Афсонавий "ўрмончилар" - етакчилар қаторида!
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Кубок доирасидаги «Динамо» - «Локомотив» (3:1) учрашувидан кейин Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этди.
- Биз ҳозир энг яхши спорт формамизда эмасмиз, шу сабабли хавфсираб тургандим, аммо йигитлардан миннатдорман. Улар кучини ишга солишди, омадимиз ҳам келди. Уларнинг дарвозабони хатога йўл қўйди. Умуман олганда бугун иккита тенг жамоа тўқнаш келди. «Локомотив» яхши жамоа, улар тўғри ўйнашяпти, қийинчиликка учрадик.
- Таркибдаги ротация жамоа муддатдан аввал 1/8 финалга чиққани билан боғлиқми ёки Бухорода очко йўқотилгач, шундай қарорга келдингизми?
- Ҳа, 1/8 финалга муддатдан аввал чиққанимиз билан боғлиқ. Бизда ўйинлар жуда кам. Таркибимизда майдонга тушмаганлар бор. Кимга ишониш мумкинлигини аниқлаш учун уларни синовдан ўтказдик.
- Бугун Баҳодир Валиев мавсумда илк марта майдонга тушди...
- Ҳа, биринчи ўйинида ҳаяжонлангани сезилиб турди. Кўп ҳаракат қилди, ҳаммаси ўхшамаган бўлсада катта ҳажмдаги вазифани бажарди.
- Бугун йигитларингиз вазифаларни тўлиқ бажаришдими ёки камчиликлар кузатилдими?
- Ҳозир яхши формада эмасмиз. Янада ишончлироқ ҳаракат қилишларини хоҳлайман. Ҳар бир жамоа рақиб унга қандай имкон беришига қараб ўйнайди.
- Мухлислар бугун ёш ўйинчи Акмал Козимов ва Эркин Бойдуллаевларни кутишганди. Аммо улар таркибда йўқ...
- Биласиз, қайдномага 20 кишини киритиш мумкин. Шу сабабли уларни таркибга қўша олмадик. Имкони борича ҳозир яхши спорт формада бўлган ва жамоага ёрдам бера оладиганларни таркибга киритдик.
- Трансферлар?
- Элгужа Григалашвили билан ўзаро келишувни бекор қилдик. Биринчи даврада яна 2та ўйин бор, шундан сўнг футболчиларни кўриб чиқамиз. Тўғри, яхши шогирдларим бор, аммо улар Про лигада ўйнашни хоҳлашмаяпти. Таркибни кучайтиришга ҳаракат қиламиз.
- 2005 йилда Ўзбекистон Кубоги финалида «Трактор» билан, кейин «Локомотив» билан кубокни қўлга киритгансиз. «Динамо» билан бу ишни такрорлай оласизми?
- Ҳаммаси яратганнинг иродаси билан содир бўлади. Кўрамиз, ҳозир бир нарса дейиш қийин, эндигина гуруҳдан чиқдик.
- 1/8 финалда қайси жамоага қарши ўйнашни истардингиз?
- Кучсизроқ рақиб бўлишини. Буни барча мураббий истайди. Аммо ким тушишидан қатъий назар қизиқ бўлади. Мухлисларни майдонга чорлай оладиган жамоа бўлса яхши бўларди.
- «Навбаҳор» тушса-чи?
- Агар «Навбаҳор» бўлса... «Навбаҳор» ўзбек футболининг флагмани. Ҳозирданоқ «қалтираяпмиз». Наманган клуби ва «Пахтакор» иккинчи ўринни олишдими? Агар билганимда иккинчи ўринни олган бўлардик. Албатта, ҳазил, - дейди Вадим Карленович.
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789