни «Бунёдкор» стадионида ўтади.